Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Ҳукм, ажрим ва қарорнинг ижросига
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
541-модда. Ҳукм, ажрим ва қарорнинг ижросига
тааллуқли масалаларни ҳал қилувчи судлар Биринчи ва иккинчи гуруҳ ногирони бўлиб қолган шахсларни озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жазони ўташдан озод қилиш тўғрисидаги, ҳукм ижросини кечиктириш тўғрисидаги, ҳукмни ижро қилмаслик тўғрисидаги, жарима солишни ва ахлоқ тузатиш ишларини жазонинг бошқа тури билан алмаштириш тўғрисидаги, ахлоқ тузатиш ишлари ўталган вақтни умумий меҳнат стажига қўшиш тўғрисидаги, руҳий касал шахсларга қўлланаётган тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги, алкоголизм ёки гиёвандликка мубтало бўлган шахсларга нисбатан мажбурий даволаш чораларини қўллаш, узайтириш ёки тўхтатиш тўғрисидаги масалаларни, шунингдек, ҳукмни ижро этишда юз берадиган ҳар қандай шубҳа ва ноаниқликларни ҳукмни чиқарган суд ҳал қилади. Башарти ҳукм уни чиқарган суд фаолият кўрсатаётган ҳудуддан ташқарида ижро этилаётган бўлса, бу масалалар тенг даражадаги суд томонидан ҳал этилади, ҳукм ижро этилаётган ҳудудда тенг даражадаги суд бўлмаса, юқори суд томонидан ҳал этилади. Бундай ҳолларда ажримнинг нусхаси ҳукм чиқарган судга жўнатилади. Маҳкумни касаллиги ёки ногиронлиги сабабли жазони ўташдан озод қилиш тўғрисидаги, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисидаги, жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириш тўғрисидаги, жазонинг шартлилигини бекор қилиш тўғрисидаги, бир жазони ижро этиш колониясидан ёки тарбия колониясидан бошқа турдаги колонияга, жазони ижро этиш колониясидан турмага ва турмадан жазони ижро этиш колониясига ўтказиш ҳақидаги масалаларни маҳкум жазони ўтаб турган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг судьяси ҳал қилади. (ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) Озодликдан маҳрум этишга шартли равишда ҳукм қилинганда синов муддатини қисқартириш ёки шартли ҳукмни бекор қилиб, маҳкумни ҳукмда белгиланган жазони ўташ учун жўнатиш ҳақидаги, ҳукмнинг ижро этилиши кечиктирилган маҳкумни жазодан озод этиш, шунингдек, ҳукмнинг ижросини кечиктиришни бекор қилиш ва маҳкумни озодликдан маҳрум этишни ўташ учун юбориш тўғрисидаги, судланганликни олиб ташлаш ҳақидаги масалалар шу маҳкумнинг истиқомат жойидаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди судьяси томонидан ҳал қилинади. (ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) 1. Шарҳланаётган модданинг биринчи қисмида санаб ўтилган масалаларни, шунингдек, ҳукмни ижро этиш чоғида юз берадиган ҳар қандай шубҳа ва ноаниқликларни ҳукмни чиқарган суд ҳал қилиши лозим. Лекин ҳукм ушбу суд ҳудудидан ташқарида ижро этилаётган бўлса, масалаларни ҳал қилишни қулайлаштириш мақсадида шу ҳудуддаги тенг даражадаги судга, агар шу хил суд бўлмаса, юқори судга мурожаат қилиш мумкин. Ҳукмни ижро этилаётган жойдаги суд ўз ажримининг нусхасини ҳукм чиқарган судга юборади. 2. Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган масалаларни маҳкум жазони ўтаб турган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг судьяси ҳал қилади. 3. Модданинг учинчи қисмида баён қилинган масалалар маҳкумнинг истиқомат жойидаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг судьяси томонидан кўрилиб ҳал қилинади. 4. Қонун ҳукмни ижро этиш давомида учрайдиган шубҳа ва ноаниқликларнинг тўла рўйхатини бермайди, чунки бу масалаларни бирма-бир санаб ўтишнинг имкони йўқ. Ҳукмда маҳкумнинг шахсига оид маълумотлар тўла келтирилмаган, эҳтиёт чораси тарзида қамоқда ушлаб турилган муддат кўрсатилмаган, озодликдан маҳрум этиш жазони ижро этиш колонияларининг қайси хилида ўталиши равшан кўрсатилмаган бўлса, ҳукмни чиқарган суд жиноят ишидаги материалларга мувофиқ аниқлик киритиши мумкин. 5. Ҳукмни ижро этиш жараёнида қуйидаги ноаниқликларни изоҳлаш суднинг ваколатига кирмайди: а) ҳукм чиқарувчи суд жазо чорасини ўз ҳукмида аниқ кўрсатмаган ҳолларда: жазо турини белгилаш, унинг муддати ёки миқдорини тайинлаш; б) бир неча жиноят қилган маҳкумга нисбатан у содир қилган жиноятларнинг ҳар биттасига алоҳида жазо чорасини белгилаш; в) шартли жазо тайинланган ҳукм бўйича синов муддатини белгилаш; г) маҳкум муайян лавозимни эгаллаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда, қандай муайян лавозимни эгаллаш ҳуқуқидан, қанча муддатга ёки қайси муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинганлигини ҳал этиш; д) маҳкумга ахлоқ тузатиш ишлари тарзида жазо тайинланган бўлса-ю, аммо ҳукмда унинг ойлик иш ҳақидан неча фоиз ушлаб қолиниши кўрсатилмаган бўлса. Ҳукмни ижро этиш вақтида туғиладиган ноаниқликларни тушунтириб берувчи суд ҳукмда кўрсатилмаган ҳолларда маҳкумнинг фуқаровий даъво ҳақидаги масалани ҳал қилишга ҳақли эмас. Кўрсатиб ўтилган масалаларни ҳал қилиш ҳукмнинг моҳиятини ўзгартиришга олиб келади, шунинг учун суд мазкур масалаларни ҳукмни ижро этиш тартибида кўриб ҳал қилишга ҳақли эмас. Бу ҳолларда ҳукм бекор қилиниши ва жиноят иши судда қайта кўрилиши лозим. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling