Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Жазодан муддатидан илгари шартлиозод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш тартиби
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- Муайян ҳуқуқдан маҳрум этиш тарзидаги жазодан озод қилиш жамоат бирлашмаси, жамоа, маҳкумнинг ўзи ёки унинг ҳимоячисининг илтимосномасига биноан судья томонидан амалга оширилади.
536-модда. Жазодан муддатидан илгари шартлиозод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш тартиби
ЖКнинг 73 ва 74-моддаларида назарда тутилган ҳолларда жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ва жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириш жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг тақдимномасига ёки маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг илтимосномасига биноан судья томонидан қўлланилади. (ЎзР 12.12.2003 й. 568-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) Интизомий қисмда жазони ўтаётганларга нисбатан ана шу чоралар интизомий қисм қўмондонлигининг тақдимномасига ёки маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг илтимосномасига биноан судья томонидан қўлланилади. (ЎзР 12.12.2003 й. 568-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ва жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириш ўн саккиз ёшга тўлмай жиноят содир этган шахсларга нисбатан жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти ва вояга етмаганлар иши билан шуғулланувчи комиссиянинг биргаликдаги тақдимномасига биноан ёхуд маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг илтимосномасига асосан судья томонидан қўлланилади. Муайян ҳуқуқдан маҳрум этиш тарзидаги жазодан озод қилиш жамоат бирлашмаси, жамоа, маҳкумнинг ўзи ёки унинг ҳимоячисининг илтимосномасига биноан судья томонидан амалга оширилади. Ушбу масалалар тўғрисидаги тақдимномалар ёки илтимосномалар уларни рад этиш тўғрисида қарор чиққан кундан бошлаб камида олти ой ўтгач, қайта кўриб чиқилиши мумкин. (ЎзР 12.12.2003 й. 568-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) 1. Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш асослари ЖКнинг 73-74-моддаларида кўрсатилган. 2. Агар маҳкум ўзининг намунали ахлоқи ва меҳнатга ҳалол муносабати билан бундан буён уни қамоқда сақлаб туришнинг зарурати йўқлигини, ўзининг тузалаётганлиги равшан эканлигини исбот қилган ҳамда қонун бўйича белгиланган жазонинг бир қисмини ўтаган бўлса, у муддатидан олдин шартли озод қилиниши ёки жазонинг ўталмаган қисми енгилроқ жазо билан алмаштирилиши мумкин. Суд маҳкумнинг тузалишига ва қайта тарбияланишига ишонган ҳоллардагина жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиши ёки жазони енгилроқ жазо билан алмаштириши мумкин. Фақат жазонинг қонунда талаб қилинган қисмини ўталганига асосланиб, маҳкумни муддатдан илгари жазодан озод қилиш ёки жазони енгилроқ жазо билан алмаштириш мумкин эмас. 3. Суд маҳкумни жазо ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш билан бирга уни қўшимча жазодан озод қилиш масаласини ҳам кўриб чиқиши мумкин. 4. Шуни назарда тутиш керакки, жазони енгилроқ жазо билан алмаштириш уни ўташ муддатини қисқартириш эмас, балки жазонинг бир турини бошқа енгилроқ тури билан алмаштиришни билдиради. Масалан, озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмаган қисми ахлоқ тузатиш ишлари билан алмаштирилади. Суд жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириш ҳақидаги ажримда қандай турдаги жазони қандай жазо билан, қанча муддатга ёки миқдорга алмаштирилганлигини аниқ кўрсатиши шарт. 5. Бошқа маҳкумларга тарбиявий таъсир кўрсатиш мақсадида муддатидан илгари жазодан шартли озод қилиш масалаларини суд иложи борича жазони ижро этиш муассасаларида кўриши тавсия қилинади. 6. Маҳкум жазо муддатининг ЖК 73, 74, 89 ва 90-моддаларида белгиланган қисмини ўтаб бўлганидан сўнг бир ойлик муддат ичида жазони ижро этувчи муассаса ёки орган маъмурияти уни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштиришга тақдим этиш масаласини, маҳкум ёки унинг адвокати тегишли илтимоснома билан судга бевосита мурожаат этмаган бўлса-да, кўриб чиқиши ҳамда тақдимнома киритиш ёки рад этиш ҳақида қарор чиқариши шарт. Маъмурият маҳкумни жазодан муддатидан илгари шартли озод қилишга ёки жазони енгилроғи билан алмаштиришга тақдим этишни рад этган тақдирда маҳкум ёки унинг адвокати судга тегишли илтимоснома билан мурожаат этишга ҳақли. 7. Муайян ҳуқуқдан маҳрум этиш тариқасидаги жазодан озод қилиш жамоат бирлашмаси, жамоа, маҳкумнинг ўзи ёки унинг ҳимоячиси илтимосномасига биноан суд томонидан амалга оширилади. 8. Суд жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш рад этилган тақдирда, бу ҳақда ажрим чиққан кундан бошлаб камида олти ой ўтганидан кейин тақдимнома ёки илтимоснома такроран берилиши мумкин. Суднинг жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ва жазони бошқа енгилроқ жазо билан алмаштириш тўғрисидаги ажримлари устидан шикоят берилмайди. Лекин улар протест асосида суд назорати тартибида қайта кўриб чиқилиши мумкин. 9. Шахсни интизомий қисмда жазо ўташдан озод қилиш масаласини суд маҳкум ёки унинг ҳимоячисининг илтимосномасига биноан, шунингдек, интизомий қисм қўмондонлигининг тақдимномаси бўйича ҳам кўриши мумкин. 10. Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ва жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириш ўн саккиз ёшга тўлмай жиноят содир этган шахсларга нисбатан қўлланганда, улар жазонинг қанча қисмини ўтаган бўлишлари ЖК 89, 90-моддаларида кўрсатилган. Уларга бу имтиёз жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти ва вояга етмаганлар иши билан шуғулланувчи комиссиянинг биргаликдаги тақдимномаси ёхуд маҳкум ва уни ҳимоячисининг илтимосномасига асосан судья томонидан қўлланилади. 11. Жиноят учун суд томонидан тайинланган жазо муддати қатъийдир. Аммо ахлоқан тузалган маҳкумларга нисбатан рағбатлантириш ва айрим маҳкумларнинг жисмоний ва руҳий аҳволини ҳисобга олиб, уларни жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш мумкин. 12. Жазодан муддатидан илгари озод қилиш тарзидаги имтиёз, ушбу моддада кўрсатилганидек, фақат озодликдан маҳрум этиш, интизомий қисмга жўнатиш, хизмат бўйича чеклаш ёхуд ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсларга нисбатан қўлланилади. Бошқа жазолардан муддатидан илгари озод қилиш тартиби қўлланмайди. 13. Маҳкум жазони ўташ даврида ўрнатилган тартиб талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабат кўрсатган бўлиши шарт. Ушбу имтиёздан фойдаланиш учун маҳкум умуман жазони ижро қилиш даврида тегишли тартиб қоидаларни бузмаган ёхуд илгари бундай қилмиши учун берилган интизомий чорани ўтаган ёки ундан озод қилинган, намунали хулқи ва тарбиявий тадбирларни ўташда фаоллиги учун рағбатлантирилган бўлиши талаб қилинади. 14. ЖК 73-моддасига биноан, жазодан муддатидан илгари озод қилинадиган маҳкум: - ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жинояти учун суд тайинлаган жазонинг камида учдан бирини ўтаган; - оғир жинояти учун суд тайинлаган озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазонинг камида ярмини ўтаган; - ўта оғир жинояти учун, шунингдек, қасддан содир этган жинояти учун илгари шартли озод қилинган ёки жазоси енгилроғи билан алмаштирилган шахс, жазонинг ўталмаган қисми мобайнида яна қасддан янги жиноят содир этгани учун озодликдан маҳрум этилган бўлса, суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан икки қисмини ўтаган бўлиши шарт. 15. Жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ва жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириш: а) ўлим жазоси афв этиш тариқасида озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилган шахсга, 2008 йилдан бошлаб умрбод озодликдан маҳрум этилганларга; б) ўта хавфли рецидивистга; в) уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшманинг ташкилотчи ва қатнашувчиларига; г) жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш, ўн тўрт ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган жабрланувчининг номусига тегиш ёки унга нисбатан зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш, Ўзбекистон Республикасига, тинчлик ва инсоният хавфсизлигига қарши жиноят содир этиш, жиноий уюшма ташкил этиш, ядровий, кимёвий, биологик ва бошқа хилдаги оммавий қирғин қуролларини, шундай қуролларни ишлаб чиқариш учун фойдаланилиши мумкинлиги аён бўлган материал ва ускуналарни, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни контрабанда қилиш, шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш учун ҳукм қилинган шахсларга нисбатан қўлланилмайди. 16. Маҳкумга озодликдан маҳрум қилиш жазосини ахлоқ тузатиш ишлари билан алмаштирилганда янги жазонинг муддати уч йилдан кам бўлиши ва озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмаган муддатидан ошиб кетмаслиги шарт. 17. Жазони енгилроғи билан алмаштириш ЖКнинг 74-моддасига мувофиқ, озодликдан маҳрум этилган ёки ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсларга нисбатан қўлланиши мумкин. Маҳкум ана шу жазо турлари учун ўрнатилган тартиб-қоидаларига риоя қилган ва меҳнатга ҳалол муносабат кўрсатган бўлиши шарт. 18. Жазони енгилроғи билан алмаштириш маҳкум: - ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жинояти учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида тўртдан бир қисми; - оғир жинояти учун, шунингдек, қасддан содир этган жинояти учун, агар у илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса, суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини; - ўта оғир жинояти учун, шунингдек, жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш қўлланилган ва жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан содир этган янги жинояти учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида ярмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин қўлланилиши мумкин. Озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазонинг ўталмаган қисми ахлоқ тузатиш ишлари билан алмаштирилганда, ахлоқ тузатиш ишлари озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмаган қисми муддатига тайинланади. 19. Маҳкумни жазодан шартли озод қилиш ёки жазони бошқа енгилроқ жазо билан алмаштириш тўғрисидаги суд ажрими янги аниқланган асосларга кўра бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин. 20. Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган ёки жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилган шахс жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этса, суд унга ЖКнинг 60-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ жазо тайинлайди. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling