Жиноят-процессуал кодексига


-БОБ. ҲУКМ, АЖРИМ, ҚАРОРЛАРНИ ИЖРО ЭТИШДА ЮЗАГА КЕЛГАН МАСАЛАЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ


Download 0.79 Mb.
bet452/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   448   449   450   451   452   453   454   455   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

59-БОБ. ҲУКМ, АЖРИМ, ҚАРОРЛАРНИ ИЖРО ЭТИШДА ЮЗАГА КЕЛГАН МАСАЛАЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ


533-модда. Ҳукмнинг ижросини кечиктириш


Судья озодликдан маҳрум этилган шахсга нисбатан ҳукм ижросини қуйидаги асослардан бирортаси мавжуд бўлганда кечиктириши мумкин:
1) маҳкум жазони ўташига монелик қиладиган даражада оғир касал бўлиб қолганида - у соғайгунча;
2) ҳукмни ижро этиш пайтигача маҳкума ҳомиладор бўлиб қолса - бир йилдан ошиқ бўлмаган муддатга;
3) маҳкуманинг ёш боласи бўлса - у уч ёшга тўлгунга қадар;
4) жазони дарҳол ўташни бошлаш ёнғин ёки бошқа бирор табиий офат юз берганлиги, оиланинг меҳнатга яроқли ягона аъзоси оғир касал бўлиб қолганлиги, вафот этганлиги оқибатида ёки бошқа фавқулодда ҳолатлар маҳкум ёки унинг оиласини жуда мушкул аҳволга солиб қўйиши мумкин бўлса - уч ойдан ошмаган муддатга.
Ҳукмнинг жарима солиш, фуқаровий даъвони қаноатлан­тириш ёки келтирилган зиённи қоплаш қисмининг ижро этилишини олти ойгача кечиктириш ёки тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш масаласини судья ишнинг муайян ҳолатларини ва маҳкумнинг моддий аҳволини эътиборга олиб ҳал қилади.
Ўта хавфли рецидивистларга ва ўта оғир жиноят содир этган шахсларга нисбатан ҳукмнинг ижросини кечиктириш мумкин эмас.

1. Ҳукмнинг ижросини кечиктириш унинг ижросини амалга оширишни кейинроқ муддатга қолдиришдан иборат. Бу қону­ний кучга кирган ҳукмни дарҳол ижро этиш тарзидаги умумий қоидадан истисно ҳолдир. Шунинг учун ҳам ҳукмни ижро этиш кечиктирилишига қонунда кўрсатилган асослардан лоақал биттаси мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.


2. Озодликдан маҳрум қилинганларга нисбатан ҳукмнинг ижроси ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган муайян муддатларга кечиктирилади. Ҳукмнинг жарима солиш, фуқаро­вий даъвони қаноатлантириш, жиноят туфайли келтирилган зиённи ва суд харажатларини тўлашга ҳукм қилинган шахс­ларга нисбатан олти ойгача тўловни кечиктиришга, шунингдек, бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилади.
Таржимон, мутахассис, кафилдан пул ундириш ва суд мажлисида тартибни бузган шахсга жарима солиш тўғрисида суд ажримининг ижроси уч ойгача муддатга кечиктирилиши ёки бўлиб-бўлиб тўланишига суд рухсат бериши мумкин (ЖПК 274-моддаси шарҳига қаранг).
Бошқа жазолар ва тўловларни кечиктириш мумкин эмас. Суд ҳукми ижро этилишини кечиктириш масаласи ҳал қилинаёт­ганда жиноятнинг оғирлиги, маҳкумнинг шахси ва ишдаги бошқа ҳолатларни ҳисобга олиши керак. Ўта оғир жиноят содир қилган шахсларга ва ўта хавфли рецидивистларга нисбатан ҳукмни ижро этишни кечиктиришга йўл қўйилмайди.
3. Маҳкум, унинг ҳимоячиси, яқин қариндоши ёки қонуний вакили ҳукмни ижро этишни кечиктиришни сўраб, судга илти­мос билан мурожаат қилишлари мумкин. Прокурор ўз ташаб­буси билан суддан ҳукмни ижро этишни кечиктиришни сўрай олади. Бу масалада суднинг ўзи ҳам ташаббус кўрсатиши мумкин.
4. Маҳкумнинг озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўташига монелик қиладиган даражада оғир касал эканлиги тиббий экспертиза комиссиясининг хулосаси билан тасдиқлан­ган бўлиши лозим. Суд бундай маҳкумнинг жисмоний ёки руҳий аҳволини инобатга олиб, жазони ижро этиш тизимидаги махсус даволаш муассасасига ўтказиш тўғрисида ажрим чиқа­риши мумкин.
5. Ҳомиладорлик тиббий муассаса хулосаси билан тасдиқ­ланган бўлиши керак.
6. Ушбу модда биринчи қисмининг тўртинчи бандида санаб ўтилган табиий офатлар ва фавқулодда ҳолатлар нақадар жид­дий экани ва маҳкумни ҳақиқатан ҳам мушкул аҳволга солиб қўйгани суд томонидан чуқур текширилиши ва холисона баҳо­ланиши лозим.
7. Маҳкум жарима ва бошқа тўловлардан, уларнинг ижроси кечиктирилган муддатлар ўтганидан сўнг ҳам бош тортса, уларни суд ижрочиси орқали мажбурий равишда ундириш ёки жаримани ЖК 44-моддасига мувофиқ, ахлоқ тузатиш ишлари билан алмаштириш мумкин (ЖПКнинг 539-моддаси шарҳига қаранг).
8. Ҳукмнинг ижросини кечиктириш тўғрисидаги суднинг ажрими янги аниқланган асосларга кўра бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   448   449   450   451   452   453   454   455   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling