Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилиш тартиби
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бундай шахслар соғайган тақдирда, башарти бу ҳол жазонинг ижро этиш муддати тугашига қадар содир бўлса, суд тайинланган жазони ижро этиш тўғрисида ажрим чиқаради.
- Маҳкумни ўталмай қолган жазодан касаллиги туфайли озод қилганда судья уни фақат асосий жазодан эмас, балки қўшимча жазо чорасидан ҳам озод қилишга ҳақли, бу ажримда кўрсатилиши лозим.
534-модда. Касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилиш тартиби
Маҳкум жазони ўтаётган вақтида жазони ўташга монелик қиладиган сурункали руҳий касалликка ёки бошқа оғир касалликка дучор бўлган тақдирда судья жазонинг ижро қилинишига мутассадди органнинг тақдимномасига биноан, махсус тиббий комиссиянинг хулосасига асосан маҳкумни ўталмай қолган жазони ўташдан озод қилиш тўғрисида ажрим чиқаришга ҳақлидир. Сурункали руҳий касалликка дучор бўлган маҳкумни ўталмай қолган жазодан озод қилишда судья унга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллашга ёки уни соғлиқни сақлаш органлари ёхуд қариндошлари васийлигига беришга ҳақлидир. Бундай шахслар соғайган тақдирда, башарти бу ҳол жазонинг ижро этиш муддати тугашига қадар содир бўлса, суд тайинланган жазони ижро этиш тўғрисида ажрим чиқаради. Руҳий касалликка дучор бўлган шахслардан ташқари, оғир касалликка дучор бўлган шахсларни ўталмай қолган жазодан озод қилиш масаласини ҳал қилишда судья содир этилган жиноятнинг оғирлигини, маҳкумнинг шахсини ва бошқа ҳолатларни ҳисобга олади. Маҳкумни ўталмай қолган жазодан касаллиги туфайли озод қилганда судья уни фақат асосий жазодан эмас, балки қўшимча жазо чорасидан ҳам озод қилишга ҳақли, бу ажримда кўрсатилиши лозим. 1. Ушбу модда озодликдан маҳрум қилиш, қамоқ, ахлоқ тузатиш ишлари, ҳарбий хизматчиларни интизомий қисмга жўнатиш ва хизмат бўйича чеклаш жазоларини ўташдан маҳкумнинг касаллиги туфайли озод қилиш тартибини белгилайди. 2. Касаллиги ёки меҳнат қобилиятини йўқотганлиги сабабли жазодан озод қилиш, маҳкум жазонинг қанча қисмини ўтаганидан қатъи назар, қўлланилади. Касаллик оқибатида шахс ўз ҳаракатларининг моҳиятини англай олмайдиган ва ўзини-ўзи бошқариш лаёқатини йўқотган даражада руҳий хаста эканлиги уни жазо ўташдан бутунлай озод қилиш учун асос бўлади. Бундай шахсларга нисбатан суд ЖКнинг 93-моддасида кўрсатилган тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаши мумкин. Маҳкум жазони ўташга тўсқинлик қиладиган руҳий тусда бўлмаган бошқа оғир касалликка дучор бўлганда ҳам жазони ўташдан озод қилиниши мумкин. Бу ҳолда суд жиноятнинг оғирлик даражаси, жазонинг тури, маҳкумнинг шахси ва ишнинг бошқа ҳолатларини эътиборга олади. Касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилинган шахс ЖКнинг 64-моддасидаги жазони ижро этиш муҳлатлари ўтмасдан тузалган бўлса, жазони ижро этиш суднинг қарори билан давом эттирилади. Интизомий қисмга жўнатиш ёхуд хизмат бўйича чеклаш жазосига ҳукм қилинган ҳарбий хизматчилар, уларнинг соғлиғи ҳарбий хизмат учун яроқсиз деб топилган бўлса, жазони ўташдан озод қилинадилар. Хизмат бўйича чеклаш жазосига ҳукм қилинган ҳарбий хизматчи аёллар, уларга ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиши муносабати билан ҳам жазони ўташдан озод қилинадилар. Ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахс жазони ўташ вақтида меҳнатга яроқсиз бўлиб қолса ёхуд пенсия ёшига етган бўлса, шунингдек, аёл бу турдаги жазони ўтаётган вақтда ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқса, жазони ўташдан озод қилинади. 3. ЖКнинг 75-моддасига мувофиқ, жазони ижро этувчи муассаса ёки орган маъмурияти маҳкумни ана шу жазоларни ўташдан озод қилиш тўғрисида судга тақдимнома киритиши лозим. Унга маҳкумнинг тавсифномаси илова этилган бўлиши керак. 4. Озодликдан маҳрум қилиш ёки қамоқ жазоларидан маҳкумнинг касаллиги туфайли озод қилиш тўғрисидаги тақдимномага Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Махсус тиббий комиссиянинг хулосаси илова қилинмоғи керак. Хулосада маҳкумнинг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги тасдиқлаган рўйхатда кўрсатилган касалликка дучор бўлгани аниқ кўрсатилган бўлиши лозим. Тиббий комиссиянинг хулосасида касалликнинг номи, унга дучор бўлишнинг жисмоний ва руҳий оқибатлари, даражаси, қилинган муолажа чоралари, касалликка чалинган шахснинг турли энг зарур ҳаракатларни мустақил бажаришга лаёқати, келгуси даволаш режалари ва имкониятлари баён этилиб, касаллик туфайли шахс жазо ўташини давом эттириш мақсадга мувофиқ эмаслиги аниқ кўрсатилган бўлиши керак: Ушбу моддани қўллашда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2000 йил 18 декабрдаги буйруғи билан тасдиқланаган қуйидаги меъёрий ҳужжатларга риоя қилинмоғи керак: “Маҳкумларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш учун асос бўладиган касалликлар рўйхати” (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан бирга тасдиқланган); “Оғир касалликка чалинган маҳкумларни тиббий текширувдан ўтказиш ва уларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш тартиби”. 5. Маҳкумни ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазодан меҳнат қобилиятини йўқотганлиги оқибатида озод қилиш тўғрисидаги тақдимнома ижтимоий таъминот органларининг тиббий-меҳнат эксперт комиссияси берган хулоса асосида киритилади. 6. Маҳкум биринчи ва иккинчи гуруҳ ногирони деб топилиши меҳнатга лаёқатсизликни билдиради. Унинг ана шу ҳолатда эканининг сабаби жазони алмаштириш ёки ўташдан озод қилиш масаласини ҳал этишда аҳамиятга эга эмас. 7. Жазони ўташ даврида ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилган аёлларни жазодан озод қилиш тўғрисидаги тақдимнома бундай таътил ҳуқуқини берувчи тиббий ҳужжат асосида киритилади. 8. Ҳарбий хизматчиларни интизомий қисмга жўнатиш ёки хизмат бўйича чеклаш тариқасидаги жазоларни ўташдан озод қилиш тўғрисидаги тақдимнома уларни ҳарбий хизматга яроқсиз деб топиш ҳақидаги тегишли ҳарбий-тиббий комиссиянинг хулосаси асосида киритилади. Аёл ҳарбий хизматчилар хизмат бўйича чеклаш тариқасида жазони ўташдан ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиши муносабати билан ҳам озод қилинади. 9. Суд маҳкум томонидан содир қилинган жиноятнинг ижтимоий хавфи қай даражада эканлигини, жазонинг қанча қисми ўталгани ва қанчаси қолгани, унинг шахсини ҳисобга олиб, касаллик туфайли жазодан озод қилиш ҳақидаги илтимосни рад қилишга ҳақлидир. 10. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги суднинг қарори уларни қўллаш асослари ва шартлари ўзгаргани муносабати билан бекор қилиниши, ўзгартирилиши, муддати узайтирилиши мумкин (ЖПКнинг 578 ва 579-моддалари шарҳига қаранг). Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling