Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Жазонинг шартлилигини бекор қилиш тартиби


Download 0.79 Mb.
bet454/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   450   451   452   453   454   455   456   457   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

535-модда. Жазонинг шартлилигини бекор қилиш тартиби


Агар шартли ҳукм қилинган шахс синов муддати давомида суд унга юклаган мажбуриятларни бажармаса ёхуд жамоат тартиби ёки меҳнат интизомини бузганлиги учун унга маъмурий ёки интизомий таъсир чораси қўлланилган бўлса суд унинг хулқи устидан назорат олиб борувчи орган тақдимномасига биноан ЖК 72-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ, жазонинг шартлилигини бекор қилиб, ҳукмда тайинланган жазони ижро этиш тўғрисида ажрим чиқариши мумкин.

1. Суд ЖКнинг 72-моддасига биноан, озодликдан маҳрум қилиш, интизомий қисмга жўнатиш, хизмат бўйича чеклаш ёки ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазоларни тайинлаш вақ­тида иш бўйича содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфли­лик даражаси, айбдорнинг шахси ва бошқа ҳолатларни ҳисобга олиб шартли ҳукм чиқариши мумкин.


2. Бу ҳолда суд маҳкумга бир йилдан уч йилгача синов муд­дати белгилаб, жиноят оқибатида етказилган зарарни шу вақт давомида тўлаш, шунингдек, ишга ёки ўқишга кириш, яшаш жойи ўзгарса, хулқ-атвори устидан назорат олиб борувчи орган­га хабар бериш, вақт-вақти билан рўйхатдан ўтиб туриш, муа­йян жойларда бўлмаслик, алкоголизм, гиёҳвандлик ва заҳар­вандлик ёки таносил касаллигидан даволаниш курсини ўташ каби мажбуриятларни юклаши мумкин.
3. Шартли ҳукм қилинган шахснинг хулқ-атвори устидан ички ишлар органлари, агар у ҳарбий хизматчи бўлса, тегишли ҳарбий қисм ёки ҳарбий муассасанинг қўмондонлиги муттасил назорат олиб боради. Уларнинг тақдимномасига биноан суд маҳкумга юклатилган мажбуриятларни олиб ташлаши, камайти­риши ёки кўпайтириши мумкин.
Агар маҳкум ана шу мажбуриятларни билатуриб бажармаса ёхуд жамоат тартиби ёки меҳнат интизомини бузгани учун унга маъмурий ёки интизомий таъсир чораси қўлланса, суд жазонинг шартлилигини бекор қилиши ва уни ижро этилиши тўғрисида ажрим чиқаришга ҳақли. Агар маҳкум синов даврида жиноят содир этса, унга суд ЖКнинг 60-моддаси ва ЖПКнинг 540-моддаси тартибида жазо белгилайди.
4. Шартли ҳукм қилишда белгиланган синов муддатини қисқартириш тўғрисидаги суднинг ажрими янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилиниши ёки ўзгартилиши мумкин.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   450   451   452   453   454   455   456   457   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling