Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Ҳукмни ижро этиш босқичида маҳкумнинг ҳуқуқлари


Download 0.79 Mb.
bet451/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   447   448   449   450   451   452   453   454   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

532-модда. Ҳукмни ижро этиш босқичида маҳкумнинг ҳуқуқлари


Ҳукмни ижро этиш босқичида маҳкум: судга ҳукмнинг ижросини кечиктириш ҳақида, касаллиги ёки ногиронлиги туфайли жазони ўташдан озод қилиш ҳақида, жазонинг ўталмай қолган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириш ва муддатидан олдин шартли озод қилиш ҳақида, жазони ижро этиш жойларида сақлаш шароитларини ўзгартириш ва ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа масалалар бўйича аризалар беришга; суд мажлисида иштирок этишга ва кўрсатувлар беришга, далиллар тақдим қилишга, илтимос­лар қилишга ва рад этишга; ишдаги барча материаллар билан танишишга, суднинг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоятлар беришга ҳақли.

1. Маҳкум Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун Конс­титуция ва қонунларда назарда тутилган ҳуқуқ ва эркинлик­лардан фойдаланишда Жиноят, Жиноят-процессуал ва Жиноят-ижроия кодексларида ва бошқа қонун ҳужжатларида белгилан­ган истиснолар ва чеклашларга риоя этади. Ажнабий фуқаро ва фуқаролиги бўлмаган маҳкум эса, фақат Ўзбекистон Республи­касининг халқаро шартномаларида белгиланган ҳуқуқларга эга.


2. Маҳкумнинг жазони ўташ давридаги асосий ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикаси ЖИКнинг 9-моддасида батафсил санаб ўтилганидек, қуйидагилардан иборат:

  • жазони ўташ тартиби ва шартлари тўғрисида ҳамда шу муносабат билан ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида ахборот олиш;

  • ўз она тилида ёки бошқа тилда таклиф, ариза ва шикоят билан мурожаат қилиш, уларга шу тилда ёки ўзи биладиган тилда жавоб олиш;

  • тушунтириш бериш ва хат-ёзишмалар олиб бориш;

  • ўқув, бадиий ва бошқа хил ахборот манбаларидан фойда­ланиш;

  • соғлиқни сақлаш, ижтимоий ёрдам олиш, шахсий хавфсиз­лик ва виждон эркинлиги ҳуқуқларининг таъминланишини талаб қилиш;

  • ниҳоят, маҳкум адвокатлардан малакали ҳуқуқий ёрдам олиш, шу мақсадда улар билан ўзи истаган миқдорда ва муддат давомида учрашиб туришга, шунингдек, ЖИКда белгиланган бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлардан фойдаланишга ҳақли.




Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   447   448   449   450   451   452   453   454   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling