Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Суд ажрими, қарорининг қонуний кучга кириши


Download 0.79 Mb.
bet448/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   444   445   446   447   448   449   450   451   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

530-модда. Суд ажрими, қарорининг қонуний кучга кириши
ҳамда уларни ижро этиш


Биринчи инстанция судининг ажрими шу ажрим устидан кассация тартибида хусусий шикоят бериш ва хусусий протест билдириш муддати ўтиши билан ёхуд шикоят ёки протест билдирилган тақдирда иш юқори судда кўрилиб бўлгандан кейин қонуний кучга киради ва ижро этилади.
Суднинг шикоят берилиши, протест билдирилиши мумкин бўлмаган ажрими шу ажрим чиқарилиши биланоқ дарҳол кучга киради ва ижро этилади.
Жиноят ишини тугатиш ҳақидаги суд ажримининг айбланувчини ёки судланувчини қамоқдан озод қилишга оид қисми дарҳол ижро этилиши лозим.
Кассация инстанцияси судининг ажрими у эълон қилинган пайтдан қонуний кучга киради.
Юқори инстанция судининг ажрими, қарори ушбу Кодекснинг 497-моддасида назарда тутилган қоидаларга риоя қилиб ижро эттирилади.

1. Ушбу моддада барча поғона судларининг фақат ажрим ва қарорларининг ижроси тўғрисида сўз боради. Чунончи, унда жиноят ишларининг қайси судловга тегишлилиги, уларни бирлаштириш ёки алоҳида иш юритувига ажратиш, судда кўришга тайинлаш, мулкий зарар қопланишини таъминлаш, иш юритишни тўхтатиш ва тугатиш, ишни қўшимча терговга қайтариш, шунингдек, суд муҳокамаси ва суд ҳужжатларини ижро этиш чоғида чиқариладиган барча ажримлари ва қарор­лари назарда тутилади.


2. Суднинг ажрими умумий қоидага кўра, қонуний кучга кириши биланоқ дарҳол ижро эттирилади. Суд ажрими ва қарори, унинг устидан шикоят ёки протест берилган ҳолда, юқори суд томонидан кўрилган ва бекор қилинмаган бўлса, ижро этилади.
3. Суднинг маҳкумни муддатидан илгари озод қилиш ёки муддатидан олдин шартли озод қилиш, жазони енгилроғи билан алмаштириш, касаллик туфайли жазони ўташдан озод қилиш ва судланганликни олиб ташлаш ҳақидаги ажримлари эълон қилингач, дарҳол кучга киради, бироқ протест асосида назорат тартибида қайта кўрилиши мумкин.
Суд чиқарган ажрим устидан протест берилган тақдирда иш назорат тартибида ҳал қилингунча ижро эттирилмай тўхтатиб турилиши мумкин (517-моддага берилган шарҳларга қаранг).



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   444   445   446   447   448   449   450   451   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling