Жиноят иши №4-06/132-19 Биринчи инстанция судининг


Download 113.38 Kb.
Pdf ko'rish
Sana09.06.2023
Hajmi113.38 Kb.
#1468884


Жиноят иши № 4-06/132-19
Биринчи инстанция судининг
маърузачи: З.Қурбонов
судьяси: Б.Жабборов
ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА БУХОРО ВИЛОЯТ СУДИ 
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
А Ж Р И М И
2019 йил сентябрь ойининг 12 куни, жиноят ишлари бўйича Бухоро
вилоят суди биносида, кассация инстанциясининг очиқ суд мажлисида;
Раислик қилувчи: А.Шайдоев,
Ҳайъат аъзолари: Ф.Турсунов ва З.Қурбоновдан иборат таркибда,
судья катта ёрдамчиси С.Ҳамроқуловнинг котиблигида,
тарафлардан Бухоро вилоят прокуратурасининг судларда прокурор
ваколатини таъминлаш бўлими катта прокурори Ғ.Толибов, судланган
С.Гадоевнинг ҳимоячиси-адвокат А.Жумақулов, жабрланувчи И.Бозоров,
Ф.Самиев ва И.Файзиевларнинг иштирокида, судланган С.Гадоевни
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б” банди билан
айблашга оид жиноят ишини, судланган С.Гадоевнинг кассация тартибидаги
шикояти асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Жондор туман судининг 2015 йил 23 декабрдаги
ҳукмига кўра,
1961 йил 24 июнда Ромитан туманида туғилган, ўзбек,
Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, 2 нафар
фарзанди бор, муқаддам, жиноят ишлари бўйича Қоровулбозор
туман судининг 2015 йил 22 сентябрдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмининг
“а,в” бандалари, 237-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандлари,
238-моддаси 1-қисми ва 139-моддаси 3-қисмининг “г” банди
билан, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 5 йил 3 ой озодликдан
маҳрум қилиш жазосига судланган ва жиноят ишлари бўйича
Бухоро вилоят суди кассация инстанциясининг 2019 йил
12 сентябрдаги ажрими билан суд ҳукми ўзгартирилиб,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмининг
“а,в” бандалари, 237-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандлари,
238-моддаси 1-қисми ва 139-моддаси 3-қисмининг “г” банди
билан, ЖКнинг 57,59-моддалари тартибида 2 йил 6 ой ахлоқ
тузатиш ишлари жазоси тайинланган, ҳозирда жазо муддатини
ўтамоқда, Ромитан тумани, “Деча” м.ф.й., Работ қишлоғида
яшаган, иш бўйича қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси
қўлланилган, айблов хулосаси ва ҳукм нусхасини олган, Гадоев
Саид Шукурович,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисмининг “б” банди
билан 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 59-моддаси
8-қисми тартибида 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган.
Ҳужжат имзоланган: Муродов Жамол Салимович, 04.06.1992
1-210/92


Судланган С.Гадоевдан жабрланувчилар А.Файзиев фойдасига
1.047.455 сўм, Ф.Самиев фойдасига 10.881.900 сўм ундириш белгиланган.
Суднинг ҳукмига кўра, С.Гадоев 2014 йил 25 декабрь куни Бухоро
шаҳар, Саноатчилар кўчасида жойлашган юк саройида, фуқаро Ф.Самиевни
алдаб, 1 вагон ёғочининг пулини 11.500 АКШ долларида беришга келишиб,
ушбу пуллардан бир қисмини бериб, қолганини 15 кун ичида беришни ваъда
килиш йули билан унинг ишончига кириб, ёғочларни алдаш ва ишончни
суиистеъмол килиш йўли билан қўлга киритиб, ушбу ёғочларни олинган
баҳосидан арзонроқ баҳода сотиб қисқа муддатда нақдлаштириб олиб, ушбy
пулларни қайтариб бермасликни мақсад қилиб, сотилган ёғочларнинг
пулларини шахсий манфаатлари йўлида сарфлаб, ёғочларнинг қолган пулини
қисман 2-3 ой ичида бошқалардан фирибгарлик йули билан топилган пуллар
орқали бир неча маротаба оз миқдордан бериб, қолган (Ўзбекистон
Республикасининг 10.881.900 сўмига тенг бўлган) 4500 АҚШ долларини
бермасдан, жабрланувчига моддий зарар етказиб, фирибгарлик жиноятини
содир этган.
Бундан ташқари, С.Гадоев ўзининг жиноий ҳаракатларини такроран
давом эттириб, фуқаро И.Бозоровдан дастлаб қарзга олган пулларини тезда
қайтариб бериш йўли билан унинг ишончига кириб, 2015 йил январ ойининг
бошида Ромитан туман Газбурон қишлоғида фуқаро И.Бозоровдан яна 1 ой
ичида кайтариб беришни ваъда қилган ҳолда (Ўзбекистон Республикасининг
20.121.109 сўмига тенг бўлган) 8300 АҚШ доллар пулларини алдаш ва
ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ишончига киритиб, ушбу
пуллардан бир қисмини яъни 800 АҚШ доллари ва 2.000.000 сўмини
қайтариб, колганини кайтариб бермасликни мақсад қилиб, пулларни шахсий
манфаатлари йўлида сарфлаб (Ўзбекистон Республикасининг 16.181.735 сўм
25 тийинига тенг бўлган) 6.675 АҚШ долларини бермасдан, жабрланувчига
моддий зарар етказиб, фирибгарлик жиноятини содир этган. 
Шунингдек, С.Гадоев 2015 йил 1 февраль куни Бухоро шаҳар,
Саноатчилар кўчасида жойлашган юк саройида, фуқаро А.Файзиевни алдаб,
1 вагон ёғочининг пулини 9500 АҚШ долларида беришга келишиб, ушбу
пуллардан бир қисмини бериб, қолганини 15 кун ичида беришни ваъда
қилиш йўли билан унинг ишончига кириб, ёғочларни алдаш ва ишончни
суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиб, ушбу ёғочларни сотиб қисқа
муддатда нақдлаштириб олиб, сотилган ёғоч пулларини қайтариб
бермасликни мақсад қилиб, сотилган ёғочларнинг пулларини шахсий
манфаатлари йўлида сарфлаб, ёғочларнинг қолган пулини кисман 2-3 ой
ичида бир неча мартада оз миқдордан бериб, қолган (Ўзбекистон
Республикасининг 8.547.455 сўмига тенг бўлган) 3500 АҚШ долларларини
бермасдан, жабрланувчига моддий зарар етказиб, такроран фирибгарлик
жиноятини содир этган.
Судланган С.Гадоев шикоятида, жабрланувчиларга етказилган зарарлар
тўлиқ қопланганлигини инобатга олиб, озодликдан маҳрум қилиш билан
боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраган.
Ҳужжат имзоланган: Муродов Жамол Салимович, 04.06.1992
1-210/92


Судлов ҳайъати маърузачи вилоят суди судьяси З.Қурбоновнинг
маърузасини, прокурор Ғ.Толибовни суд ҳукмини ўзгартириш ҳақидаги
фикрини, судланган С.Гадоевнинг ҳимоячиси-адвокат А.Жумақуловнинг
судланувчининг яқин қариндошлари томонидан етказилган зарар тўлиқ
қопланганлиги боис кассация шикоятини қаноатлантириш ҳақидаги
талабларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни жиноят иши
ҳужжатлари асосида текшириб, қуйидаги асосларга кўра, суд ҳукмини
ўзгартиришни лозим топди.
С.Гадоев айбига қисман иқрор бўлсада, унинг айби,
жабрланувчиларнинг аризаси, тушунтириш хатлар, гувоҳларнинг
кўрсатувлари, юзлаштириш баённомалари ҳамда жиноят ишида мавжуд
бошқа далилар билан ўз исботини тўлиқ топган бўлиб, қайд этилган
далилларга суд ҳукмида атрофлича баҳо берилган.
Биринчи босқич суди томонидан, С.Гадоевнинг жиноий ҳаракатлари
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисмининг “б” банди
билан тўғри квалификация қилинган.
Кассация инстанцияси судида сўроқ қилинган жабрланувчи И.Бозоров,
судланган С.Гадоевнинг оила аъзолари томонидан етказилган зарар тўлиқ
қопланганлигини, ҳозирги кунда унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги
ҳақида кўрсатув берди.
Кассация инстанцияси судида сўроқ қилинган жабрланувчи А.Файзиев,
судланган С.Гадоевнинг оила аъзолари томонидан етказилган зарар тўлиқ
қопланганлигини, ҳозирги кунда унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги
ҳақида кўрсатув берди.
Кассация инстанцияси судида сўроқ қилинган гувоҳ Ф.Самиев,
судланган С.Гадоевнинг оила аъзолари томонидан етказилган зарар тўлиқ
қопланганлигини, ҳозирги кунда унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги
ҳақида кўрсатув берди.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддасининг 5-қисмида етказилган
моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан
маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмаслиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 21 майдаги
“Жазоларни либераллаштириш тўғрисидаги қонунни иқтисодиёт соҳасидаги
жиноятларга нисбатан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 4-сонли
қарорининг 9-бандида, ЖК 167, 168, 170, 180, 181, 181-1, 184-моддаларида
назарда тутилган жиноятлар учун жиноят оқибатида етказилган моддий зарар
қопланган тақдирда, маҳкумга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш ёки
озодликни чеклаш тариқасидаги жазонинг қўлланилиши истисно этилиши,
шу муносабат билан қонуннинг мазкур нормаларида назарда тутилган шарт
бажарилган ҳолларда тегишли апелляция, кассация, назорат инстанцияси
суди, моддий зарар қайси судлов босқичида қопланганлигидан қатъи назар,
қамоқда сақланаётган шахсларга нисбатан эҳтиёт чораси турини, озодликдан
маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш жазосини ўтаётган шахсларга нисбатан
эса, жазо турини ўзгартириш масаласини дарҳол ҳал этиши шартлиги
тўғрисида тушунтириш берилган.
Ҳужжат имзоланган: Муродов Жамол Салимович, 04.06.1992
1-210/92


Ўзбекистон Республикаси ЖПК 463-моддаси 2-қисмининг 2-бандида
шахснинг ҳукм чиққунига қадар қамоқда бўлган вақти Жиноят кодексининг 
62-моддасида назарда тутилган ушлаб туришни ёки қамоққа олишни ҳисобга
олиш қоидаларини назарда тутиб, суд томонидан тайинланган жазо чорасига
тенг ёхуд бу чорадан ортиқ бўлса жазодан озод қилиб, айблов ҳукм
чиқариши белгиланган.
Судлов ҳайъати, юқоридаги асослардан келиб чиқиб, иш бўйича жиноят
оқибатида етказилган моддий зарар суммаси судланган С.Гадоевнинг яқин
қариндошлари томонидан тўлиқ қопланганлиги боис, Қонун ва Пленум
қароридаги тушунтиришлардан келиб чиқиб, судланган С.Гадоевга нисбатан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисмининг “б” банди
билан ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни ҳамда ЖКнинг 59-моддаси
8-қисми тартибида жиноят ишлари бўйича Қоровулбозор туман судининг
2015 йил 22 сентябрдаги ҳукми билантайинланган ва жиноят ишлари бўйича
Бухоро вилоят суди кассация инстанциясининг 2019 йил 12 сентябрдаги
ажрими билан ўзгартирилиб тайинланган ахлоқ тузатиш жазосини мазкур
ажрим билан тайинланган жазога қисман қўшган ҳолда ахлоқ тузатиш
ишлари жазоси тайинлашни, ЖКнинг 62-моддаси ва ЖПКнинг 463-моддаси
2-қисмининг 2-бандига асосан С.Гадоевни қамоқда бўлган вақти тайинланган
жазо чорасидан ортиқ бўлганлиги сабабли жазодан озод қилишни лозим деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 463-моддаси 2-қисмининг
2-банди, 490, 495, 496, 506, 509-моддаларига амал қилиб, кассация
инстанцияси суди 
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Жиноят ишлари бўйича Жондор туман судининг 2015 йил 23 декабрдаги
Гадоев Саид Шукуровичга нисбатан чиқарган ҳукми қуйидагича
ўзгартирилсин.
Гадоев Саид Шукуровичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК
168-моддаси 2-қисмининг “б” банди билан тайинланган 3 йил озодликдан
маҳрум қилиш жазоси ойлик иш ҳақининг йигирма фоизи миқдорини давлат
даромади ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари
жазосига алмаштирилсин.
С.Гадоевга, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми
тартибида жиноят ишлари бўйича Қоровулбозор туман судининг 2015 йил
22 сентябрдаги ҳукми билан тайинланган ва жиноят ишлари бўйича Бухоро
вилоят суди кассация инстанциясининг 2019 йил 12 сентябрдаги ажрими
билан ўзгартирилиб, ЖКнинг 57,59-моддалари тартибида тайинланган 2 йил
6 ой ахлоқ тузатиш жазосини мазкур ажрим билан тайинланган жазога
қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ойлик иш ҳақининг йигирма фоизи
миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан 3 йил ахлоқ
тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддасига асосан, С.Гадоевнинг
2015 йил 22 сентябрдан 2019 йил 12 сентябрь кунига қадар қамоқда
Ҳужжат имзоланган: Муродов Жамол Салимович, 04.06.1992
1-210/92


сақланган 3 йил 11 ой 20 куни, тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси
чорасидан ортиқ бўлганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
463-моддаси 2-қисмининг 2-бандига асосан жазодан озод қилинсин.
Гадоев Саид Шукурович жазони ижро этиш колонияларидан қамоқдан
озод қилинсин.
Суд ҳукмининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Кассация шикояти қаноатлантирилсин.
Раислик қилувчи: имзо А.Шайдоев
Ҳайъат судьялари: имзо Ф.Турсунов
имзо З.Қурбонов
Аслига тўғри, Судья: З.Қурбонов
Ҳужжат имзоланган: Муродов Жамол Салимович, 04.06.1992
1-210/92


Раислик қилувчи
А.Шайдоев
Ҳайъат аъзолари
Ф.Турсунов
З.Қурбонов
Маъсул судья: Муродов Жамол Салимович
Ҳужжат имзоланган: Муродов Жамол Салимович, 04.06.1992
1-210/92

Download 113.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling