Жиноят-процессуал кодексига


Айбланувчи ўз вазифасини бажармаган тақдирда уни ўз қарамоғига олган шахс қонунда назарда тутилган жавоб­гарликка тортилиши мумкин


Download 0.79 Mb.
bet470/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   466   467   468   469   470   471   472   473   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Айбланувчи ўз вазифасини бажармаган тақдирда уни ўз қарамоғига олган шахс қонунда назарда тутилган жавоб­гарликка тортилиши мумкин.

1. Вояга етмаган шахсни ота-она, васий, ҳомий бўладиган шахсларнинг қаровларига топширишдан аввал ушбу шахслар тўғрисида маълумот йиғилиши ва айнан шу шахсларнинг вояга етмаган шахсни қаровга олиш имконияти аниқланиши лозим.


2. Агар ота-она томонидан терговчига уларнинг қаровига вояга етмаган айбланувчини топшириш тўғрисидаги илтимос­нома берилса, ушбу илтимоснома етарли деб ҳисобланиши керак.
3. Вояга етмаган айбланувчини ота-онаси, ҳомийлари, васий­лари ёки қаровга олиш учун тайёр бўлган бошқа шахсларга топширишда унинг қандай жиноят содир этиб, қандай жавоб­гарликка тортилиши ва уларниннг бевосита жавобгарлиги ту­шунтирилиши лозим. Бу тўғрида вояга етмаган айбланувчини ўзгалар қаровига топшириш баённомасигаёки суд баённомасида қайд этилади.

557-модда. Вояга етмаган шахсни болалармуассасасига жойлаштириш




Эҳтиёт чораларини қўллаш учун асослар бўлган тақдир­да, вояга етмаган айбланувчини, судланувчини турмуш ва тарбияланиш шароитига кўра илгариги яшаш жойида қолдириб бўлмаса, у терговчининг прокурор санкция берган қарорига ёки суднинг ажримига биноан болалар муассасасига жойлаштирилиши мумкин.

1. Болалар муассасасига терговчининг прокурор рухсат берган қарори ёки суд ажримининг нусхаси ижро этиш учун юборилади. У ерга вояга етмаган шахс тегишли кузатувчи билан жўнатилади.


2. Ушбу қарор билан иш бўйича манфаатдор бошқа шахслар танишиб чиқиш ҳуқуқига эгадирлар.


558-модда. Вояга етмаган айбланувчини қамоққа олиш


Эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш вояга етмаган шахсга нисбатан ушбу Кодекснинг 236-моддасида назарда тутилган асослар бўлганда ва унга беш йилдан ортиқ муд­датга озодликдан маҳрум қилиш тайинланиши мумкин бўл­ган қасддан жиноят содир этганликда айб эълон қилинган ҳамда айбланувчининг муносиб хулқ-атворда бўлишини бошқа эҳтиёт чоралари таъминлай олмайдиган тақдирда қўлланилиши мумкин.
Вояга етмаган шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги масалани кўриб чиқишда прокурор иш материал­лари билан шахсан танишиб чиқиши, илтимосноманинг асослилигини текшириши, ҳодисани фавқулоддалигига ишонч ҳосил қилиши, айбланувчини ушбу эҳтиёт чорасини қўллаш билан боғлиқ ҳолатлар бўйича сўроқ қилиши шарт.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   466   467   468   469   470   471   472   473   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling