Ота-она ҳамда вояга етмаган болаларнинг шахсий ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Download 90 Kb.
bet1/6
Sana17.01.2023
Hajmi90 Kb.
#1097274
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Ota-ona hamda voyaga yetmagan bolalarning shaxsiy huquq va majburiyatlari


Ота-она ҳамда вояга етмаган болаларнинг шахсий ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Режа:



  1. Вояга етмаган болаларнинг шахсий номулкий ҳуқуқлари

  2. Ота-онанинг шахсий номулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари

  3. Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш оқибатлари

Вояга етмаган болаларнинг шахсий ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Ўзбекистон Республикаси оила қонунчилигида вояга етмаган болаларнинг қуйидаги шахсий номулкий ҳуқуқлари кўрсатилган:



  1. Боланинг оилада яшаш ва тарбияланиш ҳуқуқи;

  2. Ота-онаси ва бошқа қариндошлари билан кўришиш ҳуқуқи;

  3. Ҳимояланиш ҳуқуқи;

  4. Исм, ота исми ва фамилия олиш ҳуқуқи;

  5. Исми ва фамилиясини ўзгартириш ҳуқуқи.

Ҳар бир бола оилада яшаш ва тарбияланиш, ўз ота-онасини билиш, уларнинг ғамхўрлигидан фойдаланиш, улар билан бирга яшаш ҳуқуқига эга, бола манфаатларига зид бўлган ҳолатлар бундан мустаснодир.
Бола ўз ота-онаси томонидан тарбияланиши, ўз манфаатлари таъминланиши, ҳар тарафлама камол топиши инсоний қадр-қимматлари ҳурмат қилиниши ҳуқуқига эга.
Боланинг ота-онаси бўлмаганда ёки улар ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганда ва бола ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бошқа ҳолларда унинг оилада тарбияланиш ҳуқуқи васийлик ва ҳомийлик органи томонидан таъминланади.
Оила қонунчилигига биноан ҳар бир бола отаси, онаси, бобоси, бувиси, ака-укалари, опа-сингиллари ва бошқа қариндошлари билан кўришиш ҳуқуқига эга. Ота-онанинг никоҳдан ажралиши, никоҳнинг бекор қилиниши ёки ҳақиқий эмас деб топилиши боланинг ҳуқуқларига таъсир қилмайди.
Айрим ажрим оилаларда ота ёки она болани уларнинг бири билан кўришишга тўсқинлик қилади. қонун эса бола манфаатини ҳимоя қилиб унга отаси-онаси билан кўришиш ҳуқуқидан ҳеч ким ман қилишга ҳаққи йўқлигини билдиради.
Бола ўз ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. Бола ҳуқуқини ҳимоя қилиш деганда, боланинг бузилган ҳуқуқини тиклаш, унинг ҳуқуқларини амалга оширишда мавжуд бўлган тўсиқларнинг олдини олиш, бартараф қилиш тушунилади. Мисол учун агар ота-она фарзандларини тўғри тарбия қилмаса, таълим-тарбия беришда қонун билан юклатилган вазифаларини бажармаса, ота-оналик ҳуқуқларини суистеъмол қилса, болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган деб ҳисобланади.
Бундай ҳолатлардан хабардор бўлган васийлик ва ҳомийлик органлари болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чораларини кўради.
Бола исм, ота исми ва фамилиясини олиш ҳуқуқига эга. Бу ҳуқуқ болага унинг туғилиши билан берилади. Ота-онага болага исм танглашда эркинлик берилган бўлиб, улар ўзлари хоҳлаган исмни беришлари мумкин. Эр-хотиндан бирининг аризасига биноан боланинг исми рўйхатдан ўтказишда иккинчисининг розилиги бўлганлиги фараз қилинади. Боланинг исмга, ота исмига ва фамилиясига бўлган ҳуқуқи қонун билан кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган «Давлат тили ҳақида»ги қонунининг 15-моддасига биноан миллий тарихий анъаналарга амал қилган ҳолда фамилия ўрнига, яъни фамилия сифатида бола отасининг исми ёзилиши мумкин. Масалан Абурахмон Абдуҳамид ўғли ёки Моҳинур Абдуҳамид қизи. Исмга уларнинг туғилган жойи қўшилиб ёзилиши мумкин. Масалан, ал Тошкендий, Самарқандий, Сайрамий ва ҳ.з.
Эр-хотиннинг розилиги бўйича, миллий-тарихий анаъаналарга кўра, ота ёки она томонидан бобонинг исми бўйича ҳам фамилия берилиши мумкин.
ФҲДЁ органи ота-онанинг биргаликдаги аризасига биноан бола ўн олти ёшга тўлгунча бола манфаатларини эътиборга олиб, унинг исмини ўзгартиришга, шунингдек унга берилган фамилияни ҳам отаси ёки онасининг фамилиясига қараб ўзгартиришга ҳақлидир.



Download 90 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling