Ишни юритишнинг тўхтатиб турилиши айбланувчини қамоқда сақлаш ва шахснинг тиббий муассасада бўлишига оид қонунда белгиланган муддатлар ўтишини тўхтатмайди.
1.Тиббий муассасага жойлаштирилаётган айбланувчи, судланувчи ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш юзасидан иш юритилаётган шахсга нисбатан, башарти бу муассаса қамоққа олинганларни сақлашга мослаштирилган бўлса, қамоқда сақлаш тарзидаги эҳтиёт чораси танланиши мумкин. Бошқа ҳолларда мазкур эҳтиёт чораси танланиши ёки унинг енгилроқ тури билан алмаштирилиши лозим.
2. Айбланувчи, судланувчи ёки ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш юзасидан иш юритилаётган шахснинг тиббий муассасада бўлган вақти қамоқда сақлаш муддатига қўшиб ҳисобланади.
Шахснинг тергов ва судга кела олмайдиган даражада руҳий касалланиши иш юритишни тўхтатишга асос бўлади. Бундай шахсни фақат соғайгандан кейин жиноий жавобгарликка тортиш мумкин.
3.Иш қайси босқичда тўхтатилганига қараб суд қуйидаги масалалар ҳақида ажрим чиқаради: а) ишни қайтадан ўзгартириб, уни дастлабки тергов ёки суриштирувга юбориш; б) шахс иш судга берилганидан кейин, аммо ҳукмчиқарилгунча руҳий касалликка дучор бўлган бўлса, янгидан ишнинг муҳокамасини қўзғатиб, уни суд муҳокамасида кўриш; в) шахс ҳукм чиқарилганидан кейин руҳий касалликка дучор бўлган бўлса, ҳукмнинг ижросини тиклаш.
4. Барча ҳолатларда ҳам айбланувчининг даволаш муассасаларида ўтаган вақти жазо муддатига қўшиб ҳисобланади.
5. Суд тиббий муассасасининг хулосасига асосан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини бекор қилиш тўғрисидаажрим чиқара олади. Суд бумасалани кўраётган вақтда ишни тўхташиш учун асос бор деб ҳисобласа, бу ҳақда ажрим чиқаради. Бундай ҳолатларда жиноят ишини қайта қўзғатиш талаб этилмайди.
570-модда. Шахснинг тергов ва суд ҳаракатларини
юритишдаги иштироки
Ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланиши тўғрисида иш юритилаётган шахс соғайса ёки унда барқарор ремиссия ҳолати юз берса ва шу туфайли сўроқларда тўғри кўрсатув бера олса ҳамда бошқа тергов ва суд ҳаракатларида иштирок эта олса, терговчи ва суд бу шахсга тергов қилишда ва суд муҳокамасида қатнашиш ҳамда ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини амалга ошириш имконини бериши лозим.
Ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўллаш тўғрисида иш юритилаётган шахс: унга қандай ижтимоий хавфли қилмиш содир этганлик учун айб қўйилаётганини билишга; кўрсатув беришга; далиллар тақдим қилишга; илтимослар қилишга; дастлабки тергов тамомланганидан сўнг ишнинг барча материаллари билан танишиб чиқишга; ҳимоячига эга бўлишга; суд муҳокамасида қатнашишга; рад қилишга; терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоят қилишга ҳақлидир.
Терговчи тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ишини юритишни бошлаш ва суд-психиатрия экспертизаси тайинлаш тўғрисидаги қарорни эълон қилганда мазкур шахсга ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқларини тушунтириб беради. Ҳуқуқлар тушунтирилганлиги тўғрисида баённома тузилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |