Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Экспертга ва мутахассисга уларнинг ҳуқуқларива мажбуриятларини тушунтириш


Download 0.79 Mb.
bet354/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   350   351   352   353   354   355   356   357   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

437-модда. Экспертга ва мутахассисга уларнинг ҳуқуқларива мажбуриятларини тушунтириш


Раислик қилувчи экспертга ва мутахассисга уларнинг ушбу Кодекснинг тегишлича 68 ва 70-моддаларида назарда тутилган суд муҳокамасидаги ҳуқуқлари ва мажбурият­ларини тушунтиради.

1. Экспертга уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, эксперт­нинг хулоса беришни рад этганлиги ёки бу ишдан бўйин товла­ганлиги учун жиноий жазо кўзда тутилган ЖК 240-моддасининг мазмуни тушунтирилади.


2. Суриштирувда, дастлабки терговда кўрилаётган иш бўйи­ча эксперт хулоса берган, мутахассис дастлабки тергов ўтка­зилаётганда иштирок этган ҳолларда, раислик этувчи ушбу тергов маълумотларини ошкор қилиш учун жиноий жавобгар­лик кўзда тутилган ЖКнинг 239-моддаси уларнинг суд маж­лисида берган кўрсатувларига татбиқ этилмаслигини тушунти­риши лозим.
3. Эксперт ва мутахассис суднинг кўрилаётган иш юзасидан барча саволларига, шу жумладан суриштирув, дастлабки тергов ўтказишда уларга маълум бўлган ҳолатлар ҳақидаги саволларга ҳам жавоб беришга мажбурдир.


438-модда. Илтимослар қилиш ва уларни ҳал этиш


Суд мажлисининг тайёрлов қисми илтимослар бор-йўқлигини аниқлаш билан якунланади. Раислик қилувчи тарафлардан янги гувоҳлар, экспертлар ёки мутахассислар чақириш, ашёвий далиллар ва ҳужжатлар талаб қилиб олиш тўғрисида уларнинг илтимослари бор-йўқлигини сўрайди. Илтимос қилувчи тараф қўшимча далиллар айнан қайси ҳолатларни аниқлаш учун зарурлигини кўрсатиши шарт.
Тараф арз қилган ҳар бир илтимосни муҳокама қилиб, суд бошқа тарафнинг фикрини тинглайди ва башарти, илтимос иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни аниқлашга қара­тилган бўлса, уни қаноатлантиради, акс ҳолда қаноатлан­тиришни рад этади.
Илтимоснинг рад этилиши суд муҳокамаси давомида тарафни кейинчалик бошқа асосларга кўра яна шу илтимос билан мурожаат этиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   350   351   352   353   354   355   356   357   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling