Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Судланувчининг шахсини ва унга процессуал ҳужжатларнинг нусхалари топширилган вақтни аниқлаш


Download 0.79 Mb.
bet352/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   348   349   350   351   352   353   354   355   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

434-модда. Судланувчининг шахсини ва унга процессуал ҳужжатларнинг нусхалари топширилган вақтни аниқлаш


Раислик қилувчи судланувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, ойи, куни ва жойини, яшаб турган жойи, машғулоти, маълумоти, оилавий аҳволи ва унинг шахсига дахлдор бошқа маълумотларни сўраб, унинг шахсини аниқлайди.
Сўнгра раислик қилувчи судланувчидан айблов хулосаси­нинг нусхаси, шунингдек, ушбу Кодекс 388-моддасининг иккинчи қисмида санаб ўтилган процессуал ҳужжатларнинг нусхалари унга топширилган-топширилмаганлигини ва айнан қачон топширилганлигини сўрайди. Бу ҳужжатлар­нинг нусхалари топширилмаган ёки суд мажлиси бошла­нишига уч суткадан кам муддат қолганда топширилган бўлса, ишни муҳокама қилиш кейинга қолдирилиши лозим.

1. Шарҳланаётган модда мазмунига кўра, суд мажлисига судланувчининг шахсан ўзи келган-келмаганлигини аниқлаш назарда тутилади. Судланувчининг шахсини аниқлашда ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатларни аниқлаш­лик кифоя қилади.


2. Судланувчининг шахсини аниқлаш раислик қилувчи томонидан берилган саволлар бўйича олиб борилади. Лекин бунда халқ маслаҳатчилари ва суд муҳокамасининг бошқа иштирокчилари судланувчининг шахсини аниқлаш вақтида савол беришга ҳақли эмас деган маъно келиб чиқмайди. Бироқ улар савол беришдан аввал раислик қилувчининг рухсатини олишлари лозим.
3. Судланувчининг шахси, шунингдек, унинг анкета маълу­мотлари дастлабки тергов босқичидаёқ тўла ўрганилади. Суд бу маълумотларни текширади, судланувчининг жавобларини дастлабки тергов материалларидаги ҳужжатларда қайд этилган маълумот билан солиштиради.
4. Судланувчининг шахси текширилгандан сўнг раислик этувчи судланувчини сўроқ қилиш йўли билан айблов хулосаси, шунингдек, ушбу Кодекс 388-моддасининг иккинчи қисмида санаб ўтилган процессуал ҳужжатларнинг нусхалари унга топширилган-топширимаганлигини, топширилган бўлса, мудда­ини аниқлайди. Биринчи босқич судида ишни кўриш қайд этилган ҳужжатларнинг судланувчига топширилганидан сўнг камида уч сутка ўтган бўлсагина бошланиши мумкин. Бу муд­датнинг бошланиши ҳужжатлар топширилган суткадан кейинги сутканинг бошланишидан ҳисобланади (ЖПКнинг 314- модда­си шарҳига қаранг).
5. Агар айблов хулосасиннг нусхаси ва ушбу Кодекс 388-моддасининг иккинчи қисмида санаб ўтилган бошқа процессуал ҳужжатлартопширилмаган бўлса ёки суд мажлиси бошлани­шига уч суткадан кам муддат қолганда топширилган бўлса, ишни муҳокама қилиш кейинга қолдирилиши лозим.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   348   349   350   351   352   353   354   355   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling