Жиноят-процессуал кодексига


-БОБ. СУДМАЖЛИСИНИНГ ТАЙЁРЛОВ ҚИСМИ


Download 0.79 Mb.
bet349/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   345   346   347   348   349   350   351   352   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

51-БОБ. СУДМАЖЛИСИНИНГ ТАЙЁРЛОВ ҚИСМИ


428-модда. Суд мажлисини очиш


Раислик қилувчи тайинланган вақтда суд мажлисини очади ва қандай жиноят иши кўрилишини эълон қилади.

1. ЖПКнинг 51-боби суд мажлисининг тайёрлов қисмига бағишланган бўлиб, у одил судловни муваффақиятли амалга оширишга мустаҳкам замин ҳозирлайди.Суд мажлисининг тайёрлов қисми қонунга қатьий амал қилган ҳолда жиноят ишлари бўйича одил судловни амалга оширишни таъминлаш учун шарт-шароитларни яратиш ва уларни текширишга йўнал­тирилган. ЖПКда ташкилий-бошқарув ваколатлари фақат раис­лик қилувчининг зиммасига юклатилган.


2. Раислик қилувчи томонидан суд мажлисининг очилиши ва қандай жиноят иши кўрилиши эълон қилиниши жиноят процес­сида суд муҳокамаси босқичининг бошланганлигини билдира­ди. Бунинг учун судья ҳеч кимдан рухсат ёки розилик сўра­майди
3. Суд мажлисининг белгиланган вақтда очилиши нафақат суд таркибининг, балки суд муҳокамаси бошқа иштирокчилари­нинг ҳам интизомига боғлиқ.
4. Суд мажлисида қандай жиноят иши кўрилиши эълон қилинганда, фақат ЖКнинг моддаларинигина айтиб ўтиш билан кифояланмасдан, балки уларнинг мазмуни билан суд мажлисида ҳозир бўлганларни таништириш керак.


429-модда. Процесс иштирокчиларининг судга келган-
келмаганлигини текшириш


Суд мажлисининг котиби давлат айбловчиси, жамоат айбловчиси, судланувчи, ҳимоячи, жамоат ҳимоячиси, шунингдек, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ёки уларнинг вакиллари судга келган-келмаганлиги тўғрисида ахборот беради. Шундан кейин судга таржимон, гувоҳлар, экспертлар ва мутахассислар келган-келмаганлиги текширилади. Котиб ҳозир бўлмаганларнинг нима сабабдан келмаганлигини маълум қилади.
Ишда иштирок этаётган шахсларнинг кимлиги паспорт ёки уларнинг шахсини гувоҳлантирувчи бошқа ҳужжатлар бўйича аниқланади.

1. Шарҳланаётган модда талабига кўра, процесс иштирокчи­ларининг судга келган-келмаганлигини текшириш суд мажлиси котибининг зиммасига юклатилади. Судда ҳозир бўлмаганлар­нинг нима сабабдан келмаганлигини суд мажлиси котиби маълум қилади ва бу натижалар баённомада қайд этилади. Суд муҳокамасини давом эттириш ёки уни бошқа кунга қолдириш масаласи суд мажлисида ҳозир бўлган тарафларнинг фикрлари­ни ҳисобга олиб ҳал қилинади.


2. Ишда иштирок этаётганларнинг шахси паспорт ёки уларнинг шахсини гувоҳлантирувчи бошқа ҳужжатлар бўйича аниқланадива турли тушунмовчиликларнинг олди олинади.
3. Судга келишни истисно қилувчи ҳолатларга, шахснинг вафоти, оғир хасталик, йироқда ва узоқ муддатли хизмат сафарида бўлиш, яшаш жойидан рўйхатдан чиқиб кетган ва янги турар жойини аниқлашнинг имконияти бўлмаган ҳолатлар киритилиши мумкин. Ҳар доим шахснинг судга келишини истисно қилувчи ҳолатни узрли деб топиш тўғрисида суд қарор қабул қилиши керак ( ЎзР Олий суди Пленумининг 1997 йил 22-августдаги «Судлар томонидан жиноят ишларини биринчи босқич судида муҳокама этиш жараёнида процессуал қонун­чиликка риоя қилиниши тўғрисида»ги қарорининг 4-банди).



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   345   346   347   348   349   350   351   352   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling