Жиноят-процессуал кодексига


Раислик қилувчи ва халқ маслаҳатчилари сўроқ қили­наётган ҳар қандай шахсга суд терговининг исталган пайтида саволлар беришга ҳақлидир


Download 0.79 Mb.
bet360/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   356   357   358   359   360   361   362   363   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Раислик қилувчи ва халқ маслаҳатчилари сўроқ қили­наётган ҳар қандай шахсга суд терговининг исталган пайтида саволлар беришга ҳақлидир.
Суд мажлисида кўрсатув бериб бўлган шахсларга берган кўрсатувларини тўлдириш ва аниқликлар киритиш учун суднинг ижозати билан саволлар берилиши мумкин.

1. Судда гувоҳларни сўроқ қилиш ушбу Кодекснинг шарҳла­наётган моддаси ва 98-108-моддаларида назарда тутилган талабларга биноан амалга оширилади.


2. Ушбу модда талабиги кўра, ҳар бир гувоҳ ҳали сўроқ қилинмаган гувоҳларнинг йўқлигида сўроқ қилинади. Гувоҳлар суд мажлиси залига улар чақирилишларини кутиб турган хонадан битта-биттадан чақирилади, сўроқ қилиб бўлинган гувоҳлар эса суд мажлиси залида қоладилар. Гувоҳларни сўроқ қилишнинг бундай тартиби сўроқ қилинган гувоҳ билан сўроқ қилинмаган гувоҳларга кўрсатувларини «мослаштириш» учун мулоқотда бўлишларига, бирорта гувоҳ ҳам ўзидан бошқа гувоҳларнинг судга берган кўрсатувларини олдиндан билиб олишга, суд томонидан бериладиган саволларга жавобларни олдиндан ҳозирлаб қўйишга, ишнинг ҳал бўлишидан манфаат­дор бўлган шахслар таъсирига тушиб қолишигайўл қўймайди. Ўн олти ёшга тўлмаган гувоҳ сўроқ қилинганидан сўнг, зарурат бўлмаса, суд залидан чиқарилиб юборилиши лозим. Сўроқ қилинган бошқа гувоҳлар суд тергови тамом бўлмасдан илгари залдан фақат суднинг ижозати билан чиқиб кетишлари мумкин. Гувоҳ касаллиги, жисмоний ожизлиги, ногиронлиги, қарилиги,юролмаслиги ва бошқа узрли сабаблар билан судга келолмаган тақдирда унинг турган жойига бориб сўроқ қилиниши мумкин.
3. Вояга етмаган ва кичик ёшдаги шахсларнинг турмушга, муҳитга ҳамда воқеликка нисбатан муносабати бошқаларга кўра ўзига хос хусусияти бўлгани сабабли, қонун бу шахсларни фақат фавқулодда, яъни зарур ҳолларда, суднинг ажрими билан гувоҳ тариқасида сўроқ қилинишлари мумкин эканликларини кўрсатади. Қонунда кичик ёшдагилар қайси ёшдан бошлаб иш бўйича гувоҳлик беришлари мумкинлиги кўрсатилмаган. Шу сабабли зарур ҳоллардагина кичик ёшдагиларни, уларни воқеа­га нисбатан муносабатларини ва ҳақиқатга мос кўрсатув бериш­лари мумкин бўлган вақтдагина сўроқ қилинишлари мумкин. Агарда гувоҳ ўн тўрт ёшга тўлмаган бўлса, болалар психоло­гияси бўйича мутахассис-ўқитувчи иштирок этиши шарт, ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган гувоҳларни сўроқ қилишда эса унинг иштироки мақсадга мувофиқ. Бу эса судга ушбу ёшдаги гувоҳларни сўроққилишда қулай психологик шароит яратиш, уларнинг руҳий ҳолатига салбий таъсир ўтказмай, ишончли ва ҳақиқий маълумотларни тўлиқ олиш имкониятини беради. Вояга етмаганни сўроқ қилишдан олдин раислик қилув­чи томонидан ўқитувчининг ҳуқуқлари тушунтирилади. Ўқи­тувчи иштирокида сўроқ қилинаётган вояга етмаган гувоҳлар­нинг ота-оналари ёки бошқа қонуний вакиллари судда иштирок қилишлари мумкин. Раислик этувчининг рухсати билан ўқитувчи, ота-оналар ёки қонуний вакиллар ишга алоқадор ма­салалар бўйича вояга етмаган гувоҳга савол беришлари мумкин.
4. Вояга етмаганни сўроқ қилиш учун қулай психологик вазият яратиш, унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ундан тўла ишончли кўрсатувлар олиш мақсадида суд ажрим чиқариб, уни судланувчининг йўқлигида сўроқ қилиши мумкин. Ушбу суд ҳаракати вақтида судланувчи суд мажлисидан чиқарилиб турилади. Аммо судланувчи суд залига қайтиб киргандан кейин унга нафақат вояга етмаганнинг кўрсатуви ўқиб эшиттирилади, балки унга савол бериш ҳуқуқи ҳам берилади.
5. Судга келиш имкониятидан маҳрум этувчи сабабларга кўра суд мажлисида ҳозир бўлмаган гувоҳнинг дастлабки тергов ёки суриштирув вақтида берган кўрсатувларини судда ўқиб эшиттиришга қонун рухсат этади. Бу ҳоллар, гувоҳнинг вафоти, оғир касаллиги, мамлакат чегарасидан ташқарига узоқ муддатга ишга ёки хизмат сафарига кетиши каби узрли сабаблар билан боғлиқ бўлиши лозим.
6. Судланувчига ва жабрланувчига нисбатан бўлгани каби, гувоҳни ҳам тортишув тамойилига кўра тарафлар сўроқ қилади. Гувоҳ кимнинг илтимосига кўра чақирилган бўлса, у томонидан биринчи бўлиб сўроқ қилинади, чунки бошқаларга нисбатан илтимос қўзғатган процесс иштирокчисига гувоҳ нима ҳақида ва қандай саволларга жавоб бериши мумкинлиги тўғрисида кўпроқ маълумдир.
7. Ушбу модда мазмунига кўра жабрланувчи, шунингдек, эксперт ва мутахассис суд муҳокамасининг бошидан охиригача суд мажлиси залида бўлишга ва барча сўроқлар чоғида ҳозир бўлишга ҳақлидир.
8. Ушбу модда талабига биноан судланувчини сўроқ қилишни судья бошлаб беради ва ишнинг унга маълум бўлган ҳолатлари тўғрисида кўрсатув беришни таклиф қилади. Шундан сўнг судланувчи ушбу модданинг олтинчи қисмида белгиланган тартибда сўроқ қилинади.
9. Маълумки, судланувчи бошқа ҳар қандай шахсдан кўра, одатда, жиноий вақеаликдан тўла хабардордир. Шунинг учун ундан содир этилган жиноят ҳақида, жиноятни оғирлашти­радиган ва енгиллаштирадиган ҳолатлар ҳақида сўроқ қилиш иш бўйича ҳақиқий ҳолатни аниқлаш ва одил судловни бажариш­дан иборатдир. Судланувчининг кўрсатуви фақат далил манбаи бўлиб қолмасдан, ҳимоя қилишнинг асосий воситаларидан биридир.
10. Суд ва жиноят процессининг иштирокчилари судланувчини кўрса­тув беришга мажбур қилолмайдилар. Судланувчи қонун бўйича кўрсатув беришга ҳақли, аммо мажбур эмас. Шу сабабли у сўроқ беришдан бош тортган ҳолда, уни суд мажлиси тартибини бузувчи деб баҳолаб бўлмайди.
11. Кўрсатув беришдан судланувчи бош тортган ҳолларда раислик қилувчи унга ишни тўғри ҳал бўлиши, ўзини ҳимоя қилиши учунсўроқ бериши фойдали эканлигини тушунтирмоғи лозим. Судланувчи жавоб бериш­дан бош тортса, унинг илгари берган кўрсатувлари ўқиб эшиттирилади. Суд мажлисида судланувчининг дастлабки тергов ёки суриштирув вақтида берган кўрсатувлари фақат суд мажлиси иштирокчи­ларининг талаби ҳамда суднинг ташаббуси билан ўқиб эшит­тирилиши мумкин ва бу ҳақда суд мажлиси баённомасида албатта кўрсатилиши керак.
12. Суд тергови даврида судланувчига эркин тарзда сўзлаб бериш имконияти берилиши керак. Ўзига маълум бўлган ҳолатни сўзлаб бераётганида турли эътирозлар билан бўлиб қўйиш мумкин эмас. Судланувчи воқеани қасддан бошқа томонга буриб ёки ишга алоқадор бўлмаган ҳолатларни сўзлаётганда раислик қилувчи уни тўхтатиб қўйишга ва ишнинг ҳақиқий ҳолати тўғрисида сўзлаб беришни таклиф қилишга ҳақли.
13. Иш бўйича бир неча судланувчи бўлиб, улардан бирор­тасибошқа судланувчилар иштирокида тўғри кўрсатув беришга қийналса, суднинг ажрими билантўғри кўрсатув беришга халақит берувчи айрим судланувчи ёки судланувчилар суд мажлиси хонасидан чиқарилишлари мумкин. Бунда судланувчи суд мажлиси хонасига қайтиб келганидан кейин раислик қилувчи унинг йўқлигида берилган кўрсатувларнинг мазмунини унга маълум қилади. У эса ўзи йўқлигида кўрсатув берган судланувчига савол беришга ҳақли.
14. Жабрланувчиларни, шунингдек, айблов хулосасига илова қилинган рўйхатга биноан суд мажлисига чақирилган ёки айбловчи илтимосига биноан қўшимча равишда чақирилган гувоҳлар ва экспертни сўроқ қилиш ҳам ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган тартибда ўтказилади.
15. Жабрланувчи нафақат далилий ахборот берувчи, балки жиноят процессидан манфаатдор иштирокчи ҳамдир.Шу сабабли у олдиндан далилларни текшириш бўйича белгиланган тартибдагина кўрсатув бериб қолмасдан, ўз манфаатидан келиб чиқиб суд терговининг ҳар қандай босқичида кўрсатув бериши мумкин.
16. Жабрланувчига иш ҳолати бошқаларга нисбатан аниқроқ бўлгани сабабли унинг кўрсатувлари муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли жабрланувчи бир вақтнинг ўзида гувоҳлик вазифасини ҳам бажаради. Фарқи, жабрланувчи уни судда сўроқ қилишга қадар суд мажлиси хонасидан алоҳида хонага чиқарилмайди.
17. Жабрланувчининг гувоҳдан олдин сўроқ қилинишидан мақсад гувоҳларнинг кўрсатувлари унга таъсир этишига йўл қўймасликдан ва унинг тўғри кўрсатув беришини таъминлаш­дан иборат.
18. Башарти гувоҳлар ва экспертлар суд мажлисига ҳимоя томонининг илтимосига биноан чақирилган бўлсалар, уларга дастлаб шу илтимосни қилган судланувчи ёки унинг ҳимоячи­си, кейин эса бошқа судланувчилар ва уларнинг ҳимоячилари, жамоат ҳимоячиси, фуқаровий жавобгар ва унинг вакили, дав­лат айбловчиси, жамоат айбловчиси, шунингдек, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар ва уларнинг вакиллари савол берадилар.
19. Иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш ва қарама-қаршиликларни бартараф этиш мақсадида судланувчининг, жабрланувчининг ва гувоҳнинг илгари дастлабки терговда ҳамда судда берган кўрсатувлари суд мажлисида ўқиб эшиттирилиши мумкин.
20. Агарда суд мажлисига суднинг ташаббуси билан қўшим­ча равишда янги гувоҳлар чақирилса, уларни сўроқ қилиш раислик этувчи томонидан бошланади.
21. Раислик қилувчи судья ёки халқ маслаҳатчилари суд терговининг исталган пайтида сўроқ қилинаётган ҳар қандай шахсга саволлар беришга ҳақлидир.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   356   357   358   359   360   361   362   363   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling