Жиноят-процессуал кодексига


Download 0.79 Mb.
bet363/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   359   360   361   362   363   364   365   366   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

445-модда. Гувоҳлантириш


Суд терговида гувоҳлантиришни суд ушбу Кодекснинг 142-147-моддаларида назарда тутилган талабларга ҳамда қуйида белгиланган қоидаларга амал қилган ҳолда ўтказади.
Гувоҳлантириш ечинтириб яланғочлаш билан боғлиқ бўлса, алоҳида хонада шифокор ёки бошқа мутахассис томонидан, гувоҳлантирилаётган шахснинг жинсидаги холислар иштирокида ўтказилади. Гувоҳлантириш ўтказиб бўлинганидан сўнг процесснинг мазкур иштирокчилари суд мажлиси залига қайтиб кирадилар ва у ерда тарафларнинг, гувоҳлантирилган шахснинг ва холисларнинг иштирокида шифокор ёки бошқа мутахассис гувоҳлантирилганшахснинг баданида излар ёки белгилар аниқланган бўлса, шу хусусда ахборот беради ҳамда тарафларнинг, судьяларнинг савол­ларига жавоб беради. Бу маълумотлар, шунингдек, гувоҳлан­тирилган шахснинг ҳамда холисларнинг мулоҳаза ва тушун­тиришлари суд мажлисининг баённомасига ёзиб қўйилади ва улар шифокорнинг, бошқа мутахассиснинг, гувоҳлантирил­ган шахснинг ва холисларнинг имзолари билан тасдиқла­нади.

1. Гувоҳлантириш одамнинг баданини кўздан кечиришдан иборат тергов ҳаракатидир. Суд терговида гувоҳлантириш одам баданидаги иш учун аҳамиятга молик хусусият ёки аломат­ларни, алоҳида белгиларни, жиноят изларини, тан жароҳатлари­ни, доғларни, тирналган, шилинган, қонталаш жойларни топиш зарурати туғилган ҳолларда, агарда бунинг учун экспертиза ўтказиш лозим бўлмаса, ўтказилади.


2. Экспертиза ўтказишни талаб қилмайдиган усулларни қўллаш билан шахснинг мастлик ва бошқа физиологик ҳолати­ни аниқлаш зарурати туғилган ҳолларда ҳам судда гувоҳлан­тириш ўтказилиши мумкин (ЖПКнинг 142-моддаси шарҳига қаранг).
3.Дастлабки терговда гувоҳлантиришни ўтказиш тартибидан фарқли ўлароқ, судда у ошкора амалга оширилади. Гувоҳланти­риш шахсни ечинтириб яланғочлаш билан боғлиқ ҳолларда алоҳида хонада ўтказилади, унинг натижалари суд мажлиси залида муҳокама қилинади. Гувоҳлантириш жараёни ва натижа­лари суд мажлиси баённомасида қайд этилади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   359   360   361   362   363   364   365   366   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling