Жиноят-процессуал кодексига


Download 0.79 Mb.
bet364/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   360   361   362   363   364   365   366   367   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

446-модда. Экспертиза


Суд терговида экспертиза ушбу Кодекснинг 172-187-мод­даларида назарда тутилган талабларга ва қуйида белгилан­ган қоидаларга амал қилган ҳолда тайинланади ва ўткази­лади.
Суд мажлисида экспертизани илгари дастлабки терговда хулоса берган экспертлар ёки суд тайинлаган янги экспертлар ёхуд ҳам илгариги, ҳам кейин тайинланган экспертлар биргаликда ўтказади.
Тарафлардан бирортасининг илтимоси бўйича ёки ўз ташаббуси билан суд экспертиза тайинлаш тўғрисида ажрим чиқаради ва уни суд мажлисида ўқиб эшиттиради. Ажримда экспертиза ўтказиш топширилган шахс ёки экспертиза муассасаси кўрсатилади ва эксперт олдига саволлар қўйилади. Бунда суд тарафларга уларнинг эксперт­ни рад этиш, тараф кўрсатган қўшимча шахсни экспертлар сафига киритиш, эксперт олдига қўшимча саволлар қўйиш, экспертизани тарафларнинг иштирокида ўтказиш тўғриси­да илтимослар қилиш, шунингдек, экспертиза давомида изо­ҳот бериб бориш ҳуқуқига эга эканликларини тушунтиради.
Илтимослар ёки экспертни рад қилиш тўғрисидаги арзларни суд ушбу Кодекснинг 80-моддасида назарда тутил­ган қоидаларга мувофиқ ҳолда кўриб чиқади.
Суд терговида эксперт сўроқ қилинаётган шахсларга саволлар беришга, ёзма далиллар, тергов ҳаракатларининг баённомалари, бошқа экспертларнинг хулосалари билан танишишга, кўздан кечиришлар, экспериментларда ва экспертиза предметига оид суднинг бошқа ҳаракатларида иштирок этишга ҳақлидир.
Суд тергови давомида экспертнинг олдига қўшимча саволлар қўйилиши мумкин.
Экспертиза предметига оид ҳолатлар текшируви тугал­лангач, суд хулоса тайёрлаш учун экспертга муҳлат беради. Башарти бунинг учун лаборатория тадқиқотлари ўтказиш лозим бўлса, суд экспертга тегишли объектларни беради.
Эксперт ўз хулосасини суд мажлисида ўқиб эшиттиради. Хулоса суд мажлисининг баённомасига илова қилинади.
Эксперт хулоса берганидан сўнг, хулосада баён қилинган ҳолатлар бўйича у суд мажлисида сўроқ қилиниши мумкин.

1.Суд терговида экспертиза ўтказишнинг ўзига хос хусу­сиятларидан бири шундан иборатки, эксперт судда оғзакилик ва бевоситалик тамойилларидан келиб чиқиб, иш ҳолатларини нафақат ёзма ҳужжатлар бўйича, балки бевосита текширади.


2. Экспертиза ўтказишга оидиш материаллари билан танишиш, тўғри фикрнома бериш учун эксперт қўшимча материаллар талаб қилишга, экспертиза ўтказишга алоқадор бўлган ҳолатларни аниқлаб олиш учун раислик қилувчининг рухсати билан судланувчига, жабрланувчига ва барча гувоҳ­ларга саволлар беришга ҳақли.
3. Суд ишни дастлабки тергов босқичида хулоса берган экспертнинг иштирокисиз кўриши мумкин. Бу ҳолда эксперт хулосаси суд мажлисида ўқиб эшиттирилиши ва текширилиши керак.
4.Тарафлар эксперт олдига саволлар қўйишда иштирок этадилар. Қўшимча масалаларни аниқлаш, янги объектларни текшириш зарурияти пайдо бўлганда, суд экспертиза ўтказиш­ни дастлабки терговда экспертиза ўтказган экспертга ёки бошқа экспертга топшириши мумкин.
5. Судда экспертиза ўтказишнинг масъулиятли жиҳати тарафлар томонидан тақдим этиладиган саволларни тўғри ва ўринли тузиб берилишидадир. Эксперт олдига қўйиладиган саволлар аниқ, кўзланган мақсадга эришишга қаратилган бўли­ши керак. Юзаки ва ноаниқ жавобларга сабаб бўладиган савол­лар қўйилмаслиги лозим. Агарда экспертнинг фикрича айрим саволлар нотўғри ёки ноаниқ тузилган бўлса, у суддан шундай саволларни бутунлай чиқариб ташлашни ёки бошқача шаклда тузиб берилишини сўраши мумкин. Шундан кейинсуд тараф­ларнинг фикрларини эшитгач, маслаҳатхонага киради ва экс­перт олдига қўйиладиган саволларни аниқлаб ажрим чиқаради.
6. Иш бўйича бир неча экспертлар иштирок этаётган бўлса, улар ўзаро маслаҳатлашиб, қўйилган саволларга тегишли жавоб тайёрлашлари мумкин. Барча экспертлар ўзаро келишганлари тақдирда битта хулоса чиқариб, судга тақдим этади. Иш юзасидан бир неча ихтисослик бўйича экспертлар иштирок этганларида уларнинг ҳар бири ўз ихтисослари бўйича тегишли хулосани ёзма равишда судга беради.
7. Суд томонидан экспертиза ўтказиш учун экспертга тегишли шароитлар яратилиб берилиши керак. Экспертиза алоҳида хонада ўтказилади. Экспертиза ўтказиш учун тегишли аппаратуралар, асбоблар ва махсус қуроллардан фойдаланиш зарур бўлган тақдирда бошқа жойда ўтказилиши мумкин
8. Экспертиза ўтказиш кўп вақт талаб қилган ҳолларда суд мажлисига танаффус эълон қилиниши ёки ишни кўришлик бошқа кунга қолдирилиши мумкин.
9. Бошқа барча ҳолатларда суд экспертизаси ушбу Кодекс­нинг 172-187- моддаларида назарда тутилган талабларга биноан ўтказилади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   360   361   362   363   364   365   366   367   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling