Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Ҳукм чиқариш вақтида суд ҳал қиладиган масалалар


Download 0.79 Mb.
bet372/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   368   369   370   371   372   373   374   375   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

457-модда. Ҳукм чиқариш вақтида суд ҳал қиладиган масалалар


Суд ҳукм чиқариш вақтида алоҳида хонада (маслаҳат­хонада) қуйидаги масалаларни ҳал қилади:
1) судланувчи айбли деб топилаётган қилмиш ҳақиқатан содир этилганми;
2) бу қилмиш жиноят деб ҳисобланадими ва у Жиноят кодексининг қайси моддасида назарда тутилган;
3) бу қилмишни судланувчи содир этганми;
4) судланувчи жиноят содир этилишида айблими ва, башарти айбли бўлса, унинг айби қандай шаклда;
5) судланувчининг жавобгарлигини енгиллаштирадиган ва оғирлаштирадиган ҳолатлар борми;
6) судланувчи содир этган жинояти учун жазоланиши керакми;
7) судланувчига қандай жазо тайинланиши лозим ва у шу жазони ўташи керакми;
8) судланувчини Жиноят кодексининг 34-моддасига мувофиқ ўта хавфли рецидивист деб топиш лозимми;
9) озодликдан маҳрум қилинган маҳкум жазони қандай тартибли колонияда ўташи лозим ва жазо муддатининг бир қисмини турмада ўташи керакми;
10) фуқаровий даъво қаноатлантирилиши керакми, бу даъво кимнинг фойдасига ва қанча миқдорда қаноатланти­рилиши лозим, шунингдек, фуқаровий даъво қўзғатилмаган бўлса, жиноят туфайли келтирилган мулкий зарар унди­рилиши керакми, судланувчилар шериклик ёки ҳиссадорлик тартибида жавобгарликка тортилишлари лозимми;
11) фуқаровий даъвони таъминлаш учун хатланган мол-мулкни нима қилиш керак; (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Қонуни таҳриридаги банд)
12) ашёвий далилларни нима қилиш керак;
13) процесс чиқимларини кимнинг зиммасига ва қанча миқдорда юклаш керак;
14) судланувчига нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш, илгаригисини қолдириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш керакми;
15) судланувчига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ёхуд унинг устидан ҳомийлик белгилаш зарурми.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   368   369   370   371   372   373   374   375   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling