Жиноят-процессуал кодексига


Download 0.79 Mb.
bet373/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   369   370   371   372   373   374   375   376   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Судланувчи бир неча жиноятни содир этганликда айбланаётган бўлса, суд ушбу модданинг 1-8-бандларида назарда тутилган масалаларни ҳар бир жиноят бўйича алоҳида-алоҳида ҳал қилади.
Жиноятни содир этишда бир неча судланувчи айбланаёт­ган бўлса, суд ушбу моддада кўрсатилган масалаларни ҳар бир судланувчига нисбатан алоҳида-алоҳида ҳал қилади.
Ушбу модданинг 15-бандида назарда тутилган тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари экспертнинг тегишли хуло­саси мавжуд бўлгандагина қўлланилиши мумкин.
Суд муҳокамаси жараёнида ушбу Кодекс 533-моддасининг биринчи қисми 1-4-бандларида назарда тутилган ҳолатлар­дан бирортаси аниқланиб қолса, суд ҳукмнинг ижросини қонунда белгиланган тартибда кечиктириш масаласини муҳокама қилиши шарт.

1. Раислик қилувчи ҳукм чиқариш учун маслаҳатга кир­ганида, суд ҳал қиладиган масалаларни ушбумоддада кўрса­тилган тартибда ва уларнинг кетма-кетлигига қатьий риоя қилибмуҳокамага қўйиши лозим.


2. Дастлабки 1-6 масалалар бўйича агар судланувчи бир неча жиноятни содир этганликда айбланса, суд уларни алоҳида-алоҳида ҳал этади, шунингдек, жиноятни содир этишда бирнеча судланувчилар айбланган бўлса, ҳар бир судланувчига нисбатан алоҳида ҳал этилади.
3. Ҳукм чиқаришда биринчи ўринда суд томониданҳал этилиши лозим бўлган масала - жиноий ҳодисанинг ҳақиқатан содир этилган-этилмаганлигини аниқлаш ҳисобланади. Ушбу саволга ижобий жавоб берилгандагина кейинги барча масалалар муҳокамага қўйилиши ва ҳал қилиниши мумкин. Акс ҳолда жиноий ҳодиса юз бермаганлиги сабабли оқлов ҳукми чиқарилади (ЖПК 464-моддасининг 1- банди).
4. Ҳукм чиқаришда иккинчи ўринда ҳал қилиниши керак бўлган масала, бу судланучи томонидан содир этилган қилмиш­ни (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) жиноий-ҳуқуқий тавсифлаш лозим. Бу эса қилмишни жиноят деб ҳисоблаш учун унинг иж­тимоий хавфлилиги, айбнинг мавжудлиги, ҳуқуққа хилофлиги ва жазога сазоворлиги каби белгиларини синчковлик билан таҳлил этишни талаб қилади. Қилмиш жиноят деб ҳисобланади­ми деган модданинг иккинчи бандига салбий жавоб берилиши кейинги саволларга жавоб бериш тўғрисидаги масалани муҳо­камага қўйишни истисно этади.Судланувчи содир этган қилмишда жиноят таркиби бўлмаса, оқлов ҳукми чиқарилиши шарт (ЖПКнинг 464-моддаси 2-банди).
5. Ҳукм чиқаришда ҳал этилиши лозим бўлган учинчи масала жиноятнинг субъектига дахлдорбўлиб, жиноятким томонидан содир этилган деган саволга жавоб талаб қилади. Жиноят судланувчи томонидан содир этилганлиги ишга алоқа­дор, ишончли, етарли далиллар билан тўлиқ тасдиқланган­дагина айблов ҳукми чиқарилади. Бу борада гумоннинг мав­жудлиги жиноят содир этилишига судланувчи дахлдор эмас­лиги сабабли оқлов ҳукми чиқарилишига олиб келади (ЖПК 464-моддасининг 3-банди).
6. Қилмиш содир этилганлиги, унда жиноят таркибининг мавжудлиги, жиноят айнан судланувчи томонидан содир этилганлиги аниқлангач, судланувчи жиноятни қасддан ёки эҳтиётсизлик натижасида ёхуд судланувчининг айбисиз содир этилганлиги муҳокама қилинади. Судланувчи қилмишни содир этишда айбли деб топиш учун айбнинг шаклларини, жиноят­нинг мотив ва мақсадини, ижтимоий хавфли қилмиш билан оқибат ўртасидаги сабабий боғланишни аниқлаш лозим. Бу саволларга салбий жавоблар олинганда, жиноят таркиби йўқлиги сабабли оқлов ҳукми чиқарилади.
7. Судланувчи айбдор деб топилганда, адолатли жазо тайин­лаш учун ЖКнинг 55ва 56-моддаларида рўйхати белгилаб қўйилган жазони енгиллаштирувчива оғирлаштирувчи ҳолат­ларни синчковлик билан ўрганиб чиқиш талаб этилади. Бу ўринда суд жиноят қонунида кўрсатилмаган бошқа ҳолатларни ҳам енгиллаштирувчи ҳолат деб топиши мумкинлигини эътиборга олиши зарур.
8. Судланувчи содир этган жинояти учун жазоланиши керак­ми деган саволни ҳал этишда суд ушбу жиноят учун жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетган-кетмаганлигини, ушбу қилмиш учун жазо қўллашни бекор қилган амнистия акти бор-йўқлигини аниқлаши шарт. Агарда ушбу жиноят учун жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетган бўлса, бундай қилмиш учун жазо қўллашни бекор қилган амнистия акти мавжуд бўлса, маҳкумни жазо­дан озод қилиб айблов ҳукми чиқаришга олиб келади.
9. Суд айбдор деб топилган судланувчини жазодан озод қилиб (ЖПК 463-моддасининг иккинчи-қисми) ёки жазо тайинламасдан айблов ҳукми чиқариши мумкин. Суд ЖКнинг 70-моддасига асосланиб, иш судда кўрилаётган вақтгача шароит ўзгарганлиги ёки судланувчининг намунали хулқи, меҳнатга ёки ўқишга ҳалол муносабати билан ижтимоий хавфлилиги йўқолганлигини эътироф этса, жазодан озод қилиши мумкин. Ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган шахс, агар у жиноят содир этгандан кейин етказилган зарарни бартараф этиб, ўз ихтиёри билан айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилган бўлса, суд уни жазодан озод қилиши мумкин.
10. Судланувчига қандай жазо тайинланиши лозим ва у шу жазони ўташи керакми деган масалани ҳал этишда суд ЖКнинг 54-моддасига биноан жазо жиноят содир этишда қонунда белги­ланган тартибда айбдор деб топилган шахсга нисбатан тайин­ланишини эътиборга олиши лозим. Суд томонидан жазо тури ва миқдори жиноят содир этганлик учун ЖКнинг жавобгарлик назарда тутилган моддасида белгиланган доирада ҳамда ушбу Кодекс умумий қисмининг қоидаларига мувофиқ тайинланади. Бу ўринда суд жазолашнинг мақсадига асосий эътиборни қаратмоғи керак. Жазо тайинлангандан сўнг суд ушбу жазоўталиши керакми деган масалани ҳал қилади.
Суд судланувчига нисбатан ЖКнинг 72-моддасини қўллаб шартли жазо тайинлаганда ёки тайинланган жазо ҳукм чиққунга қадар шахснинг қамоқда бўлган вақтига (ЖКнинг 62-моддасида назарда тутилган дастлабки қамоқни ҳисобга олиш қоидалари­ни назарда тутиб) тенг бўлганда ёхуд ҳукмнинг ижроси кечик­тирилганда тайинланган жазо ижро этилмайди.Шахс ҳукм чиқарилгандан кейин ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англай олмайдиган ва бошқара олмайдиган даражадаруҳий ёки жазони ўташга тўсқинлик қиладиган бошқа оғир касалликка чалиниб қолса, жазони ўташдан озод қилиниши лозим.
11. Судланувчини ўта хавфли рецидивист деб топиш лозим­ми деган масалани ҳал қилишда, суд ЖКнинг 34-моддасига риоя қилади. Бунда шахснинг бошқа давлатдаги судлар томо­нидан судланганлиги ҳам инобатга олинади.
12. Шарҳланаётган модданинг жазони ўташ тартибига бағишланган банди талабини ҳал қилар экан, суд озодликдан маҳрум қилинган маҳкумга ЖКнинг 50-моддаси асосида тайин­ланган жазони ўташ колониясини белгилайди. Жазони ўташ учун колония тури жиноятнинг жиноий-ҳуқуқий хусусиятига ҳамда маҳкумнинг шахсига қараб белгиланади. Судозодликдан маҳрум этилганларга жазонинг бир қисмини турмада ўташни белгилаши мумкин. Беш йилдан кўп бўлмаган муддатга тайин­ланадиган ушбу жазони ўташ жойи ўта хавфли рецидивист, оғир ва ўта оғир жинояти учун озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган шахсларга нисбатан тайинланади. Бундай хулоса ҳукмда асослаб берилиши лозим.
13. Фуқаровий даъво масаласини ҳал қилишда суд, жиноят натижасида зиён етказилган бўлса, умоддийми, жисмонийми, маънавийми,судланувчи томонидан етказилганми аниқламоғи, бу моддий зарар ундирилиши, маънавий зиён қопланиши керак­ми вабу кимнинг фойдасига амалга оширилиши кераклигини ҳал этиши лозим. Суд томонидан моддий ва маънавий зарар­нинг қопланишини таъминлаш одил судловнинг вазифаси ҳисобланади. Биргаликда содир этилган жиноий ҳаракатлар натижасида зарар етказган барча шахслар етказилган моддий зарарни қоплашда шерик жавобгар бўладилар (ЎзР Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги «Жиноий ҳаракатлар оқибатида етказилган моддий зарарни қоплаш масаласига доир суд амалиёти тўғрисида»ги 21-сон қарорига қаранг). ФКнинг 1000-моддасида жабрланувчининг аризасига кўра ва унинг манфаатларини кўзлаб, агар бу тартиб зарарни қоплашни таъминласа, суд биргаликда зарар етказган шахслар зиммасига шериклик эмас, ҳиссадор жавобгарликни юклашга ҳақли.
14. Фуқаровий даъвони таъминлаш учун суд айбдор шахсларнинг мол-мулкини хатлаш мулкий зарар қопланишини таъминлашнинг муҳим шаклларидан ҳисобланишини эътиборга олиши керак. Иш ҳужжатларида мол-мулк рўйхатининг йўқли­ги мулкий зарарни қоплаш тўғрисидаги масалани кўрмасдан қолдиришга асос бўла олмайди, чунки бундай мол-мулк ҳукм ижроси жараёнида ҳам аниқланиши мумкин. ЖПКнинг 295-моддасига кўра оқлов ҳукми кучга кирганда, жиноят иши тугатилганда, фуқаровий даъвогар ўз даъвосидан воз кечганда, ҳамда фуқаровий даъвони қаноатлантириш юзасидан кўрилган чораларга сабаб бўлган асослар бартараф этилган бошқа ҳолларда мол-мулкнинг хатланганлиги бекор қилинади.
15. Ушбумодданинг 12,13 ва 14-бандлариёрдамчи хусусият­га эга бўлиб,ашёвий далиллар, процессуал чиқимлар ва эҳтиёт чоралари кабимасалаларни ҳал этишга бағишланган.
16. Айблов ҳукми чиқарилаётганда суд ушбу модданинг 15-бандидаги,жиноят содир этган шахсни жазолаш билан бир қаторда, агар у алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка йўлиққан бўлса, уни даъволаш учун ва жазолаш мақсадига эришишга кўмаклашувчи шароит яратиш учун тиббий йўсин­даги мажбурлов чораларини тайинлаш масаласинимуҳокама қилади (ЖКнинг 91-моддасига қаранг). Ушбу тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси тиббий хулоса мавжуд бўлса тайинланади. Бундай касалликка йўлиққанмаҳкумга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганда тиббий муассасаларда мажбурий даволаниши лозим(ЖКнинг 96-моддасига қаранг). Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари жазо ҳисобланмайди.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   369   370   371   372   373   374   375   376   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling