Жиноят-процессуал кодексига
-модда.Суд терговини яна давом эттириш
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- нинг охирги сўзини эшитади.
- 462-модда. Ҳукм турлари
461-модда.Суд терговини яна давом эттириш
Ушбу Кодекснинг 457-459-моддаларида кўрсатилган масалаларни алоҳида хонада (маслаҳатхонада) муҳокама қилиш вақтида суд иш учун аҳамияти бўлган бирор ҳолат қўшимча равишда аниқланиши керак деб топса, ҳукм чиқармай, суд терговини яна давом эттириш тўғрисида ажрим чиқаради. Суд тергови тамом бўлганидан кейин суд яна тарафларнинг музокарасини бошлайди ва судланувчининг охирги сўзини эшитади. 1. Шарҳланаётган модда мазмунига кўра, суд ушбу Кодекснинг 457-459-моддаларидакўрсатилган масалаларнимаслаҳатда ҳал этиш пайтида иш учунаҳамиятли бўлган бирор ҳолатни қўшимча равишда аниқлаш керак деб топса, суд терговини яна давом эттириштўғрисида ажрим чиқаради. 2. Суд тергови яна давом эттирилганда суд қайси ҳолатларни аниқлаш лозим деб топса ўша ҳолатларни муҳокама қилади. Давом эттирилган суд тергови тамом бўлганидан кейин суд тарафларнинг музокарасини янгитдан эшитади, судланувчига охирги сўз беради ва ҳукм чиқариш учун маслаҳатхонага киради. 3. Агарда суд маслаҳатхонадаиш учун аҳамияти бўлган бирор ҳолатни қўшимча равишда аниқланиши керак деб топса, лекин уни суд терговида аниқлашнинг имконияти йўқ деган хулосага келса, ишни қўшимча терговга юбориш тўғрисида ажрим чиқариш масаласини муҳокама қилиши мумкин. 462-модда. Ҳукм турлари Суд айблов ёки оқлов ҳукми чиқариши мумкин. Судланувчига нисбатан қандай турда қукм чиқариш масаласини ҳал қилиш вақтида суд ушбу Кодекснинг 23-моддасида назарда тутилган айбсизлик презумпцияси принципи талабларига амал қилиши шарт. 1. Шарҳланаётган модда мазмунига кўра, ҳукмайблов ёки оқлов шаклида бўлади. Айблов ҳукми айбсизлик презумпцияси тамойили талабларига қатъий амал қилган ҳолда, суд муҳокамасида судланувчининг айби исботлангандачиқарилади. Ҳеч қандай тахмин айблов ҳукмига асос қилиб олиниши мумкин эмас. Ҳар қандай шубҳали ва тахминий мулоҳазаларга олиб келувчи далиллар дастлабки ва суд терговида, ҳукмни чиқаришгача бўлган даврда бартараф қилиниши керак. Барча гумонлар судланувчининг фойдасига ҳал қилинади (ЖПКнинг 463-моддаси шарҳига қаранг).Оқлов ҳукми чиқариш учун асослар қонунда тўлиқ ёритилган (ЖПКнинг 464- моддаси шарҳига қаранг). 2. Судланувчига бир неча айб қўйилаётган ёки жиноят иши бўйича бир неча судланувчи айбланаётган ҳолларда ҳам иш бўйича фақат битта ҳукм чиқарилади. Ҳукм ягона ҳужжат бўлиб, унда судланувчи бир неча жиноятни содир этишда айбланаётган бўлса, муайянсодир этганжинояти учун айбдор деб топилиб, унга жазо белгиланади, содир этмаган жиноят бўйича айбсиз деб топилиб, оқланади. Агарда бир жиноят иши бўйича бир неча судланувчилардан бирини айбсиз, бошқаларини эса айбдор деб топса, ягона бир ҳукм чиқариб, суд айбсиз деб топилган судланувчини оқлайди, айбдор деб топилганга жазо тайинлайди. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling