471-модда. Ҳукмнинг қарор қисмида
ҳал қилиниши лозим бўлган бошқа масалалар
Айблов ҳукмининг ҳам, оқлов ҳукмининг ҳам қарор қисми, ушбу Кодекснинг 468 ва 470-моддаларида кўрсатилган масалалардан ташқари, қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
1) қўзғатилган фуқаровий даъво ёки суднинг ташаббуси билан зиённи қоплаш тўғрисида ушбу Кодекснинг 283-289-моддаларига мувофиқ қабул қилинган қарор;
2) ашёвий далиллар ҳамда ишга илова қилинган бошқа нарсалар ва ҳужжатлар тўғрисида ушбу Кодекснинг 289-моддасига мувофиқ қабул қилинган қарор;
3) процессуал чиқимлар тўғрисида ушбу Кодекснинг 320-моддасига мувофиқ қабул қилинган қарор;
4) ҳукм устидан ушбу Кодекснинг тегишинча 497-3, 497-4, 499 ва 500-моддаларида назарда тутилган апелляция ва кассация шикояти бериш, протест билдириш тартиби, муддатлари (ЎзР 27.08.2004 й. 671-II-сон Қонуни таҳриридаги банд), (Олдинги таҳририга қаранг).
1. Айблов ҳукмининг қарор қисмида фуқаровий даъвонинг тўла ёки қисман қаноатлантирилиши, фуқаровий даъво қондирилишининг рад этилиши ёхудфуқаровий даъвони фуқаровий иш юритиш тартибида ҳал қилиш тўғрисидаги қарорлар бўлиши мумкин.
Фуқаровий даъво бир неча судланувчи томонидан қондирилиши лозим бўлса, ҳукмнинг қарор қисмида ҳар бир судланувчи фуқаровий даъвони қондириш бўйича келтирилган зиённинг қандай қисмини ва қанча миқдордақондириши аниқ кўрсатилган бўлиши керак.
2. Оқлов ҳукмининг қарор қисмида фуқаровий даъвони рад этиш ёки уни муҳокама қилмасдан қолдириш тўғрисидаги қарор қайд этилган бўлиши керак.
3. Суд ўзининг ташаббуси бўйича жиноятдан кўрилган зиённи қоплаш мақсадида жабрланувчининг фойдасига маълум миқдордаги зиён суммасини судланувчиданундириш тўғрисида ҳукмнинг қарор қисмида қайд этиши мумкин.
4. Айблов ҳамда оқлов ҳукмининг қарор қисмида қўзғатилган фуқаровий даъво ёки суднинг ташаббуси билан зиённи қоплаш тўғрисидаги қарор, ашёвий далилларҳамда ишга илова қилинган бошқа нарсалар ва ҳужжатлар, процессуал чиқимлар, шунингдек, ҳукм устидан апелляция шикояти бериш ҳамда апелляция протести билдириш тартиби ва муддати тўғрисида қарор бўлиши зарур (ЎзР Олий суди Пленумининг 1997 йил 2 майдаги «Суд ҳукми тўғрисида»ги 2-сон қарори, 16,18 – бандлари).
5. Агар озодликдан маҳрум қилинган маҳкумнинг қаровсиз қолган вояга етмаган болаларини яқин қариндошларига ёки бошқа шахсларга васийлик ёки ҳомийлик учун топшириш, ёхуд қаровсиз қолаётган мулкини қўриқлаш тўғрисида суд белгилаган бўлса, улар ҳукмнинг қарор қисмида қайд этилиши керак.
6. Ҳукмнинг қарор қисмида ҳал қилиниши лозим бўлган, ашёвий далиллар ҳамда ишга илова қилинган бошқа нарсалар ва ҳужжатлар тўғрисида ушбу Кодекснинг 289-моддаси, процессуал чиқимлар тўғрисида320-моддаси,ҳукм устидан апелляция ва кассация шикояти бериш, протест билдириш тартиби, муддатлари бўйичатегишинча 497-3, 497-4, 499 ва 500-моддалари шарҳига қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |