Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Айблов ҳукмининг қарор қисми


Download 0.79 Mb.
bet381/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   377   378   379   380   381   382   383   384   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

468-модда. Айблов ҳукмининг қарор қисми


Айблов ҳукмининг қарор қисмида:
1) судланувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми;
2) судланувчининг жиноят содир этганликда айбли деб топилганлиги тўғрисидаги қарор;
3) Жиноят кодексининг судланувчининг айбли деб эъти­роф этилишига асос бўлган моддаси (модданинг қисми, банди), шунингдек, судланувчининг ўта хавфли рецидивист деб топилганлиги, башарти суд шундай қарор қабул қилган бўлса;
4) судланувчи айбли деб топилган ҳар бир жинояти учун тайинланган жазо тури ва меъёри; Жиноят кодексининг моддаларига мувофиқ узил-кесил тайинланган ва ўталиши лозим бўлган жазо чораси; озодликдан маҳрум этилган шахснинг жазо муддатини ўташи лозим бўлган тегишли тартибли колония тури;
5) судланувчи шартли равишда ҳукм қилинган бўлса, синов муддати ва маҳкумнинг устидан кузатув олиб бориш вазифаси юклатилган жамоа ёки шахс;
6) ушлаб турилган ёки қамоқда сақланган вақтни жазо тайинлашда жазо муддати ҳисобига киритиш тўғрисидаги қарор;
7) ҳукм қонуний кучга киргунига қадар судланувчига нисбатан эҳтиёт чорасига доир қарор;
8) маҳкумнинг зиммасига юклатилган мажбуриятлар;
9) ушбу Кодекснинг 533-моддасида назарда тутилган асос­лар аниқланган ҳолларда ҳукмнинг ижросини кечиктириш тўғрисидаги қарор кўрсатилади.
Башарти судланувчига Жиноят кодексининг бир неча моддаси билан айблов қўйилган бўлса, ҳукмнинг қарор қисми­да судланувчи қайси моддалар бўйича оқланганлиги ва қайси моддалар бўйича ҳукм қилинганлиги кўрсатилиши лозим.
Судланувчи жазони ўташдан озод қилинган бўлса, бу ҳақда ҳукмнинг қарор қисмида кўрсатилади.
Барча ҳолларда тайинланган жазо шундай ифодаланиши лозимки, токи ҳукмни ижро этишда суд тайинлаган жазо тури ва меъёри хусусида ҳеч қандай шубҳа туғилмасин.

1. Шарҳланаётган модда, ҳукмнинг охирги, хулосавий қарор қисми ушбу Кодекснинг 462-моддасидақўйилган барча савол­ларга тўлиқ жавоб беришига ва ушбу саволларни асослашга бағишланган ҳукмнинг тавсиф қисмидан келиб чиқишига оид қатор қоидаларни ўрнатади.


2. Агарда айбланувчининг зиммасига бир неча айб қўйилган бўлса ва шу айбларнинг баъзилари исбот қилинмаган бўлса, у ҳолда судланувчи қайси айб бўйича оқланганлиги ва қайси айб бўйича ҳукм қилинганлиги ҳукмда аниқ кўрсатилиши керак.
3. Айблов ҳукмининг қарор қисмида маълум шахсни жиноят содир этганликда айбдор деб топиш тўғрисида қарор, ЖКнинг уни айбли деб эътироф этишга асос бўлган моддаси, судланув­чининг ўта хавфли рецидивист деб топилганлиги (башарти суд шундай қарор қабул қилган бўлса), судланувчига ҳар бир жинояти учун тайинланган жазо тури ва меъёри, узил-кесил тайинланган ўталиши лозим бўлган жазо чораси, озодликдан маҳрум этиш жазо тури қўлланилганда жазони ўташ лозим бўлган тегишли тартибли колония тури, судланувчи шартли равишда ҳукм қилинганда синов муддати ва маҳкумнинг усти­дан кузатув олиб бориш вазифаси юклатилган шахс, ушлаб турилган ёки қамоқда сақланган вақтни жазо муддати ҳисобига киритиш тўғрисидаги қарор, ҳукм қонуний кучга киргунга қадар судланувчига нисбатан эҳтиёт чорасига оид қарор, маҳкумнинг зиммасига юклатилган мажбуриятлар, ЖПКнинг 533- моддаси асослари бўйича ҳукмнинг ижросини кечиктириш тўғрисидаги қарор ёритилиши лозим.
4. Шунингдек, ҳукмнинг қарор қисмида маҳкумга нисбатан амнистия актини қўллашлик, қонуннинг тегишли нормаларига биноан маҳкумни жазодан озод этиш тўғрисидаги қарор кўрсатилади.
5. Айрим жиноятлар учун қонун моддасида назарда тутилган жазонинг энг кам қисмидан ҳам камроқ жазо тайинлашда, ҳукмнинг қарор қисмида ушбу жазо ЖКнинг 57-моддасини қўллаган ҳолда белгиланаётгани кўрсатиб ўтилиши керак.
6. Маҳкумга жазони ўташ колония тури жиноятлар мажмуи бўйича узил-кесил жазо белгилангандан кейингина тайинла­нади.
7. Ҳукмнинг қарор қисмида, озодликдан маҳрум этилган маҳкумнинг вояга етмаган болалари қаровсиз қолаётган бўлса, уларни қариндошлари ёки бошқа шахсларнинг ва муассасалар­нинг васийлигига топшириш тўғрисида ҳам кўрсатилади.
8. ЖПКнинг 471-моддасига биноан айблов ҳукмининг қарор қисмида қўзғатилган фуқаровий даъво, ёки суднинг ташаббуси билан зиённи қоплаш тўғрисидаги қарор, ашёвий далиллар ҳамда ишга илова қилинган бошқа нарсалар ва ҳужжатлар, процессуал чиқимларҳақида, шунингдек, ҳукм устидан апелля­ция шикояти бериш ҳамда апелляция протести билдириш тартиби ва муддати тўғрисида қарор бўлиши зарур.
9. Суд ҳукмнинг қарор қисмида, ЖКнинг 70,71-моддаларига биноан иш судда кўрилаётган вақтгача шароит ўзгаргани ёки шахс намунали хулқи, меҳнатга ёки ўқишга ҳалол муносабати билан, ижтимоий хавфлилигини йўқотгани эътироф этилса ёки у қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган деб топилса, судланувчини айбдор деб топиши ва қонун талабига кўра унга жазо тайинламаслигини кўрсатиши лозим (ЎзР Олий суди Пле­нумининг 1997 йил 2 майдаги «Суд ҳукми тўғрисида»ги 2-сон қарори, 17-банди).



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   377   378   379   380   381   382   383   384   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling