Жиноят-процессуал кодексига
Суд, шунингдек, Жиноят кодекси моддасининг жазо қисмида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа жазо чоралари ҳам назарда тутилган бўлса, озод
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- Суд, шунингдек, қўзғатилган фуқаровий даъво тўғрисида ёки жиноят оқибатида келтирилган мулкий зарарни унди
Суд, шунингдек, Жиноят кодекси моддасининг жазо қисмида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа жазо чоралари ҳам назарда тутилган бўлса, озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазо нимага асосланиб тайинлаганини;
озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинганга колонияда сақлаш тартибининг муайян турини белгилашни ёки озодликдан маҳрум этиш жазосини турмада ўташни тайинлашни; судланувчи ўта хавфли рецидивист деб топилганлигини; шартли ҳукм қўлланилганини; Жиноят кодексининг моддасида худди шундай жиноят учун назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ жазо тайинланганлигини; бошқа енгилроқ жазога ўтилганлигини; умумий қоидалардан чекиниб колония тури тайинланганлигини; бошқа таъсир чораларини қўллаб ёки қўлламасдан судланувчи жазодан озод этилганлигини асослаб бериши шарт. Суд қонун ҳужжатларига мувофиқ судланувчига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўллаш ёки унинг устидан ҳомийлик тайинлаш лозим деб топса, бундай қарорга келиш сабабларини кўрсатиши шарт. Жамоат бирлашмасининг ёки жамоанинг судланувчини шартли ҳукм қилиб, у билан тарбиявий иш олиб бориш учун ўзларига беришни сўраган илтимосномалари бўлса, суд бу илтимосномаларни қаноатлантириш ёки рад этиш сабабларини ҳукмда кўрсатади. Суд, шунингдек, қўзғатилган фуқаровий даъво тўғрисида ёки жиноят оқибатида келтирилган мулкий зарарни ундириш тўғрисида ўз ташаббуси билан чиқарган қарорнинг асосларини ҳам кўрсатиши лозим. 1. Айблов ҳукмининг тавсиф қисмида ишдаги далиллар, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувлари ҳамда эксперт хулосаларининг қисқача мазмуни, шунингдек, иш бўйича айблов нималарга асосланганлиги баён этилади. 2. Агар жиноят бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ёки уюшган гуруҳ томонидан содир этилган бўлса, ҳукмнинг тавсиф қисмида жиноятнинг ҳар бир иштирокчиси томонидан айнан қандай жиноий ҳаракатлар содир этилганлиги аниқ кўрсатилиши, судланувчиларнинг эълон қилинган айбловга муносабати ёритилиши, ўзларини ҳимоя қилиш учун келтирган важларига баҳо берилиши, суриштирув ва дастлабки терговда берган кўрсатувларини ўзгартирган тақдирда суд уларни батафил текшириши ва уларга иш бўйича тўпланган бошқа далиллар йиғиндиси билан биргаликда баҳо бериши лозим (ЎзР Олий суди Пленумининг 1997 йил 2 майдаги «Суд ҳукми тўғрисида» ги 2-сон қарори, 10 - банди). 3. Шунингдек, айбловҳукмининг тавсиф қисмида ЖКнинг у ёки бу моддаси, унинг қисми ёки банди билан жиноятни тавсифлаш бўйича суднинг асослантирилган хулосаси, ЖПКнинг 467-моддасига биноан айбловнинг ўзгартирилиши, суд томонидан судланувчига у ёки бу жазони тайинлаш, муқобил тарзда кўзда тутилган қўшимча жазони унга нисбатан қўллашни рад қилиш бўйича хулосага келинганлик асослари кўрсатилиши керак (ЎзР Олий суди Пленумининг 1997 йил 2 майдаги «Суд ҳукми тўғрисида» ги 2-сон қарори, 11,13 ва 15- бандлари). 4. Ҳукмнинг тавсиф қисмида ушбу ишда муҳокама қилинмаётган шахснинг жиноятдаги иштирокини кўрсатиши мумкин эмас. Бундай ҳолларда судланувчи томонидан жиноят бошқа шахс иштирокида, унинг исми, фамилияси ва шахсига оид бошқа маълумотлар кўрсатилмасдан, содир этилганлиги қайд қилиб ўтилиши мумкин. Бу хилдаги хатога йўл қўйилиб, апелляция, кассация ва назорат босқич судлари томонидан тузатилмаган тақдирда, бундай жиноят иштирокчисига нисбатан ишни кўраётган суд биринчи ҳукмни айбдорликни тасдиқловчи далил сифатида келтиришга ҳақли эмас (ЎзР Олий суди Пленумининг 1997 йил 2 майдаги «Суд ҳукми тўғрисида» ги 2-сон қарори, 8- банди). 5. Ҳукмнинг тавсиф қисмида судланувчига янглиш қўйилган жиноят қонунининг моддаси (қисми, банди) унинг айбловидан чиқариб ташланиши тўғрисида тегишли асослар келтирган ҳолда кўрсатиб ўтилиши етарлидир. 6. Хавфли рецидивист томонидан жиноят содир этилиши жиддийроқ жазо чораларини қўллашга олиб келади. Шу сабабли бу ҳолат дастлабки тергов органи томонидан жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинаётганда кўрсатиб ўтилган бўлиши лозим. Бу суд ҳукмининг тавсиф қисмида ҳам ўз аксини топиши керак. 7. Суд айбдорга нисбатан умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўллаш масаласини ҳал этишда бу жазо фавқулодда жазо чораси бўлиб, маҳкумни махсус тартибли жазони ижро этиш колониясига жойлаштириш орқали жамиятдан муддатсиз ажратиб қўйишдан иборатлигини, фақат жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш (97-модданинг иккинчи қисми) ва терроризм (155-модданинг учинчи қисми) учун белгиланишини, аёлга, ўн саккиз ёшга тўлмасдан жиноят содир этган шахсга ва олтмиш ёшдан ошган эркакка нисбатан, шунингдек, тамом бўлмаган жиноятлар учун тайинланиши мумкин эмаслигини эътиборга олиши лозим. Содир этилган жиноятлардан биттаси учун умрбод озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинланганда суд енгилроқ турдаги жазони умрбод озодликдан маҳрум қилиш билан қоплаш орқали, содир этилган жиноятлардан биттаси учун узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганда, жазоларни тўлиқ ёки қисман қўшиш ёхуд енгилроқ жазони оғирроғи билан қоплаш орқали, агар ҳукмлардан бири билан умрбод озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинланган бўлса, бир неча ҳукмлар юзасидан жазолар қўшишда енгилроқ жазо турини умрбод озодликдан маҳрум қилиш билан қоплаш орқали, агар ҳукмлардан бири билан узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинланган бўлса, бир неча ҳукмлар юзасидан жазоларни қўшишда енгилроқ жазони оғирроғи билан қоплаш орқали ёхуд жазоларни тўлиқ ёки қисман қўшиш орқали жазо узил-кесил тайинлаши зарур. Суд ҳукмнинг тавсиф қисмида бундай қарорга келишининг, содир этилган жиноятни оғирлигининг аниқ мазмунини ва айбдорнинг шахси бўйича ҳақиқий маълумотларни очиб берувчи асосларни батафсил баён этиши лозим. 8. Ҳукмнинг тавсиф қисмида ундирилиши лозим бўлган моддий зарарни қоплаш миқдори, даъвони қаноатлантириш ёки рад этиш, айбдорни ўта хавфли рецидивист деб топиш тўғрисида ҳам асослантирилган хулосалар бўлиши керак. 9. Иш бўйича айблов ҳукми чиқарилаётганда, ушбу иш бўйича биринчи ҳукм жазо енгиллиги ёки оғирроқ жиноят тўғрисида қонунни қўллаш зарурлиги сабабли бекор қилинган бўлса, суд ҳукмнинг тавсиф қисмида судланувчининг айбини тасдиқловчи далилларни келтирмай, фақатгина ЖПКнинг 414-моддасига биноан жиноятни тавсифлашга ва жазо чораларига боғлиқ бўлган ўзининг хулосаларини асослантиради. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling