Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Ҳукм чиқариш билан бир вақтда суд томонидан ҳалқилинадиган бошқа масалалар


Download 0.79 Mb.
bet388/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   384   385   386   387   388   389   390   391   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

476-модда. Ҳукм чиқариш билан бир вақтда суд томонидан ҳалқилинадиган бошқа масалалар


Озодликдан маҳум этишга ҳукм қилинган шахснинг вояга етмаган болалари, қари ота-оналари, қарамоғида бошқа шахслар бўлса ва улар қаровсиз ҳамда ёрдамсиз қолаётган бўлса, суд айблов ҳукмини чиқариш билан бир вақтда уларни қариндошлари ёки бошқа шахсларнинг ва муассасаларнинг васийлигига ёки ҳомийлигига топшириш тўғрисида, маҳкум­нинг қаровсиз қолаётган мол-мулки ёки уй-жойи бўлса, уларни қўриқлаб туриш чораларини кўриш тўғрисида ажрим чиқаради.
Ушбу Кодекснинг 50-моддасида кўрсатилган тартибда тайинланган адвокат ишда ҳимоячи бўлиб қатнашган ҳолларда суд адвокатлар бюроси, ҳайъати ёки фирмаси раҳ­барининг илтимосномаси бўлган тақдирда ажрим чиқариб, унда адвокатлар бюроси, ҳайъати ёки фирмаси фойдасига маҳкумдан ҳақ ундириш ва бу ҳақнинг миқдори тўғрисидаги масалани ҳал қилади (ЎзР 30.08.1997 й. 485-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм).
Ушбу Кодекснинг 298 ва 300-моддаларида назарда тутил­ган асослар мавжуд бўлган тақдирда, шунингдек, тегишли мансабдор шахсларнинг эътиборини суриштирув ва даст­лабки тергов ўтказишда йўл қўйилган камчиликларга жалб қилиш зарур бўлганда суд ҳукм чиқариш билан бир вақтда хусусий ажрим ҳам чиқаради.
Ушбу моддада кўрсатилган барча процессуал қарорлар суд мажлисининг залида ҳукм эълон қилинганидан кейин ўқиб эшиттирилиши лозим.

1. Шарҳланаётган модданинг мазмунига кўра, ушбу ҳал қилиниши шарт бўлган масалалар ҳам оқлов ва ҳам айблов ҳукмлари мазмуни билан узвий боғлиқликда бўлади ва умумий қоидаларга кўра ҳукмдаҳал қилинади.


2. Озодликдан маҳрум этилган шахснинг қарамоғида бўлган вояга етмаган болалари ва кекса ота-оналари, бошқа шахслар­нинг ёкимуассасаларнинг васийлигигаёки ҳомийлигига топшириш тўғрисидаги суд ажримининг нусхаси манфаатдор шахсларга ёки муассасаларнинг вакилларига, ҳомийлик ёки васийлик қилувчи органларга берилиши лозим.
3. Озодликдан маҳрум этилган шахснинг қаровсиз қолган уй-жойини қўриқлаб туриш чораларини кўриш тўғрисидаги суд ажримининг нусхаси манфаатдор шахсларгава шу мулкни қўриқловчи муассасаларнинг вакилларигаберилиши керак.
4.Судланувчига берилган юридик ёрдам учун ҳақ тўлаш масаласи бўйича қарор ҳукмда ифода қилинади. Ундириладиган сумма адвокатлар бюроси, ҳайъати ёки фирмасининг берган маълумотномасига ва қонунга асосан белгиланади (ЖПКнинг 50-моддаси шарҳига қаранг).
5. Тегишли мансабдор шахсларнинг эътиборини суриштирув ва дастлабки тергов ўтказишда йўл қўйилган камчиликларга жалб қилиш, фуқаронинг ижтимоий бурчини намунали бажар­гани тўғрисида ахборот бериш мақсадида суд хусусий ажрим чиқариши мумкин. Чиқарилган хусусий ажрим ҳукм эълон қилингандан кейин суд мажлиси залида ўқиб эшиттирилади (ЖПКнинг 298, 300-моддалари шарҳига қаранг).



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   384   385   386   387   388   389   390   391   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling