Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Ҳукмнинг имзоланиши ва судьянинг алоҳида фикри


Download 0.79 Mb.
bet385/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   381   382   383   384   385   386   387   388   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

472-модда. Ҳукмнинг имзоланиши ва судьянинг алоҳида фикри


Ҳукм судья томонидан чиқарилган бўлса, уни судьянинг якка ўзи, суд таркиби томонидан чиқарилган бўлса, судья­ларнинг ҳаммаси имзолайди. Овоз бериш вақтида озчиликни ташкил қилган судья ҳукмга имзо қўйиб, ўзининг алоҳида фикрини ёзма равишда баён қилишга ҳақлидир. Бу фикрни у бевосита маслаҳатхонада ёзиши лозим. Алоҳида фикр ишга илова қилинади, лекин суд мажлисининг залида эълон қилиниши мумкин эмас.
Алоҳида фикр мавжуд бўлган иш апелляция тартибида кўрилмаган бўлса, ҳукм қонуний кучга киргандан кейин иш юқори суд раисига юборилиши лозим, у эса иш билан танишиб чиқиб, ҳукм устидан назорат тартибида протест бериш-бермаслик масаласини ҳал қилиши керак.

1. Мазкур моддада ҳукмнинг имзоланиш тартиби берилган. Унга кўра ҳукм бевосита маслаҳатхонада ёзилади, ҳатто ундан ташқарида имзоланган ҳукм ноқонуний ҳисобланади.


2. Суд таркибидачиқарилган ҳукм судьяларнинг ҳаммаси томонидан имзоланиши шарт. Қонун талаби бўйича икки судья бир фикрда бўлса, иш ҳал этилган бўлиб, ҳукм чиқарилади. Лекин, алоҳида фикрда қолган судья ҳам ҳукмни имзолаши ва ўзининг алоҳида фикрини ҳукм чиқариш вақтида бевосита маслаҳатхонада ёзма равищда баён қилиб, конвертга солиб, муҳрлаб қўйиши лозим. Судьялар ёки халқ маслаҳатчиларининг биронтаси томонидан имзоланмаган ҳукм ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланмайди.
3. Судьянинг алоҳида фикри жиноят ишига илова қилинади. У суд мажлисида ўқиб берилмайди, сир сақланади. Фақат ҳукм қонуний кучга киргандан кейин, агар унга апелляция тартибида шикоят келтирилмаган ва протест билдирилмаган бўлса, жиноят иши алоҳида фикр билан биргаликда протест билдириш ҳуқуқига эга бўлган юқори суднинг раисига юборилади. Про­тест билдириш ҳуқуқига эгабўлган суднинг раиси судьянинг алоҳида фикри билан танишиб чиқиб, ундаги важлар билан келишган тақдирда протест билдириши мумкин. Акс ҳолда тегишли тартибда ишни юборган судга қайтариб юборади.


473-модда. Ҳукмни эълон қилиш



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   381   382   383   384   385   386   387   388   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling