469-модда. Оқлов ҳукмининг тавсиф қисми
Оқлов ҳукмининг тавсиф қисмида қуйидагилар кўрсатилади:
судланувчига қўйилган айбловнинг моҳияти;
суд аниқлаган иш ҳолатлари;
судланувчининг айбсизлиги тўғрисидаги суд хулосасини тасдиқловчи далиллар;
судланувчининг жиноят содир этишда айби бор деб даъво қилишга асос бўлган далилларни суд нима учун ишонарли эмас ёки етарли эмас деб ҳисоблаши ёки нима учун суд жиноий ҳодисанинг ўзи юз бермаган ёхуд судланувчи содир этган қилмишни жиноят эмас деб ҳисоблаши;
фуқаровий даъвога оид қарорнинг асослари.
1. Оқлов ҳукмининг тавсиф қисмида судланувчига қўйилган айбловнинг мазмуни, суд аниқлаган иш ҳолатлари, судланувчининг айбсизлиги тўғрисидаги суд хулосасини тасдиқловчи далиллар, судланувчининг жиноят содир этишда айби борлигига оиддалилларни суд нима учун ишончга сазовор эмас ёки етарли эмас дебҳисоблагани ёки нима учун жиноий ҳодисаюз бермаган ёхуд судланувчи содир этган қилмишни жиноят эмас деб топгани, шунингдек, фуқаровий даъвога оид қарорнинг асослари баён қилинади.
2. Оқлов ҳукмига оқланганнинг айбдор эмаслигига шубҳа туғдирувчи ибораларнинг киритилишига йўл қўйилмайди.
3. ЖКнинг бир ёки бир неча моддаси билан тавсифланган бир неча жиноятларни содир этганликда айбланган шахсга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилганда, суд ҳукмнинг тавсиф қисмида ҳар бир модда бўйича оқлашнинг тегишли асосларини кўрсатиб, айбловнинг асоссиз эканлиги тўғрисида хулосани баён этиши лозим (ЎзР Олий суди Пленумининг 1997 йил 2 майдаги «Суд ҳукми тўғрисида»ги 2-сон қарори, 18 - банди).
4. Оқлов ҳукмининг қарор қисмида дастлабки терговда айбланган шахсни ишдан четлаштириш ҳақида қарор чиқарилган бўлса, бу қарорни бекор қилиш, далилий ашёни қайтаришлик кўрсатилади.
470-модда. Оқлов ҳукмининг қарор қисми
Оқлов ҳукмининг қарор қисмида:
1) судланувчининг исми, отасининг исми ва фамилияси;
Do'stlaringiz bilan baham: |