Жиноят-процессуал кодексига


) судланувчини жиноят содир этилишида айбсиз деб эътироф этиш ва уни оқлаш тўғрисидаги қарор


Download 0.79 Mb.
bet383/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   379   380   381   382   383   384   385   386   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

2) судланувчини жиноят содир этилишида айбсиз деб эътироф этиш ва уни оқлаш тўғрисидаги қарор;
3) судланувчига нисбатан қўлланилган эҳтиёт чораси­ни бекор қилиш тўғрисидаги қарор; башарти эҳтиёт чораси сифатида у қамоқда сақланаётган бўлса, оқланган шахсни дарҳол, суд мажлиси залининг ўзида озод қилиш тўғрисидаги қарор;
4) қўзғатилган фуқаровий даъвони қаноатлантириш рад этилган бўлса, даъвони таъминлаш учун кўрилган чораларни бекор қилиш тўғрисидаги қарор;
ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Қонуниги мувофиқ эски таҳрирдаги5 -банд чиқариб ташланган
5) мол-мулкни мусодара қилишни таъминлаш юзасидан чоралар кўрилган бўлса, уларни бекор қилиш тўғрисидаги қарор;
6) оқланган шахснинг унга етказилган мулкий зиённи қоплаш ҳамда маънавий ва бошқа зиён оқибатларини ушбу Кодекснинг 304-313-моддаларида назарда тутилган тартиб­да бартараф қилиш ҳуқуқини эътироф этиш.

1. Оқлов ҳукмининг қарор қисмида шарҳланаётган моддада санаб ўтилган барча ҳолатлар тўлиғича ёритилиши лозим. Бун­дан ташқари оқланганга қонунга хилоф равишда жиноий жавоб­гарликка тортиш оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарарларни қоплаш бўйича унинг ҳуқуқлари тушунтирилиши керак.


2. Жиноий ҳодиса юз бермаганлиги ёки шахснинг жиноят содир этилишига дахлдор эмаслиги сабабли оқлов ҳукми чиқарилаётганда суд фуқаровий даъвони қаноатлантиришни рад қилади. Судланувчи содир этган қилмишда жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли оқлов ҳукми чиқарилганда фуқаровий даъво кўрилмасдан қолдирилиши лозим (ЎзР Олий суди Плену­мининг 1997 йил 2 майдаги «Суд ҳукми тўғрисида» ги 2-сон қарори,19 - банди).
3. Судланувчиқайси айблов бўйича оқланганлиги ҳукмда аниқкўрсатилиши муҳим аҳамият касб этади, чунки ушбу айблов бўйича кучга кирган ҳукмнинг (хоҳ оқлов, хоҳ айблов ҳукми) мавжудлиги ҳолати, янгижиноят иши бўйича иш юритишни мустасно этади, бундай иш қўзғатилиши мумкин эмас, қўзғатилган иш эса тугатилиши керак.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   379   380   381   382   383   384   385   386   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling