Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Судланувчини қамоқдан озод қилиш


Download 0.79 Mb.
bet387/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   383   384   385   386   387   388   389   390   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

474-модда. Судланувчини қамоқдан озод қилиш


Судланувчи оқланганда, шунингдек, жазо тайинланмасдан ёки жазодан озод қилиб ёхуд шартли равишда озодликдан маҳрум этиб ёки озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаб ҳукм чиқарилганда ҳамда судланув­чи дастлабки қамоқда сақланган вақтдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганда қамоқда сақланаётган судланувчи дарҳол бевосита суд маж­лиси залининг ўзида озод қилиниши лозим.

1. Суд томонидан оқлов ҳукми чиқарилганда у қонуний кучга кирмаган бўлса-да, судланувчи қамоқда ушлаб турилиши мумкин эмас. Оқланган шахс суд залидан қамоқдан дарҳол озод этилиши керак. Оқланган шахсни тергов ҳибсхонасига олиб бориб қамоқдан озод қилиш суд жараёнининг тарбиявий аҳа­миятига ҳамдасуднинг обрўйига салбий таъсир ўтказади, нафа­қат судланувчи,балки омма олдида мантиқсиз ва адолатсизлик бўлиб кўринади.


2. Ушбу қоида айбловҳукми бўйича озодликдан маҳрум қилинмайдиганларга, жумладан, жазодан умуман озод қилин­ганларга, жазони ўташдан озод қилинганларга, озодликдан маҳрум қилишдан бошқа жазо тайинланганларгаҳам тегиш­лидир. Бундай шахслар, агарда уларга нисбатан бошқа жиноят иши бўйича озодликдан маҳрум қилиш эҳтиёт чораси қўлланил­ган бўлгандагина, қамоқданозод қилинмайди.


475-модда. Ҳукмнинг нусхасини маҳкумга ва оқланган шахсга бериш


Ҳукм эълон қилинганидан кейин уч суткадан кечиктирил­май, ҳажми катта бўлган тақдирда эса, ўн суткадан кечиктирилмай, унинг нусхаси маҳкумга ва оқланган шахсга берилиши лозим. Бошқа тарафларга ҳукм нусхаси ёки унинг кўчирмаси шу муддатда, уларнинг илтимосларига асосан берилади.

1. Ушбу моддада белгилаб қўйилган қоида,ўн кунлик муддатда маҳкумнинг ва оқланган шахснинг апелляция тартибидашикоят бериш ёки протест билдириш ҳуқуқини кафо­латлайди. Судланган ёки оқланган шахсга ҳукм нусхаси бери­лишининг мажбурийлиги ҳукм юзасидан уларнинг шикоят қилиш ҳуқуқи дахлсиз эканидан далолат беради.


2. Ҳукмнинг нусхаси суд мажлисининг бошқа иштирокчи­ларига уларнинг илтимосларига биноан берилади. Бундай имконият бўлмаса, раислик қилувчи уларнинг илтимосига кўра ушбу ҳукм билан суд муҳокамасининг бошқа иштирокчиларини суд биносида таништириши мумкин.
3. Суд муҳокамаси олиб борилган тилни билмайдиган, суд томонидан оқланган шахсга ва озодликдан маҳрум қилинган маҳкумга, уларнинг она тилига ёки улар тушунадиган тилга таржима қилинган ҳукм нусхаси берилиши лозим.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   383   384   385   386   387   388   389   390   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling