Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Маҳкум билан учрашишга ижозат бериш
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЎН БИРИНЧИ БЎЛИМ ҲУКМ, АЖРИМ ВА ҚАРОРЛАРНИНГ ҚОНУНИЙЛИГИ, АСОСЛИЛИГИ ВА АДОЛАТЛИЛИГИНИ ТЕКШИРИШ
- 478-модда. Ҳукм, ажрим ва қарорларнинг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш турлари
- 1) апелляция тартибида - ушбу Кодекснинг 497-2-модда сида кўрсатилган шахсларнинг шикоятларига ва протест ларига биноан;
- 3) назорат тартибида - қонунда протест билдириш ҳуқуқи берилган суд раиси, прокурор ёки улар ўринбосар
477-модда. Маҳкум билан учрашишга ижозат бериш
Ҳукм эълон қилинганидан кейин раислик қилувчи ёки суд раиси қамоқда сақланаётган маҳкумнинг яқин қариндошлари ёки унинг ҳимоячиси илтимосига кўра у билан учрашиш имкониятини бериши шарт. 1. Маҳкум билан учрашишга ижозат бериш мазкур ишда раислик қилувчи ёки суд раисининг ваколатлари доирасига киради.Бу ҳуқуқдан суд ҳукми эълон қилинганидан кейин фойдаланишга рухсат этилади. 2. Маҳкумнинг яқин қариндошлари ва унинг ҳимоячиси илтимосига биноан у билан учрашишга раислик қилувчи ёки суд раиси томониданимкониятберилиши шарт. Бундаюқорида кўрсатилганларнинг яқин қариндошлигини гувоҳлантирувчи ҳужжатлари текширилгандан сўнг маҳкум билан кўришишга рухсат этилади. 3. Учрашув муддати раислик қилувчи ёки суд раиси томонидан вазиятга қараб бевосита белгиланади. Учрашув вақти белгиланган учрашув вақтидан ортиқ чўзилмаслиги керак ва бу талабни учрашувни кузатиб турган мансабдор шахслар назорат қилишлари лозим. ЎН БИРИНЧИ БЎЛИМ ҲУКМ, АЖРИМ ВА ҚАРОРЛАРНИНГ ҚОНУНИЙЛИГИ, АСОСЛИЛИГИ ВА АДОЛАТЛИЛИГИНИ ТЕКШИРИШ 55-БОБ. ҲУКМ, АЖРИМ ВА ҚАРОРЛАРНИНГ ҚОНУНИЙЛИГИ, АСОСЛИЛИГИ ВА АДОЛАТЛИЛИГИНИ ТЕКШИРИШНИНГ УМУМИЙ ШАРТЛАРИ 478-модда. Ҳукм, ажрим ва қарорларнинг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш турлари Суд ҳукми, ажрими ва қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилиги апелляция, кассация ва назорат тартибида текширилиши мумкин. Ишни юқори суд томонидан кўриш: 1) апелляция тартибида - ушбу Кодекснинг 497-2-моддасида кўрсатилган шахсларнинг шикоятларига ва протестларига биноан; 2) кассация тартибида - ушбу Кодекснинг 498-моддасида кўрсатилган шахсларнинг шикоятларига ва протестларига биноан; 3) назорат тартибида - қонунда протест билдириш ҳуқуқи берилган суд раиси, прокурор ёки улар ўринбосарларининг протестларига биноан, янги очилган ҳолатлар муносабати билан эса, қонунда протест билдириш ҳуқуқи берилган прокурор ёки унинг ўринбосари протестига биноан амалга оширилади. (ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сон Қонуни таҳриридаги модда) 1. Ҳар қандай ҳукм, ажрим ва қарорнинг суд томонидан қонуний, асосли ва адолатли эканлиги ЖПК талабларига риоя қилиб текшириб чиқилади. Ҳукм, ажрим ва қарорларнинг юқори инстанция судлари томонидан текшириш апелляция, кассация ва назорат тартибларида ўтказилиб, уларга оид процессуал муносабатлар қонунда белгиланган тартибда вужудга келади, амалга оширилади ва тугатилади. 2. Мазкур модда моҳиятан уч муҳим масалани назарда тутади: 1) суд ҳукми, ажрими ва қарорларининг қонуний, асосли ва адолатли бўлмоғини таъминлаш; 2) ҳукм, ажрим ва қарор бевосита тааллуқли бўлган манфаатдор процесс иштирокчиларига уларнинг юқори босқич судларида текширилишига эришиш кафолатини таъминлаш; 3) юқори босқич судлари томонидан қуйи судларнинг ҳукми, ажрими ва қарорлари устидан назоратни амалга ошириш. 3. Суд ҳукми, ажрими ва қарорлари расмийлаштирилиб суд залида эълон қилингач, дарҳол ижро қилинмайди. Уларнинг устидан қонун билан белгиланган 10 кунлик муддат ичида прокурор апелляция протести, бошқа иштирокчилар эса апелляция шикояти билдириш ҳуқуқига эга. Суд ҳукми, ажрими ёки қарорининг устидан тарафлар томонидан ЖПКнинг 4973-моддаси тартибида апелляция шикояти берилиши ёхуд протест билдирилиши уларнинг қонуний кучга киришини тўхтатади. 4. Ҳукм, ажрим, қарорнинг турли жиҳатлари, хусусан ҳукм қилиниш ёки оқланганлик, жиноий қилмишни тавсифлаш, жазо тури ва миқдори, дастлабки тергов чоғида ва суд муҳокамасида иштирокчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилганлиги каби ҳолатлар юзасидан апелляция тартибида шикоят берилиши ёки протест билдирилиши мумкин. 5. Ваколатли процесс иштирокчилари томонидан ҳукм, ажрим ва қарорлар устидан апелляция тартибида шикоят қилинмаган ёки протест билдирилмаган тақдирда уларни кассация тартибида текширишга оид процессуал муносабатлар вужудга келади. Ҳукм устидан кассация тартибида шикоят бериш ва протест билдириш тартиби ЖПКнинг 499-моддасида белгиланган. 6. Қонун кассация тартибида шикоят бериш ва протест билдиришнинг аниқ муддатини кўзда тутмаган бўлсада, ЖПКнинг 500-моддасига биноан, оғирроқ жиноятга доир қонун моддаларини қўллаш зарурлиги, жазони кучайтириш ёки маҳкумнинг аҳволини оғирлаштириш каби бошқа ўзгаришлар назарда тутилган ҳолларда, суднинг ҳукмини, ажримини ва қарорини кассация тартибида қайта кўриб чиқишга улар қонуний кучга киргандан кейин бир йил мобайнидагина йўл қўйилади. 7. Суднинг кучга кирган ҳукми, ажрими ёки қарори асоссиз, ноқонуний ёки адолатсиз эканлигига оид хатоликлар апелляция ёки кассация инстанцияларида бартараф этилган бўлмаса, улар назорат тартибида қайта кўриб чиқилиб бекор қилиниши, ўзгартирилиши ёхуд тугатилиши зарур. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling