Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Жиноят-процессуал қонуни нормаларининнг
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- бузарликлар ушбу Кодекс нормаларини жиддий бузиш деб эътироф этилади. Ҳукм қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши керак, башарти
- 3) иш судланувчининг йўқлигида кўрилган бўлса, ушбу Кодекснинг 410-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
- 5) ҳимоячиси бўлмаган судланувчига ҳимоя нутқи учун сўз берилмаган бўлса; 6) судланувчига охирги сўз берилмаган бўлса;
- 8) қонунга кўра ҳимоячининг иштироки шарт бўлса-ю, иш унинг иштирокисиз тергов қилинган ёки кўриб чиқилган бўлса;
487-модда. Жиноят-процессуал қонуни нормаларининнг
жиддий бузилиши Процесс иштирокчиларини қонунда белгиланган ҳуқуқлардан маҳрум қилган ёки бу ҳуқуқларни чеклаган ёхуд суд ишни ҳар томонлама кўриб чиқишига бошқача тарзда ҳалал берган ҳамда қонуний, асосли ва адолатли ҳукм чиқаришга таъсир қилган ёки таъсир қилиши мумкин бўлган қоидабузарликлар ушбу Кодекс нормаларини жиддий бузиш деб эътироф этилади. Ҳукм қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши керак, башарти: 1) ҳукмни қонунга хилоф таркибдаги суд чиқарган бўлса; 2) судьянинг ҳукмни якка ўзи чиқариши тартиби ёки ҳукм чиқаришда судьялар маслаҳатлашувининг сир сақланиши бузилган бўлса; 3) иш судланувчининг йўқлигида кўрилган бўлса, ушбу Кодекснинг 410-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно; 4) дастлабки тергов тамомланганидан сўнг айбланувчи ишдаги барча материаллар билан таништирилмаган ва бу қоидабузарлик ҳукм чиқарган суд томонидан бартараф этилмаган бўлса; 5) ҳимоячиси бўлмаган судланувчига ҳимоя нутқи учун сўз берилмаган бўлса; 6) судланувчига охирги сўз берилмаган бўлса; 7) судланувчининг она тилидан ва таржимон хизматидан фойдаланиш ҳуқуқи бузилган бўлса; 8) қонунга кўра ҳимоячининг иштироки шарт бўлса-ю, иш унинг иштирокисиз тергов қилинган ёки кўриб чиқилган бўлса; 9) ишни юритишни истисно этадиган ҳолатлар бўла туриб, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси ўтказилган бўлса; 10) суд мажлиси баённомаси ишга тикилмаган ёхуд имзоланмаган бўлса. 1. Мазкур модданинг биринчи қисмида жиноят-процессуал қонуни нормаларининг жиддий бузилишига оид тушунча берилган. Унга кўра, жиддий бузилиш деганда процесс иштирокчиларини қонунда белгиланган ҳуқуқдан маҳрум қилган ёки бу ҳуқуқларини чеклаган ёхуд суд ишини ҳар томонлама кўриб чиқишига ҳалал берган ҳамда қонуний, асосли ва адолатли ҳукм чиқаришга таъсир қилган ёки таъсир қилиши мумкин бўлган қонунбузарликлар тушунилиши лозим. Жиноят-процессуал қонуни нормаларининг бузилиши процесс иштирокчиларини қонунда белгилаган ҳуқуқдан маҳрум қилмаган ёки бу ҳуқуқларни чекламаган ҳамда қонуний, асосли ва адолатли ҳукм қабул қилинишига таъсир қилмаган ёки таъсир қилиши мумкин бўлмаган ҳолда, қонуннинг бузилиши жиддий деб баҳоланмайди. 2. Агар апелляция ёки кассация инстанцияларида ҳукмни бекор қилишга асос бўладиган процессуал қонун нормалари жиддий бузилгани аниқланса, юқори суд ана шу қонунбузарлик оқибатида ҳуқуқлари паймол қилинган барча маҳкумларга нисбатан ҳукмни бекор қилиши шарт, бунда маҳкумлар шикоят берган ёки бермаганликлари ҳамда уларга нисбатан протест билдирилган ёки билдирилмаганлиги аҳамиятсиздир. 3. Процессуал қонун нормаларининг бузилгани ҳақида юқори суд хусусий ажрим чиқариши лозим. 4. Жиноят-процессуал қонуни нормасининг бузилиши муайян ҳолатларда апелляция ёки кассация судлари томонидан жиддий қонунбузарлик ёхуд жиддий бўлмаган қонунбузарлик деб топилиши мумкин. Масалан, кўздан кечириш, тинтув, тергов эксперименти, таниб олиш учун тақдим этиш каби тергов ҳаракатлари ҳақида сифатсиз тузилган баённомалар, башарти далилларнинг тўлиқлигига ҳамда суднинг ҳукмдаги хулосаларига салбий таъсир этган бўлмаса, жиддий қонунбузарликка йўл қўйилган деб ҳисобланмаслиги мумкин. 5. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми судларга “ЖПКнинг 487-моддаси биринчи қисмида қайд этилган шартлар асосида ҳукмни бекор қилиш асослари” қаторида айбланувчига айблов хулосаси нусхасининг ўз вақтида тақдим этилмаганлиги ёки умуман тақдим этилмаганлиги; суд мажлисини тайинлаш тўғрисидаги қонун талабларига риоя этилмаганлиги; манфаатлари бир бирига зид бўлган айбланувчиларнинг бир ҳимоячи томонидан ҳимоя қилинганлиги ва шу кабилар санаб ўтилган. 6. Башарти ишнинг муҳокамасида халқ маслаҳатчиси сифатида тегишли тартибда сайланмаган шахс, бошқа судга сайланган халқ маслаҳатчиси ёхуд ваколати тугаган судья иштирок этган бўлса, бу қонунга хилоф таркибдаги суд деб эътироф этилади. 7. Шунингдек, судьялик вазифасини бажаришга белгиланган тартибга хилоф тарзда тайинланган судья ёки халқ маслаҳатчиси судланувчининг, жабрланувчининг, давлат айбловчисининг қариндоши, ишнинг натижасидан манфаатдор ёки бошқа асосларга кўра рад этилиши лозим бўлса ёхудишнинг муҳокамаси бошидан иштирок этмаган бўлса, суд таркиби қонунга зид ташкил этилган ҳисобланади. 8. Суд таркиби қонунга хилоф деб эътироф этилади, башарти ЖПК 13-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлари ва 31-моддасида белгиланган қоидаларга зид ҳолда суд таркибида кўриб чиқиладиган ишлар судьянинг якка ўзи томонидан кўриб чиқилган бўлса. 9. Агар суд (судья) ўзига нисбатан берилган рад этишни қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқмаган бўлса, ҳукм бекор қилиниши лозим. 10. ЖПКнинг 410-моддаси талабларини бузган ҳолда, жиноят ишини судланувчининг иштирокисиз кўриб чиқиш ҳукмни сўзсиз бекор қилинишига олиб келади. 11.Ҳимоя ҳуқуқининг бузилиши жиноят-процессуал ҳуқуқ нормаларининг жиддий бузилиши деб эътироф этилган ҳолда суд ҳукми бекор қилиниши лозим. Башарти айбланувчининг, судланувчининг қонун билан кафолатланган ҳуқуқларини паймол қилиш ёхуд уни чегаралаш суд томонидан иш бўйича ҳақиқатни ўрнатган ҳолда қонуний, асосли ва адолатли ҳукм қабул қилишга имкон бермаган ёки имкон бермаслиги эҳтимоли бўлса, ҳукм бекор қилинади. 12. Суд муҳокамасида ёки дастлабки терговда ҳимоячининг ишда иштирок этиши шарт бўлган ҳолда, у ишда иштирок этмаган бўлса, қонуннинг жиддий бузилиши деб эътироф этилади (51-модданинг шарҳига қаралсин). 13. Агар айбланувчи ёки судланувчи ўз ҳимоясини мустақил амалга ошириш имконига эга бўлмаса, суд амалиётида айбланувчи ва судланувчи томонидан ҳимоячининг хизматидан фойдаланишдан воз кечишни жиддий қонун бузиш ҳолати деб ҳисобланади. 14. Шунингдек, жиноят-процессуал қонуннинг жиддий бузилиши деб эътироф этишга қуйидаги ҳолатлар ҳам асос бўлади: а) айбланувчининг ўз иҳтиёрига кўра ҳимоячини таклиф этишга доир ҳимоя ҳуқуқи бузилган бўлса; б)айбланувчи таклиф этган ҳимоячи ЖПКнинг 50-моддаси талабларини бузган ҳолда алмаштирилган бўлса; в) янги таклиф этилган ҳимоячига жиноят ишидаги материаллар билан танишиб чиқиш ҳуқуқи таъминланмаган бўлса. 15. Ҳимоячи айбланувчининг нуқтаи назари билан келишмаганлиги сабабли алмаштириш тўғрисидаги илтимосни рад этилиши ёки ушбу илтимосни муҳокама этилмаслиги ҳам ҳимоя ҳуқуқининг жиддий бузилиши ҳисобланади. 16. Дастлабки тергов тамомланиб, жиноят иши материаллари билан танишиб чиқишдан айбланувчининг бош тортиши сабабли ҳимоячини иш материаллари билан танишиб чиқишига имкон бермаслик жиноят-процессуал қонунининг жиддий бузилиши ҳисобланади. 17. Процессуал қонунбузарликлар жиддий деб баҳоланади, агар: а) дастлабки тергов тамомланганидан сўнг айбланувчи ва унинг ҳимоячиси барча материаллар билан таништирилмаган ва бу қоидабузарлик ҳукм чиқарган суд томонидан бартараф этилмаган бўлса; б) суд муҳокамаси айбланувчига айблов хулосаси топширилгандан сўнг уч кун ўтмай бошланган бўлса; в) маҳкум талаб қилса-да, суд муҳокамасининг баённомаси билан таништирилмаган бўлса; г) ҳукмда судланувчининг қилмиши аниқ ифода этилмаган бўлса; д) суд ҳукмда судланувчини айблов хулосасида кўрсатилмаган айблов бўйича айбдор деб топган бўлса; е) ҳукм ёки ажримга, улар эълон қилингандан сўнг ўзгартириш киритилган бўлса; ж) суд ҳукми ЖПКнинг 468-моддаси талабларига зид равишда чиқарилган бўлса; з) суд муҳокамасининг баённомаси бошқа шахслар томонидан имзоланган бўлса. 18.Башарти жиноят иши айбланувчиларга нисбатан асоссиз ажратилган бўлиб, бу ҳолат ишнинг ҳолатларини тўлиқ ҳар томонлама ва объектив ҳал қилишга жиддий таъсир этадиган бўлса, ЖПК нормаларининг жиддий бузилган деб баҳоланиши ва қабул қилинган ҳукми бекор қилиниши лозим. 19. Агар судланувчининг она тилидан ва таржимон хизматидан фойдаланиш ҳуқуқи бузилган ёки судьялардан бирига таржимон хизмати таъмин этилмаган бўлса, Жиноят-процессуал қонуни нормалари жиддий бузилган деб ҳисобланади. 20. Суд амалиётига биноан ЖПК нормаларининг жиддий бузилиши деб эътироф этилади, агар: - дастлабки тергов ўрнига иш бўйича суриштирув амалга оширилган бўлса; - терговга тегишлилик қоидалари бузилган бўлса; - айблов хулосаси прокурор томонидан тасдиқланмаган бўлса; - қўшимча тергов ўтказилгандан сўнг янги айблов хулосаси тузилмаган бўлса; - шахсни айбланувчи сифатида жиноят ишига жалб этиш тўғрисидаги қарорда жиноят қонуни нормаси кўрсатилмаган бўлса; - ишда судьянинг суд муҳокамасини тайинлаш тўғрисидаги қарори мавжуд бўлмаса; - жабрланувчининг суд муҳокамасида иштирок этиши таъминланмаган бўлса. 21. ЖПКнинг 84-моддасида қайд этилган асосларда ишни юритишни истисно этадиган ҳолатлар бўлатуриб, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси ўтказилган бўлса, бу ЖПК нормаларининг жиддий бузилиши деб эътироф этилади. 22. Суд апелляция ва кассация инстанцияларида жиноят процессуал қонуни нормаларининг жиддий бузилиши асосида ҳукмни бекор қилишда ЖПКнинг 496-моддасига биноан ажримда суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамасида йўл қўйилган барча қонунбузарликларни қайд этиши зарур. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling