Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Ажримни (қарорни) ижро этиш учун юбориш


Download 0.79 Mb.
bet405/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   401   402   403   404   405   406   407   408   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

497-модда. Ажримни (қарорни) ижро этиш учун юбориш


Ажрим (қарор) чиқарилганидан кейин у узоғи билан беш сутка ичида жиноят иши билан бирга қўшиб ҳукм ёки апелляция ёхуд кассация ажрими чиқарган судга ёки бошқа судга, иш қўшимча терговга жўнатилган тақдирда эса, айблов хулосасини тасдиқлаган прокурорга ижро этиш учун юборилади.
Қамоқдан озод этилиши лозим бўлган маҳкумни, агар у суд мажлисида қатнашаётган бўлса, озод этишга доир ажрим (қарор) залнинг ўзидаёқ ижро этилади. Бошқа ҳолларда ажрим (қарор) чиқарилган вақтдан эътиборан узоғи билан йигирма тўрт соат ичида унинг нусхаси суд томонидан жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятига юборилади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 114-моддаси­га биноан суд ҳокимияти чиқарган ҳужжатлар барча учун мажбурийдир. Бу ўринда жиноят ишлари бўйича ҳукм, ажрим, қарор тарзидаги суд ҳужжатларининг ижроси муҳим аҳамият касб этади. Ҳукм, ажрим, қарорни ижро эттириш жиноят про­цессининг алоҳида босқичи ҳисобланади.


ЖПКнинг 531-моддасида белгиланган умумий тартибга биноан, ҳукмни ижро этиш тўғрисидаги фармойиш судья ёки суд раиси томонидан зиммасига ҳукмни ижро этиш вазифаси юклатилган муассаса ёки органга юборилади. Ушбу тартиб суд томонидан чиқарилган ажрим ва қарорларга нисбатан ҳам амал қилади. Ҳукм тайинланган жазонинг тури ва даражасига кўра, қуйидаги органларга юборилади: агар озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахс ҳукм чиққан вақтгача озодликда юрган бўлса туман, шаҳар ички ишлар органи бошлиғига; агар ҳукм чиқарилган пайтда ҳукм қилинган қамоқда сақланаётган бўлса-тергов ҳибсхонаси маъмуриятига; айбдор аҳлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган бўлса туман(шаҳар) ички ишлар бўлимининг жазони ижро этиш инспекциясига; жаримани ундириш, мулкни мусодара этиш, етказилган моддий зарарни ундириш ёки фуқаровийдаъвони қоплаш зарур бўлса суд ижрочисига;Ҳукм қилинган шахс агардамаълум вазифаларни эгаллашдан ёки маълум фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилган бўлса турли соҳа ёки тармоқ бошқаруви органларига; ҳарбий хизматчи интизомий қисмга юбориладиган ёки вахтада сақланадиган бўлса ҳарбий қўмондонликка.
Бу босқичда суд ЖПКда кўрсатилган қуйидаги ҳолатларга алоҳида эътибор қаратиши лозим:

  • 528-моддага биноан ҳукм кучга киргач ёки апелляциясудидан иш қайтарилгач, уч кундан кечикмай уни ижро эттиришга киришиш;

  • 529-моддада кўрсатилган ҳолларда суд ҳукмни эълон қилгач, суд мажлиси залидаёқ уни дарҳол ижро этиладиган қисмини бевосита ўзи ижро қилиб, оқланганларни ва озодлик­дан маҳрум этилиши учун асослар барҳам топган шахсларни озод қилиш;

531-моддага мувофиқ, ҳукмни ижро этувчи органлар ва муассасалар унинг ижро этилгани ёки қаерда ижро этилаётгани ҳақида судга дарҳол хабар бериши; қонуний кучга кирган ҳукмнинг нусхаси, зарур ҳолларда, маҳкумнинг иш, ўқиш ва яшаш жойига юборилиши; ҳукм ҳақида маҳкумнинг оиласи хабардор қилиниши; маҳкумнинг қаровсиз қолган вояга етмаган фарзандлари, мол-мулки ва турар жойи ҳақида ғамхўрлик қилиши лозим. Суд агар мақсадга мувофиқ деб ҳисобласа, чиқарилган ҳукмни оммавий ахборот воситалари – матбуот, телевидение, радио орқали жамоатчилик эътиборига етказади (ЖПКнинг 531-моддасининг 6-қисми).
Жазони ижро этиш муассасаси ёки органи судга ва ҳукм қилинган шахсларнинг қариндошларига маҳкум жазони қаерда ўтаётгани ҳақида хабар беришлари шарт. Шу билан бирга, маҳ­кум жазони ўташ жойига жўнатилгунга қадар унга қариндош­лари билан учрашишга рухсат берилади (ЖПК 477 ва531-мод­дасининг 9,10-қисмлари).
Суднинг қарорини ижро этишга қаратилган судьянинг фармойиши, ҳукмнинг ва апелляция ажримининг нусхалари белгиланган тартибдарасмийлаштирилган, судьялар томонидан имзоланган ва суднинг муҳри босилган бўлиши шарт. Суд ҳужжатларида бирор-бир ўчирилиб ёзишларга ва қўшимча ёзувлар бўлишига йўл қўйилмаслиги лозим.
Суднинг баъзи қарорлари, жумладан шикоят берилмайдиган ва протест келтирилмайдиган суд ажримлари чиқарилиши биланоқ қонуний кучга киради ва дарҳол ижро этилади. Суд ажримининг айбланувчини ёки судланувчини озод қилиш тўғрисидаги ва жиноят ишини тугатиш ҳақидаги қисми ҳам дарҳол ижро этилади (ЖПКнинг 533-540-моддалари шарҳига қаралсин).



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   401   402   403   404   405   406   407   408   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling