Жиноят-процессуал кодексига


Download 0.79 Mb.
bet406/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   402   403   404   405   406   407   408   409   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

551-БОБ. АПЕЛЛЯЦИЯ ТАРТИБИДА ИШ ЮРИТИШ
(ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сон Қонунига мувофиқ киритилган боб)


4971-модда. Апелляция тартибида шикоят бериладиган
ва протест билдириладиган қарорлар


Суднинг қонуний кучга кирмаган ҳукмлари устидан апел­ляция тартибида шикоят бериш ёки протест билдириш мумкин.
Биринчи инстанция судининг суд муҳокамаси вақтида чиқарилган ажрими устидан апелляция тартибида шикоят бериш ва протест билдириш ҳукм устидан шундай ҳара­катларни содир этиш билан бир пайтнинг ўзида амалга оширилиши мумкин.

1. Апелляция тартибида иш юритиш – биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳукмлари ва ажримлари устидан шикоят бериш ва протест билдириш муносабати билан уларнинг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текши­риш мақсадида апелляция инстанция суди томонидан мазмунан кўришдан иборат.


2. Шарҳланаётган модда нормаларига кўра суднинг қонуний кучга кирмаган ҳукмлари устидан апелляция тартибида шикоят бериш ёки протест билдириш мумкин. Тарафларнинг бу ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44-моддасида белгиланган: «ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи» кафолатланганлиги билан узвий боғлиқдир.
3. Апелляция инстанцияси суд қарорлари устидан шикоят бериш ҳуқуқини, суд хатоларини ўз вақтида тузатиш ва жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқи ҳимоя қилинишини таъминлаш воситаларидан бири ҳисобланади.
ЖПКнинг 4972 - моддасида кўрсатилган шахслар томонидан суднинг судланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги (ЖПКнинг 258-моддаси), жиноят ишини қўшимча терговга қайтариш (ЖПКнинг 419-моддаси) ва ишни тугатиш тўғриси­даги (ЖПКнинг 404-моддаси), апелляция шикояти ёки протести билдиришни ўтказиб юборилган муддатини тиклашни рад этиш (ЖПКнинг 4975-моддаси) тўғрисидаги ажримлари устидан апелляция тартибида шикоят берилиши ёки протест билдири­лиши мумкин.
4. Биринчи инстанция суди чиқарган жиноятнинг сабабла­рини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароит­ларини бартараф қилиш (ЖПКнинг 298-моддаси) процессуал чиқимларини ундириш (ЖПКнинг 318, 320 - моддалари), жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш (ЖПКнинг 318-моддаси), янги айблов бўйича ёки янги шахсга нисбатан жиноят ишини қўзғатиш (ЖПКнинг 416, 417-моддалари) тўгрисида ажримлари устидан улар кимнинг манфаатига таъсир қилса, шу шахслар томонидан апелляция тартибида хусусий шикоят берилиши мумкин.
5.Дастлабки тергов босқичида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ёки қамоқда сақлаш муддатини узайтириш тўғрисидаги масалалар бўйича суднинг ажрими устидан ЖПКнинг 241-моддасига мувофиқ мазкур ажрим чиқа­рилган кундан эътиборан етмиш икки соат ичида апелляция тартибида шикоят берилиши, протест билдирилиши мумкин.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   402   403   404   405   406   407   408   409   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling