Жиноят-процессуал кодексига


Download 0.79 Mb.
bet407/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   403   404   405   406   407   408   409   410   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

4972-модда. Ҳукм устидан апелляция тартибида шикоят беришва протест билдириш ҳуқуқига эга бўлган шахслар


Маҳкум, унинг ҳимоячиси, қонуний вакили, шунингдек, жабрланувчи, унинг вакили суднинг қонуний кучга кирмаган ҳукми устидан шикоят беришга, прокурор ва унинг ўринбосари эса, протест билдиришга ҳақлидир.
Фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари ҳукмнинг фуқаровий даъвога дахлдор қисми устидан шикоят беришга ҳақлидир.
Судда оқланган шахс, унинг ҳимоячиси ва қонуний вакили ҳукмнинг оқлаш сабаблари ва асосларига доир қисми устидан шикоят беришга ҳақлидир.
Мазкур модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисм­ларида кўрсатилган шахслар апелляция инстанцияси суди­нинг ажрими устидан назорат тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидир.
1. Шарҳланаётган моддага мувофиқ апелляция тартибида иш юритиш маҳкум (оқланган шахс), унинг ҳимоячиси ва қонуний вакили, жабрланувчи ва унинг вакили, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ҳамда улар вакилларининг шикояти, шунингдек, прокурор ёки унинг ўринбосарининг протести бўйича бошланади.
Апелляция тартибида иш юритиш, ЖПК 4979-моддасининг тўртинчи қисмида кўрсатилган ҳолларда, бошқа шахслар томонидан ҳам бошланиши мумкин. Суднинг қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ёки қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш масаласи юзасидан чиқарган ажримлари устидан ушлаб турилган гумон қилинувчи ёки айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган шахс, улар­нинг ҳимоячилари ёхуд қонуний вакиллари томонидан апелля­ция шикояти берилиши, прокурор томонидан эса апелляция протести билдирилиши мумкин.
Биринчи инстанция суди шикоят(протест)ни қабул қилиш пайтида апелляция шикояти(протести) берган шахснинг бундай ҳуқуқи борлигини текшириши шарт.
2. Шарҳланаётган моддада кўрсатиб ўтилган шахслардан ҳар бири, процесснинг бошқа иштирокчилари апелляция шикояти берганлиги ёки бермаганлигидан қатъи назар, суд чиқарган ҳукм устидан мустақил равишда апелляция шикояти беришга ҳақлидир.
Ҳимоячи ҳуқуқларининг мустақил субъекти бўлганлиги учун апелляция шикоятини ўз ташаббуси билан беришга ҳақли. Прокурор қонуний ва асосли бўлмаган ҳар бир ҳукм устидан, ҳукм кимнинг манфаатини бузмасин, апелляция тартибида протест билдириши шарт.
Ҳукм устидан унинг бутун матни бўйича ҳам, муайян бир қисми бўйича ҳам шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Ҳукмнинг шикоят берилиши ёки протест билдирили­ши мумкин бўлмаган қисми йўқ.
3. Иш бўйича бир неча судланувчи, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар ва фуқаровий жавобгар бўлса, уларнинг ҳар бири мустақил равишда шикоят бериш ҳуқуқига эга. Улардан бирон­тасининг шикоят беришдан воз кечиши ёки берилган шикоятни қайтариб олиши бошқаларнинг ҳукм устидан шикоят беришига тўскинлик бўлмайди. Ҳукм устидан шикоят унинг тўлиқ матни бўйича ҳам, ҳукмнинг муайян бир қисми, чунончи, судланувчи­лардан бирига тааллуқли қисми бўйича ёки судланувчи содир этган қилмишлардан бири бўйича, жиноятнинг тавсифи ёки жазо меъёри бўйича, фуқаровий даъво қисми ёки ашёвий далиллар тақдири қисми бўйича ҳам берилиши мумкин. Ҳукм­нинг муайян бир қисми бўйича шикоят берилиши апелляция инстанцияси учун ҳукмнинг умуман қонунийлиги ва асослили­гини текшириш йўлига монелик қилмайди.
4. Шарҳланаётган моддада фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари, шунингдек, оқланган шахс, унинг ҳимоячиси ва қонуний вакилининг апелляция шикояти беришга ҳақли бўлган доираси белгилаб қўйилган. Шикоят берувчи бошқа субъектлар (маҳкум, унинг ҳимоячиси ва қонуний вакили, жабрланувчи ва унинг вакили)нинг шикоят бериш ҳуқуқи чекланмаган. Улар ҳукмнинг ҳар қандай қисми ва ҳар қандай асос бўйича шикоят бера оладилар. Прокурорнинг ҳукмга протест билдириш ҳуқуқи ҳам чекланмаган.
5.Шарҳланаётган модданинг учинчи қисмига кўраоқлов ҳукми устидан оқланган шахс, унинг ҳимоячиси ва қонуний вакилининг апелляция тартибида шикоят бериш ҳуқуқи ҳукм­нинг оқлаш сабаблари ва асосларига доир қисми устидан ши­коят бериш билан чекланган. Оқланган шахсни оқланганлиги эмас, балки оқлаш сабаблари ва асослари қаноатлантирмаслиги мумкин.
6.Ушбу модданинг тўртинчи қисмида апелляция инстан­цияси судининг ажрими устидан назорат тартибида шикоят бериш ёки протест билдириш ҳуқуқи назарда тутилган. Бундай ҳуқуқга маҳкум, оқланган шахс, уларнинг ҳимоячиси, қонуний вакили, жабрланувчи, унинг вакили, шунингдек, прокурор эга.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   403   404   405   406   407   408   409   410   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling