бериш муддатини тиклаш тартиби
Ҳукм устидан шикоят бериш ёки протест билдириш муддати узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган ҳолларда апелляция шикояти ёки протести бериш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ҳукм чиқарган судга муддатни тиклаш сўралган илтимоснома билан мурожаат қилишлари мумкин. Зарур ҳолларда бу масала илтимоснома берган шахснинг иштирокида ҳал қилинади.
Ўтказиб юборилган муддатни тиклашнинг рад этилганлиги устидан юқори судга шикоят бериш ёки протест билдириш мумкин, у муддатни тиклашга ва ишни хусусий шикоят ёки протест бўйича кўриб чиқишга ҳақлидир. Бунда ушбу Кодекс 479-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган талаблар бажарилиши лозим.
1. Ҳукм устидан шикоят бериш ёки протест билдириш муддати узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган ҳолларда апелляция шикояти ёки протести бериш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ҳукм чиқарган судга муддатни тиклашни сўраб илтимоснома билан мурожаат қилишлари мумкин. Биринчи инстанция судининг ҳукми ёки бошқа қарори устидан шикоят бериш муддатини тиклаш бўйича иш юритишда процесс тегишли иштирокчиларининг мазкур муддатни ўтказиб юборганлиги узрли эканлигини тасдиқловчи сабаблар (касаллик, хизмат сафарида бўлиш ва шу кабилар) асослилиги текширилади. Муддатни тиклаш тўғрисидаги масала суд мажлисида раислик қилувчи томонидан ҳал этилади, агар иш суд таркиби томонидан кўрилган бўлса, у ҳолда мазкур масала шу суд таркиби муҳокамасига киритилади. Бунда суд илтимоснома берган шахсни тушунтириш бериш учун чақиртиришга ҳақли.
Прокурор апелляция муддатининг ўтказиб юборганлиги сабаблари узрли ёки узрли эмаслиги масаласи суд томонидан баҳоланаётганда процесснинг бошқа иштирокчиларига нисбатан ҳеч бир афзалликка эга бўлмайди.
2. Ўтказиб юборилган муддатни тиклашни рад этиш тўғрисидаги суд ажрими устидан юқори судга умумий тартибда шикоят бериш ёки протест билдириш мумкин, у муддатни тиклашга ва ишни хусусий шикоят ёки протест бўйича кўриб чиқишга ҳақли.
Do'stlaringiz bilan baham: |