Жиноят-процессуал кодексига


бериш муддатини тиклаш тартиби


Download 0.79 Mb.
bet410/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   406   407   408   409   410   411   412   413   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

бериш муддатини тиклаш тартиби


Ҳукм устидан шикоят бериш ёки протест билдириш муддати узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган ҳолларда апелляция шикояти ёки протести бериш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ҳукм чиқарган судга муддатни тиклаш сўралган илтимоснома билан мурожаат қилишлари мумкин. Зарур ҳолларда бу масала илтимоснома берган шахснинг иштиро­кида ҳал қилинади.
Ўтказиб юборилган муддатни тиклашнинг рад этилган­лиги устидан юқори судга шикоят бериш ёки протест билдириш мумкин, у муддатни тиклашга ва ишни хусусий шикоят ёки протест бўйича кўриб чиқишга ҳақлидир. Бунда ушбу Кодекс 479-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган талаблар бажарилиши лозим.

1. Ҳукм устидан шикоят бериш ёки протест билдириш муддати узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган ҳолларда апелляция шикояти ёки протести бериш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ҳукм чиқарган судга муддатни тиклашни сўраб илтимоснома билан мурожаат қилишлари мумкин. Биринчи инстанция судининг ҳукми ёки бошқа қарори устидан шикоят бериш муддатини тиклаш бўйича иш юритишда процесс тегиш­ли иштирокчиларининг мазкур муддатни ўтказиб юборганлиги узрли эканлигини тасдиқловчи сабаблар (касаллик, хизмат сафарида бўлиш ва шу кабилар) асослилиги текширилади. Муддатни тиклаш тўғрисидаги масала суд мажлисида раислик қилувчи томонидан ҳал этилади, агар иш суд таркиби томони­дан кўрилган бўлса, у ҳолда мазкур масала шу суд таркиби муҳокамасига киритилади. Бунда суд илтимоснома берган шахсни тушунтириш бериш учун чақиртиришга ҳақли.


Прокурор апелляция муддатининг ўтказиб юборганлиги сабаблари узрли ёки узрли эмаслиги масаласи суд томонидан баҳоланаётганда процесснинг бошқа иштирокчиларига нисба­тан ҳеч бир афзалликка эга бўлмайди.
2. Ўтказиб юборилган муддатни тиклашни рад этиш тўғриси­даги суд ажрими устидан юқори судга умумий тартибда шикоят бериш ёки протест билдириш мумкин, у муддатни тиклашга ва ишни хусусий шикоят ёки протест бўйича кўриб чиқишга ҳақли.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   406   407   408   409   410   411   412   413   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling