Жиноят-процессуал кодексига


Download 0.79 Mb.
bet409/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   405   406   407   408   409   410   411   412   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

4974- модда. Ҳукм устидан апелляция шикоятлари
ва протестлари бериш муддати


Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан апелляция шикоятлари ва протестлари ҳукм эълонқилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабр­ланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг нусхаси топши­рилган кундан эътиборан шундай муддат ичида берилиши мумкин.
Ҳукм устидан шикоят бериш учун белгиланган муддат ичида иш суддан талаб қилиб олиниши мумкин эмас. Тарафлар шу вақт мобайнида иш билан суд биносида танишишга ҳақлидир.
Белгиланган муддатдан кейин берилган шикоят ёки протест оқибатсиз қолдирилади, бу ҳақда уларни берган шахсларга хабар қилинади.

1. Биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳукми устидан апелляция шикоятлари ва протестлари бериш муддати ўн суткадир. Бу муддат суд муҳокамаси иштирокчи­ларининг суд қарорлари (ҳукм ва ажримлари) устидан шикоят қилишга бўлган процессуал ҳуқуқини таъминлаш мақсадида ўрнатилган. Айрим ҳолларда ҳукмнинг нусхасини тайёрлаш бир неча кунга чўзилиб кетиши мумкин. Маҳкум, оқланган шахс ва жабрланувчи суд ҳукми устидан апелляция шикояти бериш ҳуқуқунини самарали амалга оширишларини таъминлаш мақса­дида қонун улар томонидан апелляция шикояти бериш мудда­тини уларга ҳукмнинг нусхаси топширилган кундан ҳисоблаш тартибини назарда тутади.


2. Суд муҳокамаси барча иштирокчилари апелляция бериш учун белгиланган муддат мобайнида иш материаллари билан судда танишиб чиқишига имконият бериш мақсадида шикоят бериш учун белгиланган муддат мобайнида ҳар қандай шахс­нинг, шу жумладан прокурорнинг ишни суддан талаб қилиб олиши ман этилган.
3. Ҳукм устидан апелляция шикояти ёки протести бериш учун белгиланган муддатдан кейин берилган шикоят ёки протест оқибатсиз қолдирилади.


4975-модда. Апелляция шикояти ёки протести

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   405   406   407   408   409   410   411   412   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling