Жиноят-процессуал кодексига
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, Қорақалпо
4973- модда. Ҳукмлар устидан апелляция тартибида шикоят беришва протест билдириш тартиби
Қуйидагиларнинг: 1) жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг қонуний кучга кирмаган ҳукмлари устидан – Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий судига, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига; 2) округ ва ҳудудий ҳарбий судларнинг қонуний кучга кирмаган ҳукмлари устидан - Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига апелляция тартибида шикоят бериш ва протест билдириш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий судининг, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг ҳукмлари устидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг ҳукмлари устидан берилган апелляция шикоятлари ва протестлари айни шу судларнинг ўзи томонидан кўриб чиқилади. Апелляция шикоятлари ва протестлари ҳукм чиқарган суд орқали берилади. Шикоят ёки протест бевосита апелляция инстанция судига топширилган бўлса, суд ушбу Кодекс 479-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган талабларни бажариш учун уларни ҳукм чиқарган судга юборади. 1. Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг ҳамда округ ва ҳудудий ҳарбий судларнинг қонуний кучга кирмаган ҳукмлари устидан берилган апелляция шикоятлари ва протестлари тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан кўриб чиқилади. 2. Қонунга кўра Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий судининг, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг ҳукмлари устидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг ҳукмлари устидан берилган апелляция шикоятлари ва протестлари шу судларнинг ўзи томонидан кўриб чиқилади. Жиноят ишининг апелляция тартибида иш кўрилган ҳудуддаги судда кўриб чиқилиши процесс иштирокчиларининг айниқса озодликдан маҳрум этилган шахснинг апелляция инстанцияси суди мажлисида қатнашиш ҳуқуқи амалга оширилишини осонлаштиради. 3. Шарҳланаётган модда талабларига кўра апелляция шикоятлари ва протестлари ҳукм чиқарган суд орқали берилади. Белгиланган муддатларда бевосита апелляция инстанцияси судига берилган шикоят (протест) ЖПК 4977-моддасиҳамда 479-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмлари талабларини бажариш учун ҳукм чиқарган судга юборилиши керак. Ҳар бир апелляция шикояти (протести) у келиб тушган сана кўрсатилган ҳолда рўйхатга олиниши шарт. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling