Жиноят-процессуал кодексига


Download 0.79 Mb.
bet417/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   413   414   415   416   417   418   419   420   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

49712- модда. Суд музокаралари. Судланувчининг охирги сўзи


Суд музокаралари ушбу Кодекснинг 449-моддаси қоида­лари асосида ўтказилади, бунда шикоят, протест берган шахс биринчи бўлиб сўзга чиқади.
Суд музокаралари тамом бўлганидан кейин раислик қилувчи судланувчига, агар у иштирок этаётган бўлса, охирги сўз беради, шундан кейин суд қарор чиқариш учун маслаҳатхонага киради.

1. Суд музокаралари суд муҳокамасининг узвий қисми бў­либ, унда иштирокчилар сўзга чиқиб, суд тергови натижала­рини ўз нуқтаи назарларидан якунлайдилар. Суд музокаралари­да қатнашиш суд муҳокамаси иштирокчиларининг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ёки улар томонидан ифода этилаётган ҳуқуқлар ва қонуний манфаатларни ҳимоя этиш усулларидан биридир. Манфаатдор тарафларнинг ҳар бири ҳал этилаётган иш юзасидан ўз фиқри, нуқтаи назарини асослаб беради ва ҳимоя қилади. Суд музокаралари воситасида жиноят процессидаги тортишув таъминланади. Суд музокаралари вақтида ишнинг барча ҳолатлари тарафлар томонидан турли фиқр ва нуқтаи назардан ёритиб берилади, шу зайл ишни ҳал этишга атрофлича ва холисона ёндашув учун, қонуний ва асосли ажрим чиқариш учун шароит таъминланади. Тарафлар вакилларининг суд музокараларидаги нутқлари суд залида ҳозир бўлганлар кўз ўнгида суд муҳокамаси холисона олиб борилаётганлиги ҳамда судда ишни адолатли тарзда ҳал этишни таъминлашга ҳаракат қилинаётганлигидан далолат беради.


Апелляция инстанцияси судида суд музокаралари ЖПКнинг 449-моддаси қоидалари асосида ўтказилади. Бунда шикоят, протест берган шахс биринчи бўлиб сўзга чиқади.
Тарафлар нутқ сўзлаб бўлганларидан кейин, улардан ҳар бири бошқа тарафнинг нутқларида айтилган масалалар юзаси­дан ўз эътирози ёки мулоҳазаларини билдириш учун яна бир мартадан сўзга чиқиши мумкин. Сўнгги эътироз билдириш ҳуқуқи ҳамиша ҳимоячи ва судланувчига берилади.
2. Раислик қилувчи суд музокаралари тамом бўлганидан кейин, агар судда судланувчи иштирок этаётган бўлса, унга охирги сўз беради, шундан кейин суд қарор чиқариш учун маслаҳатхонага киради.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   413   414   415   416   417   418   419   420   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling