Жиноят-процессуал кодексига


(501-модда ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сонли Қонуни асосида Кодексдан чиқариб ташланган)


Download 0.79 Mb.
bet425/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   421   422   423   424   425   426   427   428   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

(501-модда ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сонли Қонуни асосида Кодексдан чиқариб ташланган)


502-модда. Ҳукм устидан шикоят бериш ёки протестбилдиришнинг оқибатлари


Ҳукм чиқарган суд ушбу Кодекс 479-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган талаб­ларни бажариб, бир ойлик муддат ичида ишни шикоятлар, протестлар ва улар юзасидан билдирилган эътирозлар, шунингдек, тақдим этилган қўшимча материаллар билан бирга кассация инстанцияси судига юборади. Бу муддат алоҳида ҳолларда юқори суд раиси ёки унинг ўринбосари томонидан кўпи билан йигирма кунга узайтирилиши мумкин. (ЎзР 14.12.2000 й. 163-П-сон Қонуни таҳриридаги модда)

1.Кассация тартибида берилган шикоят ва билдирилган протестни олгач, ҳукм (ажрим) ни чиқарган суд узоғи билан бир ой муддат ичида ушбу Кодекс 479-моддасида назарда тутилган талабларни бажариши ва жиноят ишини шикоят, протест ва уларга оид эътирозлар, ҳамда тақдим этилган қўшимча материалларни кассация инстанцияси судига юбориши шарт.


Бу муддат узрли асослар бўлган ҳолда юқори суд раиси ёки унинг ўринбосари томонидан кўпи билан яна йигирма кунга узайтирилишига йўл қуйилади.
2.Ушбу модданинг талаби жиноят ишларини кассация тартибида кўришни имкон борича тезлаштириш, сансалорликка йўл кўймасликка қаратилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг жиноят ишларини кассация тартибида кўриш амалиётига оид 2008 йил 15 майдаги қарорида: "Агар кассация шикояти (протести) бир йиллик муддат ўтгунга қадар берилган бўлиб, мазкур муддат иш бўйича қарор қабул қилин­гунга қадар ўтиб кетса, у қаноатлантирилмасдан қолдирилади ва бу ҳақда шикоят (протест) берган шахсга маълум қилинади" деб таъкидланган (4-банд). Ўз вақтида, яъни бир йиллик муддат ўтмасдан берилган шикоят (протест) бўйича жиноят ишини биринчи инстанция суди ўз вақтида юқори судга юбормаса ёхуд кассация инстанцияси суди ишни бир йиллик муддат ўтмасдан кўрмаса, шикоят берган жабрланувчи ёхуд протест билдирган прокурорнинг процессуал ҳуқуқи чекланиб қолиши мумкин. Шу боис кассация тартибида берилган ҳар қандай шикоят ва билдирилган протест ўз вақтида кўрилиши муҳим аҳамият касб этади.
3. Судлар ишни кассация инстанцияси суди кўришига таёрлаш пайтида:
- маҳкум (оқланган шахс) га, Жабрланувчига биринчи инстанция суди қарорлари нусхасининг топширилганлигини;
- процесс иштирокчиларига кассация шикояти (протести), шунингдек қўшимча материаллар келиб тушганлиги тўғрисида хабар берилганлигини;
- маҳкум (оқланган шахс) га, жабрланувчига кассация шикояти (протести) нусхаси юборилганлигини;
- процесс иштирокчиларининг кассация инстанциясида иш кўриладиган жой ва вақт (оқланган шахс), унинг ҳимоячиси ва қонуний вакилларига тўғрисида тегишли тарзда хабардор этилганлиги, шунингдек маҳкум, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакилларига кассация инстанцияси суди мажлисида иштирок этиш ҳуқуқининг тушунтирилганлигини текшириши шарт.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   421   422   423   424   425   426   427   428   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling