Жиноят-процессуал кодексига


Гувохлар, экспертлар ва мутахассислар суд мажлисига суд лозим топсагина таклиф қилинадилар


Download 0.79 Mb.
bet427/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   423   424   425   426   427   428   429   430   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Гувохлар, экспертлар ва мутахассислар суд мажлисига суд лозим топсагина таклиф қилинадилар.

1.Ҳукм ёки ажрим устидан шикоят ва протестни кассация тартибида кўриш учун юқори судга жиноят иши ва унга оид барча материаллар имкон борича тезроқ юборилиши зарур. Ишни кассация тартибида кўрилишини тезлаштириш учун у кўриладиган кун ва жойни биринчи инстанция суди белгилайди ва бу ҳақда ушбу Кодекснинг 498-моддасида санаб ўтилган шахсларга ёзма равишда хабар беради.


2. Агар кассация тартибида берилган шикоят ёки протестдаишбўйича муайянгувоҳлар, экспертлар ёки мутахассислар юқори суд мажлисида иштирок этиши лозимлиги ҳақида илти­мос бўлса, биринчи инстанция суди уларни ҳам суд мажлисига таклиф қилиши мумкин. Бу шахслар иш кассация тартибида кўрилаётганда иштирок этиши нақадар зарурлигини юқори суднинг ўзи белгилайди.
3. Иш бўйича берилган шикоят ва протестнинг нусхасини барча манфаатдор шахсларга берилишини қонун талаб қилмайди. Лекин ишдан манфаатдор шахс тегишлича шикоят ёхуд протест билан тегишлича ва ундан нусха олишга ҳақли.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 15 майда чиқарган "Судлар томонидан жиноят ишларини кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида" ги қарорида кўрсатилганидек, кассация инстанцияси суди ишни суд мажлисида кўришга тайёрлаш пайтида "Маҳкум (оқланган), унинг ҳимоячиси ва қонуний вакилига, жабрланувчи, фуқаро­вий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакилларига кассация инстанцияси суди мажлисида иштирок этиш ҳуқуқин­инг тушунтирилганини текшириши шарт" (8-банд).


506-модда. Кассация инстанцияси судида жиноят ишини
кўриш тартиби


Раислик қилувчи суд мажлисини очиб, қандай иш кўрили­шини маълум қилади ва суд мажлисига кимлар келганини аниқлайди, шундан кейин суд ишни кўришга киришиш мумкин ёки мумкин эмаслиги тўғрисидаги масалани ҳал қилади. Сўнг раислик қилувчи суд таркибини, суд мажлисида ҳозир бўлган процесс иштирокчиларининг фамилияларини эълон қилади, ҳозир бўлганлардан рад қилиш ҳақида арзлари бор-йўқлигини сўрайди. Бундай арзлар бўлган тақдирда суд улар юзасидан қарор қабул қилади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   423   424   425   426   427   428   429   430   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling