Жиноят-процессуал кодексига


Кассация шикоятлари ва протестлари ҳукм чиқарган суд орқали берилади. Шикоят ёхуд протест бевосита кассация инстанцияси судига топширилган б


Download 0.79 Mb.
bet424/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   420   421   422   423   424   425   426   427   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Кассация шикоятлари ва протестлари ҳукм чиқарган суд орқали берилади. Шикоят ёхуд протест бевосита кассация инстанцияси судига топширилган бўлса, суд уларни ҳукм чиқарган судга ушбу Кодекснинг 479-моддаси иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган талаб­ларни бажариш учун юборади.

1. Ушбу модда қонуний кучга кирган ҳукм устидан шикоят бериш ва протест билдириш тартибига бағишланади. Унда белгиланган тартиб суднингқонуний кучга кирган ажримлари устидан кассация тартибида шикоят бериш протест келтириш ҳолларига ҳам тааллуқлидир.


2. Кассация тартибида шикоят ва протест фақат мазкур моддада кўрсатилган юқори судларга йўналтирилади. Аммо ҳамма ҳолларда бундай шикоят ва протест ҳукм (ажрим) чиқарган суд орқали юборилади. Бевосита кассация инстанция­си судига топширилган шикоят ва протест ҳукм (ажрим) чиқарган судга юборилиб, шу суднинг зиммасига Кодекснинг 479-моддасида назарда тутилган талабларни бажариш юкла­тилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 15-майдаги 11-сонли “Судлар томонидан жиноят ишларини кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 5-бандида кўрсатилганидек, шикоят (протест)да:
- шикоят (протест) берган шахс ёки кимга нисбатан ҳукм устидан шикоят (протест) келтираётганлиги тўғрисида маълумот;
- шикоят (протест) берган шахснинг, унинг фикрига кўра ҳукм ёки бошқа қарорнинг нотўғрилиги нимадан иборат эканлиги тўғрисидаги важлари ва талабларининг мазмуни;
- аризачи ўз талабларини асослаётган ҳамда кассация инстанцияси томонидан текширилиши шарт бўлган далиллар тўғрисида маълумот;
- шикоят (протест) берган шахснинг имзоси бўлиши шарт. Акс ҳолда шикоят (протест) берилмаган деб ҳисобланади.


500-модда. Суд ҳукмлари, ажримларини (қарорларини) кассация тартибида қайта кўриб чиқишга йўл қуйиладиган муддат


Шикоят ёки протестда оғиррок жиноятга доир қонун моддаларини қўллаш зарурлиги, жазони кучайтириш ёки маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирадиган бошқа ўзгаришлар назарда тутилган бўлса, суднинг айблов ҳукмини ёки ажри­мини (қарорини), шунингдек, суднинг оқлов ҳукмини ёхуд ишни тугатиш тўғрисидаги ажримини (қарорини) кассация тартибида қайта кўриб чиқишга улар қонуний кучга кирганидан кейин бир йил мобайнидагина йўл қўйилади.(ЎзР 14.12.2000 й. 163-П-сон Қонуни таҳриридаги модда)

1. Кассация тартибида ҳукм ва ажрим устидан шикоят бериш ва протест билдириш муддати умуман чекланмаган. Фақат оғирроқ жиноятга оид қонун нормаларини қўллаш, жазони кучайтириш ёки маҳкумнинг ҳолатини оғирлаштириш ҳақида талаблар, шунингдек, оқлов ҳукмининг бекор қилиш, жиноят ишини тугатиш тўғрисида ажримни қайта кўриб чиқишга оид масалалар ҳукм (ажрим) қонуний кучга киргандан сўнг бир йил ўтгач кўрилиши мумкин эмас.


2. Шартли ҳукм қонуний кучга киргач, ЖК 72-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ уч йиллик синов муддатида маҳкум ўзига юклатилган мажбуриятларни бажармагани учун ўзгарти­рилиши ва жазо ўташи шарт деб топилиши мумкин.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   420   421   422   423   424   425   426   427   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling