Жиноят-процессуал кодексига


Download 0.79 Mb.
bet422/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   418   419   420   421   422   423   424   425   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

49718 - модда. Апелляция инстанцияси судининг ажрими


Апелляция инстанцияси суди ишни кўриш натижалари бўйича ажрим чиқаради.
Ажрим судьяларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Ажрим барча судьялар томонидан имзоланади. Овоз беришда озчиликни ташкил этган судья ажримга имзо қўйиб, ўзининг алоҳида фикрини ёзма равишда баён қилишга ҳақлидир.
Апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан назо­рат тартибида шикоят берилиши ва протест билдири­лиши мумкин.

1. Апелляция инстанцияси қарори ажрим шаклида ифода этилади.


Апелляция инстанцияси суди ажримининг мазмунига нисбатан ЖПКнинг 496-моддаси талаблари татбиқ этилади.
Апелляция инстанцияси суди ЖПКнинг 298- ва 300-модда­ларида назарда тутилган асослар бўлган тақдирда, шунингдек, тегишли мансабдор шахсларнинг эътиборини суриштирув, дастлабки тергов ўтказишда ва суд муҳокамасида йўл қўйилган камчиликларга жалб қилиш зарур бўлганда, хусусий ажрим чиқаради.
2. Ажрим суднинг тўлиқ таркиби томонидан имзоланади. Чиқарилган ажрим раислик қилувчи томонидан ёки суд тарки­бидаги судьялардан бири томонидан суд мажлиси залида дар­ҳол ўқиб эшиттирилади.
Апелляция инстанцияси ажримини чиқариш чоғида ЖПКнинг ҳукмни чиқаришда судьяларнинг маслаҳатлашуви тартиби тўғрисидаги 460-моддаси, судья ўзининг алоҳида фикрини баён этиши тартибини белгиловчи 472-моддаси ҳамда ҳукмни тузиш тартибини назарда тутган 465-моддаси қоида­лари татбиқ этилади.
3. Апелляция инстанция судининг ажрими устидан ЖПКнинг 498-моддасида кўрсатилган шахслар назорат тарти­бида шикоят беришга ва ЖПКнинг 511 -моддасида кўрсатилган шахслар эса протест билдиришга ҳақлидирлар.
56-БОБ. КАССАЦИЯ ТАРТИБИДА ИШ ЮРИТИШ


498-модда. Ҳукм ва ажрим устидан кассация тартибида
шикоят бериш ва протест билдириш ҳуқуқига эга бўлган шахслар(ЎзР 14.12.2000 й. 163-П-сон Қонуни таҳриридаги модда номи)


Маҳкум, унинг ҳимоячиси, қонуний вақили, шунингдек, жабрланувчи, унинг вақили суднинг қонуний кучга кирган ҳукми ва ажрими устидан, агар иш апелляция тартибида кўрилган бўлмаса, кассация тартибида шикоят беришга ҳақлидир. Ўзбекистан Республикаси Бош прокурори, унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорлар қонуний кучга кирган ҳукм ва ажрим (қарор) устидан, агар иш апелляция тартибида кўрилган бўлмаса, кассация тартибида протест билдиришга ҳақлидир. (ЎзР 27.08.2004 й. 671-П-сон Қонуни таҳриридаги қисм).

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   418   419   420   421   422   423   424   425   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling