Жиноят-процессуал кодексига
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишни қўшимча кўриш тартиби кечикиб келган хусусий шикоят ва хусусий протестни ҳал қилишга ҳам тааллуқлидир.
49716- модда. Апелляция инстанцияси қарорларининг
қонуний кучга кириши Апелляция инстанцияси қарорлари эълон қилиниши биланоқ дарҳол қонуний кучга киради. Шарҳланаётган модда мазмунига кўра апелляция инстанцияси суди қарорлари албатта апелляция суди мажлиси иштирокчилари олдида эълон қилиниши керак. У шундан кейингина қонуний кучга киради. Апелляция инстанцияси суди қарорлари одатда иш юзасидан ҳукм чиқарган биринчи инстанцияси суди томонидан ижрога қаратилади. Эҳтиёт чорасини бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисидаги ажримлар эса дарҳол ижро этилади. 49717- модда. Апелляция инстанциясида ишни қўшимча кўриш Баъзи маҳкумларга дахли бўлган, белгиланган муддатда юборилган апелляция шикояти ёки протести бирор сабабга кўра апелляция инстанцияси судига бошқа маҳкумларнинг жиноят иши кўриб бўлинганидан кейин келиб тушса ёки ўтказиб юборилган муддат ушбу Кодекснинг 4975- моддасида назарда тутилган тартибда суд томонидан тикланса, шунингдек, маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг ёки қонуний вакилининг апелляция шикояти, ушбу маҳкумга доир иш процессининг бошқа иштирокчиси берган апелляция шикояти ёхуд протести бўйича кўриб чиқилганидан сўнг келиб тушган бўлса, апелляция инстанцияси суди бундай шикоят ёки протестни кўриб чиқиши ва у бўйича ажрим чиқариши шарт. Бу ажрим аввал чиқарилган ажримга зид бўлса, иш бир ёки ҳар иккала ажрим устидан протест бериш масаласини ҳал қилиш учун назорат тартибида протест билдириш ваколатига эга бўлган суд раисига жўнатилади. Ишни қўшимча кўриш тартиби кечикиб келган хусусий шикоят ва хусусий протестни ҳал қилишга ҳам тааллуқлидир. 1. Шарҳланаётган модданинг мазмунига кўра апелляция инстанциясида иш қуйидаги ҳолларда: - баъзи маҳкумларга даҳли бўлган белгиланган муддатда юборилган апелляция шикояти ёки протести бирор сабабга кўра апелляция инстанцияси судига бошқа маҳкумларнинг шикоятлари асосида жиноят иши кўриб бўлингандан кейин келиб тушса, чунончи, апелляция шикояти ёки протести белгиланган муддатда алоқа бўлими орқали жўнатилган, аммо алоқа бўлими айби билан иш апелляция инстанцияси судида қурилгунга қадар судга келиб тушмаган; - апелляция шикояти ёки протести беришнинг ўтказибюборилган муддати ЖПКнинг 4975-моддасида назарда тутилган тартибда суд томонидан тикланган; - маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг ёки қонуний вакиллининг апелляция шикояти, ушбу маҳкумга доир иш процессининг бошқа иштирокчиси берган апелляция шикояти ёхуд протести бўйича кўриб чиқилгандан сўнг келиб тушган бўлса қўшимча кўриб чиқилади. 2. Амалиётда ишни апелляция инстанциясида қўшимча кўриш натижасида чиқарилган ажрим ушбу иш юзасидан илгари чиқарилган ажримга зид бўлиб қолиш ҳоллари учраши мумкин. Бир иш юзасидан иккита қонуний кучга кирган бир-бирига зид ажрим бўлишига йўл қўймаслик мақсадида бир ёки ҳар иккала ажрим устидан протест бериш масалаласини ҳал қилиш учун иш назорат тартибида протест билдириш ваколатига эга бўлган суд раисига жунатилади. 3. Шарҳланаётган модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида ўрнатилган тартиб кечикиб келган хусусий шикоят ва хусусий протестни ҳал қилиш тартибига ҳам тааллуқлидир. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling