Жиноят-процессуал кодексига


Download 0.79 Mb.
bet420/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   416   417   418   419   420   421   422   423   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

49715- модда. Хусусий шикоят ва протестларни ҳал қилиш тартиби


Хусусий шикоят ёки протест апелляция шикоятлари ёки протестлари билан бир вақтда кўриб чиқилади.
Хусусий шикоят ёки протестни ҳал қила туриб, раислик қилувчи суд муҳокамаси барча иштирокчиларининг фикрини сўрайди, зарур ҳолларда жиноят ишининг берилган шикоят ёки протестга алоқадор материалларини ўқиб эшиттиради. Ҳар бир хусусий шикоят ёки протест бўйича суд ўша ернинг ўзида ёки маслаҳатхонада ажрим чиқаради.
Иш юзасидан фақат хусусий шикоят ёки протест тушган бўлса, ҳукм чиқарган суд апелляция шикояти бериш ёки протест билдириш учун белгиланган муддат тугаши билан ишни юқори судга юборади.
Хусусий шикоят ёки протестни ҳал қилиш суд томони­дан шикоят ёки протест берган шахсни, шунингдек, унинг томонидан келиши сўралган шахсларни ёхуд суднинг ўзи лозим деб топган шахсларни таклиф этган ҳолда амалга оширилади.
Хусусий шикоят ёки протест бўйича чиқарилган суд ажрими қатъий ҳисобланади.

1. Биринчи инстанция суди томонидан ҳукм чиқариш билан тамомланган иш бўйича берилган хусусий шикоят ёки протест апелляция инстанция суди томонидан апелляция шикоятлари ёки протестлари билан бир вақтда кўриб чиқилади.


2. Хусусий шикоят ёки протестни апелляция инстанция судида кўриб чиқиш ва ҳал қилиш тартиби бу борада апелляция шикоятлари ва протестлари учун белгиланган тартиб билан бир ҳилдир.
3. Шарҳланаётган модданинг учинчи қисмида белгиланган тартиб ҳукм устидан апелляция тартибида шикоят бериш ёки протест билдириш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг ҳуқуқини кафолатлайди.
4. Хусусий шикоят ёки протестни ҳал қилишда апелляция инстанция судининг суд мажлисида шикоят ёки протест берган шахс, шунингдек, унинг илтимосига кўра ёки суднинг ташаббуси билан чақирилган шахслар сўроқ қилиниши мумкин.
5. Апелляция инстанция судининг хусусий шикоят ёки протест бўйича чиқарган ажрими қатьийдир.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   416   417   418   419   420   421   422   423   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling