Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Суд ҳукмлари, ажримларини (қарорларини) назораттартибида қайта кўриб чиқишга йўл қўйиладиган муддат


Download 0.79 Mb.
bet433/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   429   430   431   432   433   434   435   436   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

513-модда. Суд ҳукмлари, ажримларини (қарорларини) назораттартибида қайта кўриб чиқишга йўл қўйиладиган муддат


Протестда оғирроқ жиноятга доир қонун моддаларини қўллаш зарурлиги, жазони кучайтириш ёки маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирадиган бошқа ўзгаришлар назарда тутилган бўлса, суднинг айблов ҳукмини ёки ажримини (қарорини), шунингдек, суднинг оқлов ҳукмини ёхуд ишни тугатиш тўғрисидаги ажримини (қарорини) назорат тар­тибида қайта кўриб чиқишга улар қонуний кучга киргандан кейин бир йил мобайнидагина йўл қўйилади.

1. Назорат тартибида берилган протестда жиноят иши бўйича чиқарилган ҳукм, ажрим ва қарорни бекор қилиш ёхуд ўзгартиш зарурлиги асослантириб кўрсатилади, у нима сабабдан асосли, қонуний ва адолатли эмаслиги ва иш мазмунан қандай ҳал этилиши лозимлиги баён қилинади.


2. Қонуний кучга кирган ҳукм, ажрим, қарорни бекор қилиш ёки ўзгартиш маҳкумнинг ёки оқланган шахснинг ҳуқуқий аҳволини оғирлаштирадиган бўлса, жумладан оқлов ҳукмини ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги ажрим (қарор)ни бекор қилиш, айблов ҳукмида кўрсатилган жиноят бўйича ЖКнингоғирроқ моддаларини қўллаш, жазони кучайтириш билан боғлиқ бўлса, ишни назорат тартибида қайта кўришликка ҳукм, ажрим, қарор қонуний кучга кирганидан бир йил ўтганидан кейин йўл қўйилмайди.
3. Иш бўйича ҳукм, ажрим, қарор қонуний кучга киргандан бир йил ўтгандан сўнг маҳкумни ўта хавфли рецидивист деб тан олиш, унга қўшимча жазо тайинлаш, жазони ўташ колонияси турини жиддийлаштириш, шунингдек, амнистия актини қўллаб ёхуд бошқа асосларга кўра жазодан озод этишга, жазо муддати ва миқдорини камайтиришга, бирор тарзда имтиёз беришга қаратилган суд ажрими ва қарорларини бекор қилиш мумкин эмас.
4. Ушбу моддада назарда тутилган бир йиллик муддат жиноят иши бўйича бекор қилиниши ёки ўзгартиш киритилиши талаб қилинаётган ҳукм, ажрим, қарор қонуний кучга кирган кундан бошланиб, ишни назорат тартибида судда қайта кўриш кунигача ўтган вақтни назарда тутади.


514-модда. Назорат протести билдириш ҳақидаги

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   429   430   431   432   433   434   435   436   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling