Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Янги очилган ҳолатлар муносабати билан


Download 0.79 Mb.
bet441/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   437   438   439   440   441   442   443   444   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

522-модда. Янги очилган ҳолатлар муносабати билан
иш юритишни қайтадан бошлаш учун асослар


Янги очилган ҳолатлар муносабати билан иш юритишни қайтадан бошлашга қуйидагилар асос бўлади:
1) жабрланувчи ёки гувоҳнинг била туриб ёлғон кўрсатув ёхуд экспертнинг била туриб ёлғон хулоса бергани, шунингдек, ашёвий далиллар, тергов ҳамда суд ҳаракатлари баён­номалари ва бошқа ҳужжатлар сохта эканлиги ёки била туриб ёлғон таржима қилингани қонунга хилоф ва асоссиз ҳукм ёки ажрим (қарор) чиқарилишига сабаб бўлганлиги суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланганлиги;
2) иш бўйича тергов ўтказган суриштирувчи ёки терговчи ёхуд терговнинг бориши устидан назорат қилган прокурор томонидан қонунга хилоф ва асоссиз ҳукм ёки ажрим (қарор) чиқаришга олиб келган жиноий суиистеъмолларга йўл қўйилгани суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланганлиги;
3) мазкур ишни кўриш чоғида судьяларнинг жиноий суиистеъмолларга йўл қўйгани суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланганлиги;
4) ҳукм ёхуд ажрим (қарор) чиқариш чоғида судга маълум бўлмаган, ўз ҳолича ёки илгари аниқланган ҳолатлар билан биргаликда маҳкумнинг айбсизлигидан ёхуд у ҳукм этил­ганига нисбатан оғирлик даражаси бўйича бошқа жиноят содир этганлигидан ёхуд оқланган ёки иши тугатилган шахснинг айбдорлигидан далолат берадиган бошқа ҳолатлар.

1. Янги очилган ҳолатлар деб, жиноят иши бўйича ҳукм, ажрим, қарор чиқарилган ва қонуний кучга кирган пайтдаёқ мавжуд бўлган, лекин судга маълум бўлмаган ёхуд кейин юз берганва турли сабаблар билан инобатга олинмаган, ишни қонуний, асосли, адолатли ҳал этиш учун жиддий аҳамиятга эга бўлган ҳолатларга айтилади. Улар судланувчини нотўғри маҳ­кум этилгани, жазолангани ёхуд асослар бўлатуриб хато оқлан­гани, жазоланмаганига оид бўлади. Янги очилган ҳолатлар суд ҳатоларининг оқибатларини бартараф этишнинг муҳим омили­дир.


2. Янги ҳолатлар муносабати билан жиноят иши фақат прокурор томонидан ана шу ҳолатларни текшириш, аниқлаш ва уларнинг моҳиятига баҳо бериш учун қўзғатилади. Янги ҳолатлар очилганидан сўнг илгари кўрилиб, ҳукм, ажрим, қарор қабул қилинган ишни қайта юритиш эса, прокурорнинг протести асосида юқори суд томонидан назорат тартибида иш кўриш қоидаларига биноан ҳал этилади.
3. Ушбу моддада янги очилган, кутилмаган ҳолатлар аниқ­лангани муносабати билан иш юритишни қайтадан бошлаш учун асослар кўрсатилган. Улардан модданинг 1, 2 ва 3 банд­ларида баён этилганлари шахсларнинг мурожаати ёхуд давлат органларининг маълумотномалари билан эмас, улар асосида суд чиқарган ва кучга кирган ҳукм билан аниқланган бўлмоғи лозим.
4. Бирор жиноят иши бўйича чиқарилган ҳукм, ажрим, қарор, агар билатуриб берилган ёлғон кўрсатув, нотўғри эксперт хулосаси, сохта ашёвий далил, сохта баённома, атайин қилин­ган нотўғри таржимага асосланган бўлса, суриштирувчи, тер­говчи, прокурор ёхуд судьянинг жиноий суиистеъмол қилгани, шунингдек, судьяга ўз вақтида маълум бўлмаган ҳолатлар маҳкумнинг айбсизлиги ёки оқланган шахснинг айбдорлигидан далолат берса, ишни юритиш қайтадан бошланиши даркор.
5. Янги очилган ҳолатлар жиноят ишини қайта тергов қилиш ёки судда қайта кўришни тақозо қилади. Бундай ҳолларда прокурорнинг хулосасига биноан янги ҳолатлар тергов ўтказиш йўли билан аниқланади ва тўпланган материаллар асосида назорат инстанцияси судига хабар берилади.
6. Янги очилган ҳолатлар сабабли бекор қилиниши лозим бўлган ҳукм, ажрим, қарор, одатда асоссиз айблаш, маҳкум қилиш ёки асоссиз равишда жавобгарликдан озод қилиш, оқлаш тарзида бўлиши мумкин. Кўпинча бундай ҳолатлар айбсиз шахсга нисбатан тухматомуз сунъий далиллар тайёрлаш, ўзга шахснинг айбини яшириш, айбланувчи тирик бўлса-да, уни вафот этгани ҳақида қалбаки ҳужжат тузиш, жиноят содир этган шахсни ақли норасолиги ҳақида эксперт сохта хулоса бериши кабиларда ифодаланади.
7. Янги очилган ҳолатлар иш бўйича ғайриқонуний ҳукм, ажрим, қарорни бекор қилиш, ҳақиқатни аниқлаб адолатни тиклаш билан бирга, шу иш бўйича сохта далиллар уюштирган, ўз хизмат лавозимини суиистеъмол қилган шахсларни жиноий таъқиб этишни ҳам тақозо қилади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   437   438   439   440   441   442   443   444   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling