Жиноят-процессуал кодексига


Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсати Ўзбе


Download 0.79 Mb.
bet438/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   434   435   436   437   438   439   440   441   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсати Ўзбе­кистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатларининг апелляция ва кассация ажримлари устидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатларининг назорат тартибида чиқарилган ажримлари устидан билди­рилган протестлар бўйича ишларни кўради.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленуми Ўзбе­кистон Республикаси Олий суди Раёсатининг қарорлари устидан назорат тартибида билдирилган протестлар бўйи­ча ишларни кўради.
Зарур ҳолларда протестлар бўйича ишлар Қорақалпоғи­стон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий судини, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларини, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судини четлаб ўтиб, назорат тартибида бевосита Ўзбекистон Республи­каси Олий судининг судлов ҳайъатлари томонидан кўрили­ши мумкин. (ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сон Қонуни таҳририда)

1. Ушбу модданинг ҳар бир қисмида қандай суднинг раёса­тида ёки судлов ҳайъатида қайси суд томонидан чиқарилган суд ҳужжати устидан билдирилган протест кўрилиши белгилаб қўйилган. Жумладан:


- Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий судининг, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг раёсатлари – ўз ҳудудларидаги туман (шаҳар) судлари кўрган ишлар бўйича апелляция ва кассация тартибида чиқарган ажримлари устидан билдирилган протест бўйича ишларни;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати – Қорақалпоғистон Республикаси жи­ноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раёсатларининг қарор­лари устидан, шунингдек, мазкур судлар томонидан биринчи инстанция тариқасида кўрилган ишлар бўйича чиқарилган апелляция ва кассация ажримлари устидан билдирилган протестлар бўйича ишларни;
- Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раёсати – шу суднинг округ ва ҳудудий ҳарбий судлари кўрган ишлари бўйича апелляция ва кассация тартибида чиқарилган ажримлар устидан билдирилган протестлар бўйича ишларни;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Ҳарбий ҳайъати – ЎзбекистонРеспубликаси Ҳарбий суди раёсатининг қарорлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди биринчи инстанция тариқасида кўрган ишлар бўйича мазкур суд чиқарган апелляция ва кассация ажримлари устидан билдирилган протестлар бўйича ишларни;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсати – жиноят ишлари бўйича шу суд судлов ҳайъатининг ва ҳарбий ҳайъатнинг апелляция ва кассация тартибида чиқарган ажримлари, шунингдек, Ўзбекистон Рес­публикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъат­лари назорат тартибида чиқарган ажримлар устидан билди­рилган протестлар бўйича ишларни;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленуми – шу суд Раёсати чиқарган қарорлар устидан назорат тартибида билдирилган протестлар бўйича ишларни кўради.
2. Зарур бўлганда назорат тартибида протест муносабати билан жиноят ишлари бевосита Ўзбекистон Рес­публикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида кўрилиши мумкин.
3. Юқори суд инстанцияси томонидан назорат тартибида кўрилган жиноят ишини келгусида қуйи инстанция судида кўрилиши мумкин эмас. Ҳар бир суд инстанциясида жиноят ишини назорат тартибида, ким томонидан ва қандай асосларда протест билдирилганидан қатъи назар, икки марта кўрилишига йўл қўйилмайди.
4. Жиноят ишини назорат тартибида кўрувчи судлов ҳайъатлари уч нафар судьядан иборат бўлади. Суд раёсатида иш кўриш учун раёсат аъзоларининг кўпчилиги, Олий суд Плену­мида эса, унинг барча аъзоларидан учдан иккиси ҳозир бўлиши шарт. Ишни назорат тартибида кўришда судлов ҳайъати ва Раёсати таркибида шу иш бўйича илгари ҳукм, ажрим, қарор чиқаришда қатнашган судья иштирок этиши мумкин эмас. Судьянинг жиноят ишини кўришда иштирок этишига монелик қиладиган барча ҳолатлар ЖПКнинг 76-моддасида кўрсатилган.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раиси, Ўзбе­кистон Республикаси Бош прокурори ва уларнинг ўринбосар­лари томонидан назорат тартибида билдирган протест Ўзбекис­тон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъати, Раёсати ёки Пленумида кўрилади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   434   435   436   437   438   439   440   441   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling