Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Назорат инстанцияси судида жиноят ишини
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
520-модда. Назорат инстанцияси судида жиноят ишини
кўриш тартиби Назорат инстанцияси судида жиноят иши ушбу Кодекснинг 506-моддасида назарда тутилган қоидаларга биноан кўрилади. Агар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий судининг, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг раёсатида ишни кўриш чоғида протестни қаноатлантириш тарафдорлари билан қаршилар овози тенг келиб қолса, протест маҳкум (оқланган шахс) фойдасига ҳал қилинган ҳисобланади, маҳкумнинг (оқланган шахснинг) аҳволини оғирлаштириш ҳақидаги масала қўйилган протест эса рад этилади. (ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сон Қонуни таҳририда) 1. Жиноят иши назорат инстанцияси судида худди кассация тартибидагидек кўрилади. Шу сабабли бу ҳақда ЖПК 506-моддасига берилган шарҳлардан фойдаланиш мумкин. 2. Назорат тартибида иш кўриш учун вилоят суди ва унга тенглаштирилган судларнинг Раёсатларида, илгари шу ишни кўрган судлардан бошқа суд аъзоларининг ярмидан кўпи ҳозир бўлиши шарт. Ишни кўриш чоғида бевосита қатнашмаган ҳайъат аъзоси, Раёсат ва Пленум аъзолари иш бўйича бирор масалани ҳал этишда иштирок этиши ва фикр билдириши мумкин эмас. 3. Жиноят ишини назорат тартибида кўриладиган кун ҳақида процесс иштирокчиларига хабар берилади. “Ишнинг кўрилишини бошқа кунга қолдиришга фақат узрли сабаблар бўлганда йўл қўйилади. Процесс иштирокчилари, ўз вақтидава тегишли тартибда огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан, судга келмасалар ва келмаслик сабаблари узрли эканлиги ҳақида бирон-бир тарзда маълум қилмаган бўлсалар, ишни уларнинг иштирокисиз кўриш мумкин. Лекин уларга суд мажлиси қачон ва қаерда бўлиши ҳақида хабар берилмаган бўлса, ишни кўриш кейинга қолдирилиши лозим. 4. Жиноят процессининг манфаатдор иштирокчилари иш юзасидан берилган шикоят, билдирилган протест, улар бўйича эътирозлар ва тўпланган қўшимча ҳужжатлар билан танишишга ҳамда ўз фикр-мулоҳазалари, эътирозларини билдиришга ҳақли. Ана шу ҳуқуқ таъминланган, манфаатдор шахсларга иш материаалари билан танишиш учун реал имконият берилган бўлсагина ишни назорат тартибида кўришга йўл қўйилади. 5. Назорат тартибида иш кўришда ишнинг мазмунини маъруза қилиши суд ҳайъати, раёсати ёки Пленумнингаъзоларидан бирига ҳайъат раиси ёхуд тегишли суд раиси томонидан топширилади. Маъруза жиноят иши, у бўйича чиқарилган ҳукм, ажрим, қарор ва унинг устидан билдирилган протестнинг мазмунини баён қилиш билан чекланади. Маърузачи судьяга ишнинг баъзи ҳолатлари ҳақида бошқасудьялар ва суд мажлисида иштирок этаётган прокурор, ҳимоячи ва ишдан манфаатдор тарафлар аниқловчи саволлар беришлари мумкин. Маърузачи иш ҳолатлари ва улар бўйича протест ҳақида фикр билдириши мумкин эмас. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling