Жиноят-процессуал кодексига
Ишни талаб қилиб олишнинг ёки протест билдиришнинг рад этилиши устидан юқори суд раисига ёки юқори турувчи прокурорга шикоят қилиниши мумкин
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- 517-модда. Ҳукм ва ажрим (қарор) ижросини тўхтатиб туриш
Ишни талаб қилиб олишнинг ёки протест билдиришнинг рад этилиши устидан юқори суд раисига ёки юқори турувчи прокурорга шикоят қилиниши мумкин.
1. Назорат тартибида талаб қилиб олинган жиноят ишини у бўйича протест билдириш ҳуқуқига эга шахснинг ўзи бевосита текширади ёки шу иш бўйича илгари иштирок этмаган ва бирор қарор қабул қилмаган, фикр билдирмаган прокурор ёки судьяга бу ҳақда топшириқ беради. 2. Ушбу модда мазмунига кўра, “прокурор” дейилганда унинг ўринбосарлари ва ёрдамчилари ҳам назарда тутилади, “судья” дейилганда эса судьялик лавозимига эга бўлганлардан бошқа суд маҳкамасидаги хизматчилар инобатга олинмайди. Қонун судларда ишларни назорат тартибида текширишни фақат судьялар зиммасига юклайди. 3. Иш билан танишиб, уни таҳлил қилган шахслар ўз фикр-мулоҳазаларини ёзма хулоса шаклида ифодалаб, протест бериш ваколатига эга бўлган суд раиси, прокурор ёки уларнинг ўринбосарларига тақдим этади. Бу муҳим ҳужжатлар асослантирилган ва қонуний бўлиши лозим. 517-модда. Ҳукм ва ажрим (қарор) ижросини тўхтатиб туриш Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раиси ва унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикасидаги ҳар қандай суднинг протест билдирилган ҳукми ва ажрими (қарори) ижро этилишини келтирилган протест назорат тартибида ҳал қилингунга қадар тўхтатиб туришга ҳақлидир. (ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сон Қонуни таҳриридаги жумла) Қонуннинг очиқдан-очиқ бузилганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд бўлган тақдирда мазкур шахслар жиноят ишини талаб қилиб олиш билан бир вақтда ҳукм, ажрим ва қарорнинг ижросини то улар юзасидан протест билдирилгунга қадар уч ойдан ошмайдиган муддатга тўхтатиб қўйишга ҳақлидир. 1. Жиноят иши бўйича суд чиқарган ва қонуний кучга кирган ҳужжатлар, чунончи, ҳукм, ажрим ва қарорлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 114-моддасига мувофиқ барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир. 2. Ҳеч ким, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг юқори лавозимли ходимлари ҳам суд ҳужжатлари бажарилишини тўхтатиб қўйишга ҳақи йўқ. Мансабдор шахснинг суд ёки судья чиқарган ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарорни бажармаслиги ёхуд уларнинг бажарилишига тўсқинлик қилиши ЖКнинг 232-моддасига биноан жиноят ҳисобланади. 3. Жиноят ишлари бўйича суд ҳужжатлари ижро этилишини вақтинча тўхтатиб қўйишга фақат Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раиси ва унинг ўринбосарлари ҳақли. Улар ҳар қандай суднинг назорат тартибида протест билдирилган ҳукми, ажрими, қарорининг ижросини шу протест кўрилиб ҳал қилинганига қадар тўхтатиб туришлари мумкин. Шунингдек, улар агар жиноят иши бўйича суд ҳужжати қонунни очиқдан-очиқ бузиб чиқарилганини тасдиқловчи далиллар мавжуд бўлса, бу ҳақда протест билдирилгунга қадар уч ой муддатга ҳукм, ажрим, қарорнинг ижросини тўхтатиб қўйишга ҳақли. 4. Жиноят иши бўйича ҳукм, ажрим, қарор асоссиз, қонунга зид ёки адолатсиз экани ва шу сабабли ижроси тўхтатилиши ҳақида ҳар қандай фуқаро ва мансабдор шахс ўз фикрини билдириши, мурожаат қилиши мумкин. Бундай маълумотлар суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органларида синчиклаб текширилиши ҳамда улар асосли бўлса, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий судига хабар берилиши шарт. Шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори жиноят ишини текшириб протест билдириш масаласини ҳал қилгунга қадар ҳукм, ажрим, қарорнинг ижросини тўхтатиб туриш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раиси номига тақдимнома йўллайди. 5. Ҳукм, ажрим, қарорнинг ижросини тўхтатиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раиси ва унинг ўринбосарлари чиқарган қарор дарҳол амалга оширилиши лозим. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling