Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Юқори суд ажримлари ва қарорларини назорат


Download 0.79 Mb.
bet440/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   436   437   438   439   440   441   442   443   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

521-модда. Юқори суд ажримлари ва қарорларини назорат
тартибида бекор қилиш ҳамда ўзгартириш


Назорат инстанцияси суди биринчи инстанция суди чиқарган ҳукмни қонунга хилоф ва асоссиз деб топиб, бу ҳукмни ҳамда шунингдек, апелляция ёки кассация ажримини, шунингдек, назорат тартибида чиқарилган ажримлар ва қарорларни, агар улар туфайли ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган бўлса, бекор қилади ёки ўзгартиради. Бунда ушбу Кодекс 490-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган қарорлар­дан бири қабул қилиниши мумкин.
Протестни кўриб чиқаётган суд олдинги ҳукм ёки ажрим асоссиз равишда бекор қилинган ёки ўзгартирилган, апелля­ция, кассация ёки назорат тартибида ишни кўриш чоғида қонуннинг бузилишига йўл қўйилган ва бу ажрим ёки қарорни тўғри чиқаришга таъсир қилган ёки таъсир қилиши мумкин эди деб эътироф этган тақдирда апелляция ёки кассация инстанцияси судининг ажримлари, назорат инстанцияси судининг ажримлари ва қарорлари ҳам бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши лозим.
Суд назорат тартибида чиқарилган ажрим ёки қарорни бекор қилар экан, биринчи инстанция судининг ҳукмини ва апелляция ёки кассация инстанцияси судининг ажримини ўзгартиришлар билан ёки ўзгартиришсиз ўз кучида қолди­ришга ҳақлидир. (ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сон Қонуни таҳ­ририда)

1. Назорат инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳукмини қонунга зид ва асоссиз деб ҳисобласа, иш бўйича илгари апелляция, кассация, назорат тартибида чиқарилган ажрим ва қарорларни ҳам бекор қилади ёки ўзгартиради. Бу ҳолда назорат инстанцияси суди ЖПКнинг 490-моддасида кўрсатилган қарорлардан бирини қабул қилади.


2. Назорат инстанцияси суди иш бўйича биринчи инстанция судининг ҳукми ёки ажримини тўғри эканини эътироф қилиб, уни бекор қилиш ёхуд ўзгартириш ҳақида апелляция ва кассация тартибида илгари чиқарилган ажримларни бекор қилиши мумкин. Иш бўйича биринчи инстанция судининг ҳукми ёки ажрими бекор қилинганида назорат инстанция суди ишни кўшимча терговга ёки судда мазмунан қайтадан кўришга юборади ёхуд ишни тугатади.
3. Жиноят иши бўйича ҳукм, ажрим, қарорни бекор қилиб, ишни қўшимча терговга ёки судда янгитдан кўришга юбораёт­ганида назорат инстанцияси суди ўз қарорида қайси ҳолатларбунга сабаб бўлгани ва уларни бартараф этиш йўлларини кўрса­тиши лозим. Лекинназорат инстанцияси суди иш бўйича судла­нувчининг қайси айби исботланганлиги, қайси далил ишончли ва бошқа далиллардан афзаллиги, қилмиш ЖК Махсус қисми­нинг қайси моддаси билан тавсифланиши лозимлиги ҳамда қан­дай жазо тайинланиши тўғрисида олдиндан фикр билдиришга ҳақли эмас.
4. Жиноят ишини назорат тартибида кўрган суд дастлабки тергов ва қуйи судлар йўл қўйган қонун бузилишларининг оқибатини бартараф қилиши лозим. Агар бунинг учун зарур бўлса, назорат инстанцияси суди қисман тергов ўтказиш ва ҳукмга, ажримга, қарорга ўзгартириш ёки қўшимчалар кири­тишга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан жиноят ишларини назорат тартиби­да кўриш амалиёти тўғрисида” 2008 йил 15майдаги қарорида кўрсатилган.
Назорат тартибида иш кўриш чоғида суд зарур бўлган баъзи тергов ҳаракатларини бевосита ўзи ўтказмай, уларни дастлабки тергов органи зиммасига юклаши ҳам мумкин.
5. Назорат инстанция суди маҳкумга нисбатан жазонинг муддати ва миқдорини камайтириши ёки жазонинг оғирини енгили билан алмаштириши, шартли ҳукм ўрнига жарима, ахлоқ тузатиш ишлари, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, хизмат бўйича чеклаш жазоси тайинлаши мумкин. Назорат инстанция суди ҳукмнинг қўшимча жазо тайинлаш ҳақидаги қисмини ҳам чиқариб ташлаш. Ўзгартириш ёки ўзгартмай қолдириши мумкин (Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан жиноят ишларини назорат тартиби­да кўриш амалиёти тўғрисида” 2008 йил 15 майдаги қарорининг 25-бандига қаранг).
Ҳукмда фуқаровий даъвога оид масала ҳал қилинмаган ёхуд уни ҳал этишда хатоликка йўл қўйилган бўлса, назорат инстанцияси суди ҳукмга тегишли ўзгартишлар киритиши, жумладан ундирилмаган пул ёки нарса миқдорини аниқлаши мумкин. Аммо янги аниқланган миқдор жиноятнинг тавсифига таъсир қилса ва маҳкумнинг ҳолатини оғирлаштирса, бу ҳақда қўйилган масала прокурорнинг протестида кўрсатилган бўлиши шарт. Акс ҳолда назорат инстанцияси суди маҳкумнинг аҳволини ўз ташаббуси билан оғирлаштиришига йўл қўйилмайди (Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан жиноят ишларини назорат тартиби­да кўриш амалиёти тўғрисида” 2008 йил 15 майдаги қарорининг 40-бандига қаранг).

6.Жиноят ишини назорат тартибида кўриш чоғида суд айбловнинг баъзи қисмларини тасдиқ бўлмаган деб ҳисоблаши мумкин.


Агар маҳкум бир қанча жиноятларни содир этишда айблан­ган бўлиб, улардан баъзиларини назорат инстанцияси суди тўла исботланмаган ва қўшимча текширилиши лозим деб топса, тўла исботланган жиноятлар бўйича ҳукмни ўз кучида қолдириб, ишнинг бошқа айбловга оид қисмини қўшимча терговга ёхуд биринчи инстанция судида янгитдан кўришга қайтариши мумкин.
7. Назорат инстанцияси суди маҳкумнинг қилмишлари нотўғри тавсиф этилган деб ҳисобласа, маҳкумнинг ҳуқуқий аҳволини ёмонлаштирмайдиган ҳолатда ҳукмга ўзгартириш киритиши мумкин. Агар ЖК Махсус қисмининг янги қўлланган моддаси бўйича жавобгарликка тортиш муддати ўтган ёки амнистия акти қўлланиб шахс жазодан озод қилиниши ёхуд жиноят иши қўзғатилмаслиги тақозо этилса, Ўзбекистон Рес­публикаси Олий суди Пленумининг юқорида кўрсатилган қаро­рига кўра, жиноят иши ЖПК 84-моддаси биринчи қисмининг 1-2-бандлари асосида тугатилиши даркор.
8. Қуйидаги ҳолатларда апелляция, кассация, назорат тартибида чиқарилган ажрим ёки қарор қонунга хилоф қабул қилинган деб ҳисобланади ва агарда:
- уларда биринчи инстанция судининг ҳукми ёки ажримини бекор қилишга сабаб бўлган ҳолатлар кўрсатилмаган ёхуд нотўғри баён қилинган бўлса;
- протестда кўрсатилган важлар текширилмаган ва уларни нотўғрилиги асослантирилмаган бўлса;
- ишни назорат тартибида кўриш вақти ва жойи ҳақида унда иштирок этишга ҳақли шахслар хабардор қилинмаган ёхуд уларга протестнинг нусхаси берилмагани сабабли эътироз бил­диришга имконият яратилмаган бўлса бекор қилиниши лозим.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   436   437   438   439   440   441   442   443   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling